Материал: 3000 та бухгалтерия тказмаси исобваралар режаси бйича боланишлар Муаддима

Внимание! Если размещение файла нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам

Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга

олувчи счётларнинг (8600) боғланиши
Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётлар кейинчалик қайта сотиш ёки бекор қилиш мақсадида сотиб олинган хусусий акцияларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.

Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади:

8610 "Сотиб олинган хусусий акциялар - оддий";

8620 "Сотиб олинган хусусий акциялар - имтиёзли".

Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётлар 8300 "Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар"га нисбатан контрпассив счёт ҳисобланиб, акциядорлик жамиятларининг устав капитали миқдорини камайтиради ва балансда устав капитали умумий суммасидан чегириладиган сумма сифатида кўрсатилади.

Ушбу счётларнинг дебетида эмитент томонидан сотиб олинган оддий ва имтиёзли хусусий акцияларнинг қиймати ҳақиқий сотиб олиш баҳосида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

Масъулияти чекланган жамиятлар, ширкатлар ва бошқа мулк шаклларига эга корхоналар сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётлар (8600)дан корхона томонидан бошқа қатнашувчиларга ёки учинчи шахсга бериш учун белгиланган тартибда сотиб олинган устав капиталидаги улушни ҳисобга олиш учун фойдаланади.



Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Акциядорларга тегишли акциялар сотиб олиш баҳоси бўйича нақд пулга сотиб олинган


8610, 8620

5010

Таъсисчилар қарори, тўлов ҳужжатлари

2

Акциядорларга тегишли акцияларни сотиб олиш учун ҳисоб-китоб рақамидан сотиб олиш баҳоси бўйича пул ўтказилган


8610, 8620

5110

Таъсисчилар қарори, тўлов ҳужжатлари


3

Акциядорларга тегишли акцияларни сотиб олиш учун валюта ҳисоб-китоб рақамидан сотиб олиш баҳоси бўйича пул ўтказилган


8610, 8620

5210, 5220

Таъсисчилар қарори, тўлов ҳужжатлари


4

Акциядорларга тегишли акцияларни сотиб олиш учун махсус ҳисоб-китоб рақамидан сотиб олиш баҳоси бўйича пул ўтказилган


8610, 8620

5530

Таъсисчилар қарори, тўлов ҳужжатлари

5

Таъсисчилар чиқиб кетишида хусусий сотиб олинган акциялар акс эттирилган


8610, 8620

6620

Таъсисчилар қарори, тўлов ҳужжатлари


6

Хўжалик юритувчи субъект иштирокчисининг улуши сотиб олиш баҳосида сотиб олинган


8610, 8620

5110, 5210,

5220, 6620


Таъсисчилар қарори, тўлов ҳужжатлари


7

Сотиб олинган хусусий акцияларнинг сотиб олиш қийматидан юқори баҳода қайтадан сотилиши акс эттирилган:








Таъсисчилар қарори, қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат





- сотиш қийматига


5010-5530

8610, 8620







- сотиб олиш қийматидан ортиқ фарқ суммасига


5010-5530

9590




8

Иштирокчиларнинг устав капиталидаги сотиб олинган улушини сотиб олиш қийматидан паст баҳода қайтадан сотиш акс эттирилган:








Таъсисчилар қарори, қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат





- сотиш қийматига


5010-5530

8610, 8620







- сотиб олиш қийматидан паст фарқ суммасига


9690

8610, 8620




9

Номинал қийматидан паст баҳода сотиб олинган хусусий акцияларнинг бекор қилиниши акс эттирилган:








Таъсисчилар қарори, қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат





- сотиб олиш қийматига


8310, 8320

8610, 8620







- номинал қийматидан паст фарқ суммасига


8310, 8320

9590




10

Номинал қийматидан юқори баҳода сотиб олинган хусусий акция (пай)ларнинг бекор қилиниши акс эттирилган:








Таъсисчилар қарори, қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат





- номинал қийматига


8310, 8320

8610, 8620







- номинал қийматидан ортиқ фарқ суммасига


8410, 9690

8610, 8620




11

Устав капиталининг миқдори камайтирилганда хусусий акция (улуш)ларни сотиб олиш бўйича амалдаги харажатлар билан уларнинг номинал қиймати ўртасидаги фарқ ҳисобдан чиқарилган:


8310, 8320

8610

Таъсисчиларнинг қарори, бекор қилиш далолатномаси





- амалдаги харажатлар номинал қийматидан ортиқ бўлган тақдирда


9690

8610







- амалдаги харажатлар номинал қийматидан паст бўлган тақдирда


8610

9590




Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни

ҳисобга олувчи счётларнинг (8700) боғланиши
Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар корхонанинг бутун фаолият даври ва ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда ёки қопланмаган зарар суммасининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.

Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади:

8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)";

8720 "Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)".

8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" счётида корхонанинг ҳисобот даврида фаолияти бўйича тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) ҳисобга олинади.

Соф фойда суммаси ҳисобот даврининг охирида якуний ёзув билан 8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" счётининг кредитига, зарар суммаси эса ушбу счётнинг дебетига 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади.

Тақсимланмаган фойда суммаси дивидендлар тўлаш учун йўналтирилганда 8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" счётининг дебетида ва 6610 "Тўланадиган дивидендлар" счётининг кредитида акс эттирилади.

Тақсимланмаган фойда суммасидан қонунчиликда белгиланган тартибда резерв капиталини шакллантириш учун фойдаланиш мумкин, бунда 8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" счёти дебетланади ва 8520 "Резерв капитали (жамғармаси)" счёти кредитланади.

Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (3-сон БҲМС) "Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот" (Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 25 августда 43-сон билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 1998 йил 27 августда 484-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 17-бандига мувофиқ тақсимланмаган фойдадан олдинги даврда содир этилган муҳим хатоларни тузатишда ва ҳисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритилганда фойдаланиш мумкин.

Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойдани тақсимлашдан кейин қолган сумма 8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" счётидан 8720 "Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)" счётига ўтказилади.



Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Ҳисобот даврининг соф фойдаси якуний айланмалар билан ҳисобдан чиқарилган


9910

8710

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


2

Ҳисобот даврининг соф зарари якуний айланмалар билан ҳисобдан чиқарилган


8710

9910

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


3

Ҳисобот йилининг тақсимланмаган фойдаси корхона таъсисчиларига дивиденд (даромад)ларни тўлаш учун йўналтирилган


8710

6610, 6620

Таъсисчиларнинг қарори, дивидендларни ҳисоблаш қайдномаси


4

Тақсимланмаган фойда резерв капиталини барпо этиш учун йўналтирилган:








Таъсисчиларнинг қарори, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби





- ҳисобот йилининг фойдаси ҳисобидан


8710

8520







- жамланган фойда ҳисобидан


8720

8520




5

Мол етказиб берувчиларга берилган бўнаклар харажатлар каби акс эттирилганда хатолар аниқланган тақдирда, тақсимланмаган фойда қолдиғи (сальдо) бўйича киритилган тузатишлар акс эттирилган:








Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси





- фойданинг оширилган суммасига


4310-4330

8710







- солиқнинг кам тўланган суммасига


4310-4330

6410




6

Харидорлардан олинган бўнаклар даромадлар каби акс эттирилганда хатолар аниқланган тақдирда, тақсимланмаган фойда қолдиғи (сальдо) бўйича киритилган тузатишлар акс эттирилган:








Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси





- фойданинг камайтирилган суммасига


8720

6310-6390







- солиқнинг кўп тўланган суммасига


4410

6310-6390




7

Ҳисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритилиши натижасида асосий воситалар бўйича амортизация кам ҳисобланганда ёки хатолар аниқланган тақдирда, тақсимланмаган фойда қолдиғи (сальдо) бўйича киритилган тузатишлар акс эттирилган:








Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси





- фойданинг камайтирилган суммасига


8720

0210-0299







- солиқнинг кўп тўланган суммасига


4410

0210-0299




8

Ҳисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритилиши натижасида асосий воситалар бўйича амортизация кўп ҳисобланганда ёки хатолар аниқланган тақдирда, тақсимланмаган фойда қолдиғи (сальдо) бўйича киритилган тузатишлар акс эттирилган:








Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси




- фойданинг оширилган суммасига


0210-0299

8720







- солиқнинг кам тўланган суммасига


0210-0299

6410




9

Ҳисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритилиши натижасида номоддий активлар бўйича амортизация кам ҳисобланганда ёки хатолар аниқланган тақдирда, тақсимланмаган фойда қолдиғи (сальдо) бўйича киритилган тузатишлар акс эттирилган:








Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси





- фойданинг камайтирилган суммасига


8720

0510-0590







- солиқнинг кўп тўланган суммасига


4410

0510-0590




10

Ҳисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритилиши натижасида номоддий активлар бўйича амортизация кўп ҳисобланганда ёки хатолар аниқланган тақдирда, тақсимланмаган фойда қолдиғи (сальдо) бўйича киритилган тузатишлар акс эттирилган:








Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси





- фойданинг оширилган суммасига


0510-0590

8720







- солиқнинг кам тўланган суммасига


0510-0590

6410




11

Сотилган маҳсулотнинг таннархини ортиқ суммада акс эттириш билан боғлиқ хатолар аниқланган тақдирда, тақсимланмаган фойда қолдиғи (сальдо) бўйича киритилган тузатишлар акс эттирилган:








Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси





- фойданинг оширилган суммасига


2810, 2910

8720







- солиқнинг кам тўланган суммасига


2810, 2910

6410




12

Сотилган маҳсулотнинг таннархини кам суммада акс эттириш билан боғлиқ хатолар аниқланган тақдирда, тақсимланмаган фойда қолдиғи (сальдо) бўйича киритилган тузатишлар акс эттирилган:








Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси





- фойданинг камайтирилган суммасига


8720

2810, 2910







- солиқнинг кўп тўланган суммасига


4410

2810, 2910




13

Ҳисобот йили бўйича тақсимланмаган фойда қолдиғи қуйидаги ҳолатларда жамланган фойдага киритилган:








Таъсисчиларнинг қарори, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби





- фойда олинган


8710

8720







- зарар кўрилган


8720

8710




14

Устав капиталининг миқдори соф активларнинг миқдорига қадар етказилишида ҳисобот йили бўйича кўрилган зарарлар ҳисобдан чиқарилган


8310-8330

8710

Таъсисчиларнинг қарори, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


15

Зарарларни ҳисобдан чиқариш ҳисобига резерв капитали камайтирилган


8520

8710

Акциядорлар умумий мажлисининг қарори, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


16

Таъсисчиларнинг мақсадли бадаллари ҳисобига зарарлар қопланган


8890

8710

Таъсисчиларнинг қарори, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи

счётларнинг (8800) боғланиши
Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар мақсадли молиялаштириш маблағларининг ҳолати ва ҳаракати, шунингдек аъзолик бадаллари ва мақсадли йўналиш бўйича тадбирларни амалга ошириш учун мўлжалланган бошқа қайтарилмайдиган маблағларнинг келиб тушиши ва сарфланиши тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.

Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади:

8810 "Грантлар";

8820 "Субсидиялар";

8830 "Аъзолик бадаллари";

8840 "Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари";

8890 "Бошқа мақсадли тушумлар".

У ёки бу тадбирларни мақсадли молиялаштириш манбаси сифатида олинган мақсадли молиялаштириш маблағлари, пул маблағлари, капитал қўйилмалар, ўрнатиладиган асбоб-ускуналар, товар-моддий қийматликлар ва ҳоказоларни ҳисобга олиш счётлари билан боғланган ҳолда, мақсадли молиялаштиришни ҳисобга олиш счётларининг кредити бўйича акс эттирилади.

Мақсадли молиялаштириш маблағларидан фойдаланиш мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебети бўйича ва материаллар, меҳнат ҳақи, ижтимоий тўловлар ва ҳоказоларни ҳисобга олиш счётларининг кредити бўйича акс эттирилади.

Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу счётлар, шунингдек асосий устав (нотижорат) фаолияти доирасида мақсадли даромадлар (тушумлар)ни ва мақсадли харажатларни ҳисобга олиши лозим бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) томонидан ҳам қўлланилади. Ҳар қандай мақсадли тушумлар даромадлар ва харажатлар сметаси тузилишини талаб қилади, ҳисобот даври якунлангандан кейин эса смета ижроси тўғрисида ҳисобот тайёрланади.

Асосий устав (нотижорат) фаолияти доирасида вужудга келадиган харажатлар смета (бюджет) моддалари бўйича ҳисобга олинади. Ушбу моддаларнинг бандларини ташкилот мустақил равишда белгилайди, мақсадли тушумлардан фойдаланиш йўналишларини эса ўзининг донорлари, хайриячилари, грант берувчилари, аъзолари билан келишиши мумкин.

Биз "Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларида солиққа тортиш ва бухгалтерия ҳисоби" деб номланган китоб муаллифларининг бажариладиган лойиҳалар кўп миқдорда бўлганида ва улар турли манбалар ҳисобига мураккаб молиялаштирилганда счётлар ишчи режасига мақсадли нотижорат дастурлар бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётлар, масалан, 2210 "Мақсадли молиялаштириш бўйича харажатлар"ни киритиш лозим деган таклифига қўшиламиз. Лойиҳалар (ёки босқичлар) бажарилиб борган сари ушбу счётларнинг қолдиқ (сальдо)лари молиялаштиришнинг тегишли манбаларига ўтказилиб борилади. Бошқа мақсадли тушумлар учун счётларнинг намунавий режасида қўлланилмайдиган, яъни 8850, 8860, 8870, 8880 ва ҳоказолардан фойдаланиш мумкин.


Бажарилаётган лойиҳаларнинг сони кам бўлиб ва уларнинг ҳар бири молиялаштиришнинг аниқ белгиланган манбаи билан боғланган тақдирда, нотижорат фаолият бўйича харажатларни бевосита молиялаштиришнинг тегишли манбаларига ҳисобдан чиқариш мумкин. Масалан:

- грант бўйича меҳнат ҳақи ҳисобланган:

Дебет 8810-8890 "Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар"

Кредит 6710 "Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар";

- материаллар сарф-харажат қилинган:

Дебет 8800 "Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар"

Кредит 1000 "Материалларни ҳисобга олувчи счётлар".

Лойиҳалар миқдори кўп бўлган тақдирда, харажатлар ҳисобини даставвал харажатларни ҳисобга олувчи счётларда олиб бориш мақсадга мувофиқдир. Масалан:

- меҳнат ҳақи ҳисобланган:

асосий ишчиларга:

Дебет 2210 "Мақсадли молиялаштириш бўйича харажатлар";

маъмурий ходимларга:

Дебет 9420 "Маъмурий харажатлар"

Кредит 6710 "Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар";

- материаллар сарф-харажат қилинган:

асосий харажатларга:

Дебет 2210 "Мақсадли молиялаштириш бўйича харажатлар";

маъмурий эҳтиёжлар учун:

Дебет 9420 "Маъмурий харажатлар"

Кредит 1000 "Материалларни ҳисобга олувчи счётлар".

Ҳар бир ҳисобот даврининг охирида ҳисобга олинган харажатлар қуйидаги ўтказмалар билан ҳисобдан чиқарилади:

Дебет 8800 "Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар"

Кредит 2210 "Мақсадли молиялаштириш бўйича харажатлар"

Кредит 9420 "Маъмурий харажатлар".

Нодавлат нотижорат ташкилотларида асосий воситалар бўйича амортизацияни ҳисобга олиш муаммоси мавжуд, чунки уларнинг қиймати узоқ муддат давомида молиялаштиришни камайтиришга киритилади.

Фараз қилайлик, мақсадли молиялаштириш бўйича қиймати 500 минг сўм бўлган компьютер олинган. Компьютердан фойдаланишнинг меъёрий муддати 5 йил.

Компьютер олинганда қуйидагича ўтказма берилади:

Дебет 0150 "Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси" - 500 минг сўм.

Кредит 8800 "Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар" - 500 минг сўм.

Асосий воситалар бўйича эскириш ҳисоблашнинг икки усулини назарда тутиш мумкин.
1. Эскириш ҳисоблашни қуйидаги ўтказмалар билан қайд этиш:

Дебет 8800 "Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар" - 8,3 минг сўм.

Кредит 0250 "Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши" - 8,3 минг сўм.
2. Грант ёки мақсадли молиялаштиришнинг бошқа тури муддати чекланган тақдирда, асосий воситалар ва амортизация ажратмаларини счётларнинг ишчи режасига 8200 "ННТнинг асосий воситалар ва номоддий активлардаги жамғармаси" счётини киритиш мақсадга мувофиқдир. Масалан, лойиҳани ўзлаштириш муддати - икки йил. Ушбу вақт ичида 200 минг сўмлик эскириш жамғарилади ва мақсадли молиялаштириш счётидаги қолдиқ 300 минг сўмни ташкил этади. Мазкур сумма қуйидаги ёзув билан акс эттирилади:
Источник: https://tut-files.ru/previewfile/16004