Материал: 3000 та бухгалтерия тказмаси исобваралар режаси бйича боланишлар Муаддима

Внимание! Если размещение файла нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам


- Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (14-сон БҲМС) "Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот" (молия вазирининг 2004 йил 1 мартдаги 36-сон буйруғи билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

- 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йиллик қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низом (2002 йил 29 октябрдаги ЎзР МИСВнинг 4-сон, МВнинг 129-сон, ДСҚнинг 2002-86-сон қарори билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 2002 йил 4 декабрда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

- Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва бюджетга мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида низом (2005 йил 24 февралдаги ЎзР МВнинг 29-сон, ДСҚнинг 2005-25-сон, ДБҚнинг 01-02/8-3-сон қарори билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 2005 йил 2 апрелда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Устав капитали (жамғармаси)ни ҳисобга

олувчи счётларнинг (8300) боғланиши
Устав капитали (жамғармаси)ни ҳисобга олувчи счётлар корхона устав капиталининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.

Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади:

8310 "Оддий акциялар";

8320 "Имтиёзли акциялар";

8330 "Пай ва улушлар".

Устав капитали - бу таъсис ҳужжатида белгиланган доирадаги фаолиятни таъминлаш учун таъсисчиларнинг (иштирокчиларнинг) корхонани барпо этишда унинг мулкига қўйган ҳиссалари (улушлари, акциялар номинал қийматида ва ҳоказолар)нинг пул ифодасидаги йиғиндисидир. Устав капиталини шакллантириш жараёни корхона ташкилий-ҳуқуқий шаклига мувофиқ равишда таъсис ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги томонидан тартибга солинади.

Устав капитали счёти бўйича сальдо унинг таъсис ҳужжатларида рўйхатдан ўтказилган ҳажмига мувофиқ бўлиши лозим. Корхона устав капиталининг ҳар қандай кўпайиши ёки камайиши фақат таъсисчиларнинг қарори асосида таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан кейингина амалга оширилиши мумкин.

Акциядорлик жамиятларида акциядорлик капитали ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборот оддий акциялар бўйича 8310 "Оддий акциялар" счётида, имтиёзли акциялар эса - 8320 "Имтиёзли акциялар" счётида шакллантирилади. Агар корхона акциядорлик жамиятидан фарқланадиган бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклда (масъулияти чекланган жамият, қўшимча масъулиятли жамият, хусусий корхона, давлат корхонаси ва ҳоказолар) ташкил этилган тақдирда, устав капиталининг миқдори 8330 "Пай ва улушлар" счётида рўйхатга олинади.

Ўзбекистон Республикасининг "Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ, жамият иштирокчилари жамият давлат рўйхатидан ўтказиладиган пайтга қадар ҳар бир иштирокчи ўзининг жамият устав жамғармаси (капитали)да таъсис ҳужжатлари билан қайд этилган улушининг камида 30 %ини киритишга мажбур, жамият иштирокчилари ўз бадалларининг қолган қисмини таъсис ҳужжатлари билан белгиланган муддатларда киритишлари мумкин ва ушбу муддат жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йилдан ошмаслиги лозим. Жамият иштирокчиси томонидан тўлиқ бадал киритилганлиги жамият иштирокчисига бериладиган гувоҳнома билан тасдиқланади.



Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Устав капитали таъсис ҳужжатлари билан кўзда тутилган иштирокчиларнинг улушлари суммасида, оддий акцияларга обуна суммасида тасдиқланган (хўжалик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилган кунга)


4610

8310

Таъсис ҳужжатлари, акциядорларни рўйхатга олиш журнали


2

Устав капитали таъсис ҳужжатлари билан кўзда тутилган иштирокчиларнинг улушлари суммасида, имтиёзли акцияларга обуна суммасида тасдиқланган (хўжалик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилган кунга)


4610

8320

Таъсис ҳужжатлари, акциядорларни рўйхатга олиш журнали


3

Устав капитали таъсис ҳужжатлари билан кўзда тутилган иштирокчиларнинг улушлари суммасида тасдиқланган (МЧЖ, ҚМЖ, ХК, ДК давлат рўйхатидан ўтказилган кунга)


4610

8330

Таъсис ҳужжатлари, таъсисчилар мажлисининг баённомаси


4

Устав капитали таъсис ҳужжатлари билан кўзда тутилган иштирокчиларнинг улушлари суммасида, оддий акцияларга обуна суммасида оширилган (оширилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кундан кейин)


4610

8310

Таъсис ҳужжатлари


5

Акциядорлик жамиятининг устав капитали қўшимча имтиёзли акцияларни чиқариш йўли билан оширилган (оширилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кундан кейин)


4610

8320

Таъсис ҳужжатлари, таъсисчилар мажлисининг баённомаси


6

Устав капитали оширилган (МЧЖ, ҚМЖ, ХК, ДК давлат рўйхатидан ўтказилган кунга)


4610

8330

Таъсис ҳужжатлари, таъсисчилар мажлисининг баённомаси


7

Давлат рўйхатидан ўтказилган пайтда МЧЖ таъсисчилари томонидан келишилган қиймат бўйича асосий воситалар киритилган


0110-0190

8330

Таъсис ҳужжатлари, таъсисчилар мажлисининг баённомаси, гувоҳнома


8

Давлат рўйхатидан ўтказилган пайтда МЧЖ таъсисчилари томонидан келишилган қиймат бўйича номоддий активлар киритилган


0400

8330

Таъсис ҳужжатлари, таъсисчилар мажлисининг баённомаси, гувоҳнома


9

Давлат рўйхатидан ўтказилган пайтда МЧЖ таъсисчилари томонидан келишилган қиймат бўйича узоқ муддатли қимматли қоғозлар киритилган


0610

8330

Таъсис ҳужжатлари, таъсисчилар мажлисининг баённомаси, гувоҳнома


10

Давлат рўйхатидан ўтказилган пайтда МЧЖ таъсисчилари томонидан келишилган қиймат бўйича ўрнатиладиган асбоб-ускуналар киритилган


0710, 0720

8330

Таъсис ҳужжатлари, таъсисчилар мажлисининг баённомаси, гувоҳнома


11

Давлат рўйхатидан ўтказилган пайтда МЧЖ таъсисчилари томонидан келишилган қиймат бўйича тугалланмаган қурилиш объекти киритилган


0810

8330

Таъсис ҳужжатлари, таъсисчилар мажлисининг баённомаси, гувоҳнома


12

Давлат рўйхатидан ўтказилган пайтда МЧЖ таъсисчилари томонидан келишилган қиймат бўйича материаллар киритилган


1000

8330

Таъсис ҳужжатлари, таъсисчилар мажлисининг баённомаси, гувоҳнома


13

Давлат рўйхатидан ўтказилган пайтда МЧЖ таъсисчилари томонидан келишилган қиймат бўйича ўстиришдаги ва бўрдоқига боқувдаги ҳайвонлар киритилган


1110, 1120

8330

Таъсис ҳужжатлари, таъсисчилар мажлисининг баённомаси, гувоҳнома


14

1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётидан фойдаланилган ҳолда, давлат рўйхатидан ўтказилган пайтда МЧЖ таъсисчилари томонидан келишилган қиймат бўйича материаллар киритилган


1510

8330

Таъсис ҳужжатлари, таъсисчилар мажлисининг баённомаси, гувоҳнома


15

Давлат рўйхатидан ўтказилган пайтда МЧЖ таъсисчилари томонидан келишилган қиймат бўйича тайёр маҳсулот киритилган


2810

8330

Таъсис ҳужжатлари, таъсисчилар мажлисининг баённомаси, гувоҳнома


16

Давлат рўйхатидан ўтказилган пайтда МЧЖ таъсисчилари томонидан келишилган қиймат бўйича товарлар киритилган


2910

8330

Таъсис ҳужжатлари, таъсисчилар мажлисининг баённомаси, гувоҳнома


17

Давлат рўйхатидан ўтказилган пайтда МЧЖ таъсисчилари томонидан пул маблағлари киритилган


5010, 5110,

5210, 5220

8330

Таъсис ҳужжатлари, таъсисчилар мажлисининг баённомаси, гувоҳнома


18

Давлат рўйхатидан ўтказилган пайтда МЧЖ таъсисчилари томонидан банкдаги махсус ҳисоб-китоб рақамига пул маблағлари киритилган


5530

8330

Таъсис ҳужжатлари, таъсисчилар мажлисининг баённомаси, гувоҳнома


19

Давлат рўйхатидан ўтказилган пайтда МЧЖ таъсисчилари томонидан келишилган қиймат бўйича қисқа муддатли қимматли қоғозлар киритилган


5810

8330

Таъсис ҳужжатлари, таъсисчилар мажлисининг баённомаси, гувоҳнома


20

Резерв капиталининг маблағлари устав капиталини оширишга йўналтирилган


8520

8310-8330

Таъсис ҳужжатлари, таъсисчилар мажлисининг баённомаси


21

Фойданинг бир қисми устав капиталини оширишга йўналтирилган:








Таъсисчилар мажлисининг баённомаси





- ҳисобланган дивидендлар миқдорида


8710

6610







- устав капиталини оширишга йўналтириладиган фойда миқдорида


6610

8310-8330




22

Устав капитали тўланган капитал миқдоригача пасайтирилган


8310-8330

4610

Таъсисчиларнинг қарори, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


23

Корхона таъсисчиларига улушлари қайтарилганлиги акс эттирилган; акцияларнинг номинал қиймати пасайтирилган; устав капитали (жамғармаси) пасайтирилган


8310-8330

6620

Таъсисчиларнинг қарори


24

Сотиб олинган ва бекор қилинган акциялар устав капиталини камайтиришга ҳисобдан чиқарилган:








Таъсисчиларнинг қарори, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби





а) улар номинал қийматидан юқори баҳода сотиб олинганда:














- номинал қийматига


8310, 8320

8610, 8620







- номинал қийматидан ортиқ бўлган суммага


8410, 9690

8610, 8620







б) улар номинал қийматидан паст баҳода сотиб олинганда:














- сотиб олиш қийматига


8310, 8320

8610, 8620







- номинал қийматидан паст бўлган суммага


8310, 8320

9590




25

Корхона фойдаси ҳисобидан меҳнат жамоаси аъзоларига текинга берилган акциялар қиймати акс эттирилган


4610 8710

8310, 8320

4610

Акцияларни бериш қайдномаси


26

Мақсадли молиялаштириш маблағлари (мақсадли дастурларни молиялаштириш учун олинганларидан ташқари) устав капиталини оширишга йўналтирилган


8810-8890

8310-8330

Таъсисчиларнинг қарори


27

Хусусий сотиб олинган акциялар акциядорлик жамияти томонидан бекор қилинган


8310, 8320

8610

Таъсисчиларнинг қарори


28

Имтиёзли акцияларнинг оддий акцияларга алмаштирилиши (конвертация қилиниши) акс эттирилган


8320

8310

Таъсисчиларнинг қарори



Қўшилган капитални ҳисобга олувчи

счётларнинг (8400) боғланиши
Қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётлар оддий ва имтиёзли акцияларни сотишдан олинган суммаларнинг акциялар номинал қийматидан ошган миқдори кўринишидаги қўшилган капитал мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни, яъни акциялар бошланғич сотилишида номинал қийматидан юқори баҳоларда олинган даромадни, шунингдек устав капиталини шакллантиришда пайдо бўладиган курс фарқлари суммаларини умумлаштириш учун мўлжалланган.

Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади:

8410 "Эмиссия даромади";

8420 "Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи".

8410 "Эмиссия даромади" счёти акцияларни бошланғич сотишда номинал қийматидан юқори баҳода олинган маблағлар тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Мазкур счётнинг кредитида маблағлар келиб тушиши, дебети бўйича - сотиб олинган хусусий акцияларни бекор қилишда номинал ва сотиб олиш қиймати ўртасидаги фарқни қоплаш учун маблағлардан фойдаланиш ҳисобга олинади.

Устав капиталини шакллантиришда пайдо бўладиган курс фарқлари 8420 "Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи" счётида акс эттирилади. Таъсисчилар томонидан чет эл валютасида киритиладиган қийматликларни баҳолашда пайдо бўладиган мусбат курс фарқи ушбу счётнинг кредитида, манфий курс фарқи эса - дебетида акс эттирилади. Устав капиталини шакллантиришда манфий курс фарқи суммасининг мусбат курс фарқи суммасидан ошиши 9620 "Валюта курс фарқларидан зарарлар" счёти дебетига киритилади. Курс фарқларининг бу тартибда ҳисобдан чиқарилиши таъсис ҳужжатларида олдиндан келишилган устав капиталидаги таъсисчилар улушини ўзгартирмаслик имконини беради.



Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Акцияларнинг номинал қиймати билан эмиссия қиймати ўртасидаги фарқига навбатдаги эмиссияда қўшимча тўланган капиталдан маблағлар келиб тушган


5010, 5020

8410

Кирим касса ордери, банк ҳисоб-китоб счётларидан кўчирмалар


2

Хусусий сотиб олинган акциялар сотиб олиш қийматидан юқори баҳоларда қайтадан сотилганидан маблағлар келиб тушган


5010, 5020

8410

Кирим касса ордери, банк ҳисоб-китоб счётларидан кўчирмалар


3

Акциялар сотиб олинган қийматидан паст баҳоларда қайтадан сотилганида қўшилган капитал маблағларидан фойдаланилган


8410

8610, 8620

Таъсисчиларнинг қарори, банк ҳисоб-китоб счётидан кўчирма


4

Сотиб олинган хусусий акцияларни бекор қилишда уларнинг номинал қиймати билан сотиб олиш қиймати ўртасидаги фарқни қоплаш учун қўшилган капитал маблағларидан фойдаланилган


8410

8610, 8620

Таъсисчиларнинг қарори


5

Устав капиталини шакллантиришда капитал валютадаги нақд пул билан тўланган пайтда пайдо бўладиган мусбат курс фарқи акс эттирилган


5020

8420

Таъсис ҳужжатлари, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


6

Устав капиталини шакллантиришда валюта ҳисоб-китоб рақамига нақд пул билан тўланган пайтда пайдо бўладиган мусбат курс фарқи акс эттирилган


5210, 5220

8420

Таъсис ҳужжатлари, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


7

Устав капиталини шакллантиришда амалда асосий воситалар билан киритилган пайтда пайдо бўладиган мусбат курс фарқи акс эттирилган


0110-0190

8420

Таъсис ҳужжатлари, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


8

Устав капиталини шакллантиришда амалда тугалланмаган қурилиш объекти киритилган пайтда пайдо бўладиган мусбат курс фарқи акс эттирилган


0810

8420

Таъсис ҳужжатлари, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


9

Устав капиталини шакллантиришда амалда номоддий активлар билан киритилган пайтда пайдо бўладиган мусбат курс фарқи акс эттирилган


0410-0490

8420

Таъсис ҳужжатлари, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


10

Устав капиталини шакллантиришда амалда материаллар билан киритилган пайтда пайдо бўладиган мусбат курс фарқи акс эттирилган


1010-1090

8420

Таъсис ҳужжатлари, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


11

Устав капиталини шакллантиришда амалда ўстиришдаги ва бўрдоқига боқувдаги бўлган ҳайвонлар билан киритилган пайтда пайдо бўладиган мусбат курс фарқи акс эттирилган


1110, 1120

8420

Таъсис ҳужжатлари, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


12

Устав капиталини шакллантиришда амалда товарлар билан киритилган пайтда пайдо бўладиган мусбат курс фарқи акс эттирилган


2910

8420

Таъсис ҳужжатлари, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


13

Корхона тугатилганда ёки чиқиб кетаётган таъсисчиларга уларнинг улушига мутаносиб равишда эмиссия даромадлари жамлаган суммасининг таъсисчилар ўртасида тақсимланиши акс эттирилган


8410

6620

Таъсисчилар қарори


14

Корхона тугатилганда ёки чиқиб кетаётган таъсисчиларга уларнинг улушига мутаносиб равишда устав капиталини шакллантириш пайтида пайдо бўлган курс фарқи жамлаган суммасининг таъсисчилар ўртасида тақсимланиши акс эттирилган


8420

6620

Таъсисчилар қарори


Резерв капиталини ҳисобга олувчи

счётларнинг (8500) боғланиши
Резерв капиталини ҳисобга олувчи счётлар корхона таъсис ҳужжатларига асосан фойда ҳисобидан шакллантириладиган резерв капитали, мулкни қайта баҳолашдан юзага келадиган инфляция резервлари, пул маблағларидан ташқари текинга олинган мулклар тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.

Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади:

8510 "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар";

8520 "Резерв капитали (жамғармаси)";

8530 "Текинга олинган мулк".

8510 "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счётида мулкларни қайта баҳолаш натижасида қийматида вужудга келган ўзгаришлар ҳисобга олинади. Мулкларни қайта баҳолаш натижасида резерв капиталининг шаклланиши ва тўлдирилиши мазкур счётнинг кредитида қайта баҳолаш натижасида қўшимча баҳоланган мулкларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

Агар қайта баҳолаш натижасида мулкларнинг қиймати арзонлаштирилса, камайган сумма ўша мулкнинг аввалги қўшимча баҳоланиши ҳисобига тўлдирилади ва у ушбу счётнинг дебетида акс эттирилади. Шу мулкнинг аввалги қайта баҳолашдаги қийматидан ошган арзонлаштирилган сумма харажат сифатида тан олинади ва 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счётида акс эттирилиши лозим.

8520 "Резерв капитали (жамғармаси)" счёти корхона томонидан таъсис ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ташкил этилган резерв капиталининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.

Резерв капиталининг шаклланиши 8520 "Резерв капитали" счётининг кредитида 8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади, резерв капиталидан фойдаланиш эса - ушбу счётнинг дебетида акс эттирилади.

8530 "Текинга олинган мулк" счёти корхона томонидан текинга олинган мулкни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Текинга олинган мулклар 8530 "Текинга олинган мулк" счётининг кредитида корхона мулкларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Текинга олинган мулклар қиймати солиққа тортиш мақсадида корхонанинг умумий даромадига қўшилади.



Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Асосий воситаларнинг қийматини ошириш натижасида резерв капитали оширилган


0110-0199

8510

Қийматни ошириш тўғрисида қарор, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


2

Молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг қийматини ошириш натижасида резерв капитали оширилган


0310

8510

Қийматни ошириш тўғрисида қарор, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби

3

Номоддий активларнинг қийматини ошириш натижасида резерв капитали оширилган


0410-0490

8510

Қийматни ошириш тўғрисида қарор, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


4

Узоқ муддатли инвестицияларнинг қийматини ошириш натижасида резерв капитали оширилган


0610-0690

8510

Қийматни ошириш тўғрисида қарор, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


5

Ўрнатиладиган асбоб-ускунанинг қийматини ошириш натижасида резерв капитали оширилган


0710-0720

8510

Қийматни ошириш тўғрисида қарор, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби

6

Тугалланмаган қурилиш ва капитал қўйилмаларнинг қийматини ошириш натижасида резерв капитали оширилган


0810-0890

8510

Қийматни ошириш тўғрисида қарор, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


7

Илгари қайта баҳолашдан қўшимча баҳоланган сумма чегарасида асосий воситаларнинг қиймати пасайтирилиши натижасида резерв капитали камайтирилган


8510

0110-0199

Қийматни ошириш тўғрисида қарор, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


8

Илгари қайта баҳолашдан қўшимча баҳоланган сумма чегарасида молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг қиймати пасайтирилиши натижасида резерв капитали камайтирилган


8510

0310

Қийматни пасайтириш тўғрисида қарор, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


9

Илгари қайта баҳолашдан қўшимча баҳоланган сумма чегарасида номоддий активларнинг қиймати пасайтирилиши натижасида резерв капитали камайтирилган


8510

0410-0490

Қийматни пасайтириш тўғрисида қарор, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


10

Илгари қайта баҳолашдан қўшимча баҳоланган сумма чегарасида узоқ муддатли инвестицияларнинг қиймати пасайтирилиши натижасида резерв капитали камайтирилган


8510

0610-0690

Қийматни пасайтириш тўғрисида қарор, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


11

Илгари қайта баҳолашдан қўшимча баҳоланган сумма чегарасида ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг қиймати пасайтирилиши натижасида резерв капитали камайтирилган


8510

0710-0720

Қийматни пасайтириш тўғрисида қарор, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


12

Илгари қайта баҳолашдан қўшимча баҳоланган сумма чегарасида тугалланмаган қурилиш ва капитал қўйилмаларнинг қиймати пасайтирилиши натижасида резерв капитали камайтирилган


8510

0810-0890

Қийматни пасайтириш тўғрисида қарор, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


13

Корхона тугатилишида мол-мулкни қайта баҳолаш бўйича жамланган сумманинг таъсисчилар ўртасида тақсимланиши акс эттирилган


8510

6620

Асосий воситаларни тугатиш далолатномаси


14

Илгари бозор қиймати бўйича қайта баҳоланган ва қўшимча баҳоланган сумма қимматли қоғозларга йўналтирилган маблағларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар киритиш счётига киритилган қимматли қоғозлар сотилиши натижасида резерв капитали камайтирилган


8510

9560

Банк ҳисоб-китоб счётидан кўчирма, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


15

Қуйидагиларга асосан эскириш суммасини индексациялаш акс эттирилган:








Қийматни ошириш ва пасайтириш тўғрисида қарор, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби





- қўшимча баҳоланган


8510

0211-0299







- қиймати пасайтирилганда


0211-0299

8510




16

Резерв капиталини ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинадиган асосий воситалар объектлари чиқиб кетишида қайта баҳолаш натижалари (сальдо)нинг ҳисобдан чиқарилиши (ушбу асосий восита объекти бўйича илгари қўшимча баҳоланган суммалар илгари қиймати пасайтирилган суммалардан ортиғи) акс эттирилган


8510

9210

Асосий воситаларни тугатиш далолатномаси, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


17

Резерв капиталини ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинадиган номоддий активлар объектлари чиқиб кетишида қайта баҳолаш натижалари (сальдо)нинг ҳисобдан чиқарилиши (ушбу номоддий актив объекти бўйича илгари қўшимча баҳоланган суммалар илгари қиймати пасайтирилган суммалардан ортиғи) акс эттирилган


8510

9220

Номоддий активларни тугатиш далолатномаси, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


18

Таъсис ҳужжатлари ва амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартибга мувофиқ резерв капиталига йўналтириладиган жорий йил бўйича тақсимланмаган фойданинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилган


8710

8520

Таъсис ҳужжатлари, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


19

Зарарларни ҳисобдан чиқариш ҳисобига резерв капитали камайтирилган


8520

8710

Акциядорлар умумий мажлисининг қарори, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


20

Корхона тугатилишида турли дебиторлар қарзларини ҳисобдан чиқариш ҳисобига резерв капитали камайтирилган


8520

Турли

дебитор-

ларнинг

счётлари


Тугатиш комиссиясининг қарори, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


21

Корхона тугатилишида резерв капитали ҳисобидан таъсисчиларга даромад (дивиденд)лар ҳисобланган


8520

6610, 6620

Дивидендларни ҳисоблаш қайдномаси


22

Иштирокчиларга дивидендлар тўлаш учун жорий йил бўйича фойда етишмаган тақдирда ушбу мақсадлар учун йўналтирилган резерв капитали суммалари акс эттирилган


8520

6610

Таъсисчилар қарори, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


23

Асосий воситалар текинга олинган


0110-0190

8530

Текинга (бепул) бериш шартномаси, қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат


24

Номоддий активлар текинга олинган


0410-0490

8530

Текинга (бепул) бериш шартномаси, қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат


25

Узоқ муддатли қимматли қоғозлар текинга олинган


0610

8530

Текинга (бепул) бериш шартномаси, қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат


26

Ўрнатиладиган асбобускуналар текинга олинган


0710, 0720

8530

Текинга (бепул) бериш шартномаси, қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат


27

Капитал қўйилмалар текинга олинган


0810-0890

8530

Текинга (бепул) бериш шартномаси, қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат


28

Товарлар текинга олинган


2910, 2990

8530

Текинга (бепул) бериш шартномаси, қабул қилиш-топшириш далолатномаси, юкхат


29

Корхона тугатилишида текинга олинган молмулк ҳисобидан иштирокчиларга даромад (дивиденд)лар ҳисобланган


8530

6610, 6620

Дивидендларни ҳисоблаш қайдномаси

Источник: https://tut-files.ru/previewfile/16004