Материал: 3000 та бухгалтерия тказмаси исобваралар режаси бйича боланишлар Муаддима

Внимание! Если размещение файла нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам




Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Қатъий ҳисобот варақлари ҳисобга олинган


006




Юкхат

2

Ишлатилган қатъий ҳисобот варақлари ҳисобдан чиқарилган





006

Юкхат
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55



007 "Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга

ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи" счёти
007 "Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи" счёти қарздорларнинг тўлашга қобилиятсизлиги туфайли зарарга ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзларининг ҳолати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Бундай қарз ҳисобдан чиқарилган пайтидан бошлаб беш йил давомида қарздорларнинг мулкий ҳолати ўзгарган вақтда қарзни ундириб олиш имкониятини кузатиб бориш учун балансдан ташқари счётда ҳисобга олиниши лозим.

Илгари зарарга ҳисобдан чиқарилган қарзни ундириб олиш натижасида келиб тушган суммага пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар 9390 "Бошқа операцион даромадлар" счёти билан боғланган ҳолда дебетланади. Бир вақтнинг ўзида кўрсатилган суммага 007 "Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи" балансдан ташқари счёти кредитланади. Тўлашга қобилиятсиз кредиторларнинг зарарга ўтказилган қарзи балансдан ташқари счётда беш йил давомида ҳисобга олиниши лозим.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича юритилади.



Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар

дебет


кредит


1

Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг қарзи тўғри олиб бориш усули билан зарарга ҳисобдан чиқарилган


9430

4010-4890

Даъво ҳужжатлари, Хўжалик судининг ҳужжатлари, раҳбар буйруғи


2

Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг қарзи даргумон қарзлар бўйича резерв ҳисобидан зарарга ҳисобдан чиқарилган


4910

4010-4890

Даъво ҳужжатлари, Хўжалик судининг ҳужжатлари, раҳбар буйруғи


3

Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг қарзи ҳисобга қабул қилинган


007




Юкхат

4

Зарарга ҳисобдан чиқарилган қарз суммаларини қоплаш ҳисобига келиб тушган суммалар акс эттирилган


5010, 5110,

5210

9390

Кирим касса ордери, банк ҳисоб-китоб счётидан кўчирма


5

Тўлов келиб тушиши муносабати билан қарз ҳисобдан чиқарилган





007

Юкхат


6

Беш йил ўтиши муносабати билан қарз ҳисобдан чиқарилган





007

Юкхат




008 "Мажбуриятлар ва тўловларни

таъминлаш - олинган" счёти
008 "Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган" счёти мажбурият ва тўловларнинг бажарилишини таъминлаш учун олинган кафолатларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.

Агар кафолатда сумма кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда бухгалтерия ҳисобида ушбу сумма шартнома шартидан келиб чиқиб аниқланади. Мазкур счётда ҳисобга олинган таъминот суммаси қарзларнинг қопланишига қараб ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир олинган таъминот бўйича юритилади.



Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Олинган таъминот ҳисобга олинган


008




Кафолат шартномаси

2

Олинган мажбуриятнинг амал қилиши бекор қилинган





008

Кафолат шартномаси

3

Кафолат, кафиллик билан таъминланган мажбуриятнинг тўлови бўйича суммалар келиб тушган


5010, 5110,

5210


9390

Кирим касса ордери, банк ҳисоб-китоб счётидан кўчирма


4

Кафолат, кафиллик билан таъминланган мажбурият ҳисобдан чиқарилган





008

Юкхат

5

Тақдим этилган кафолат бўйича тўловлар акс эттирилган


9430

5110

Банк ҳисоб-китоб счётидан кўчирма



009 "Мажбуриятлар ва тўловларни

таъминлаш - берилган" счёти
009 "Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган" счёти мажбурият ва тўловларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича берилган кафолатларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.

Агар кафолатда сумма кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда бухгалтерия ҳисобида ушбу сумма шартнома шартидан келиб чиқиб аниқланади. Мазкур счётда ҳисобга олинган таъминот суммаси қарзларнинг қопланишига қараб ҳисобдан чиқарилади.


009 "Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган" счётида ташкилот томонидан берилган кафолатлар, кафиллик (жумладан, вексель бўйича аваль орқали), ўзга таъминлашлар, шунингдек векселлар бўйича фойдаланиш ҳуқуқини бериш (индоссамент) ҳисобга олинади. Мажбуриятларни таъминлаш корхона ҳисобида мажбуриятлар бўйича даъволар тақдим этиш муддати тугагунга қадар ҳисобда бўлади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир берилган таъминот бўйича юритилади.



Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Берилган таъминлаш ҳисоб учун қабул қилинган


009




Таъминлаш шартномаси


2

Берилган таъминлаш ҳисобдан чиқарилган





009

Таъминлаш шартномаси


3

Берилган таъминлашлар бўйича тўловлар акс эттирилган


6960

5010, 5110

Кирим касса ордери, банк ҳисоб-китоб счётидан кўчирма


4

Берилган таъминлашлар бўйича мажбуриятларнинг қопланган қиймати ҳисобдан чиқарилган





009

Шартнома, билдирги




010 "Молиявий ижара шартномаси бўйича

берилган асосий воситалар" счёти
010 "Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар" счёти, ижара шартномаси шартлари бўйича мол-мулк ижарачининг балансида ҳисобга олиниши лозим бўлган тақдирда, молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага берилган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.

Мазкур счётдан молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар ижара муддатининг тугашида эгасига қайтарилганда ёки шартноманинг бошқа шартларига кўра қайтариб олинган, шунингдек шартнома муддати тугагандан кейин ижарачи сотиб олган вақтдан бошлаб ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага берилган ҳар бир асосий воситалар бўйича алоҳида, асосий воситаларнинг ҳисоб инвентарь карточкалари бўйича юритилади.


Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Молиявий ижарага берилган асосий воситаларнинг қиймати ҳисоб учун қабул қилинган


010




Молиявий ижара шартномаси

2

Молиявий ижарага берилган мол-мулкнинг қопланган қиймати ҳисобдан чиқарилган





010

Молиявий ижара шартномаси




011 "Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк" счёти
011 "Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк" счёти ссуда шартномаси бўйича олинган мулкларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.

Мазкур счётдан ссуда шартномаси бўйича олинган мулклар шартнома муддати тугаши билан эгасига қайтарилганда ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ссуда шартномаси бўйича олинган мулкнинг ҳар бир объекти бўйича юритилади.

Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк ҳисобга олинган


011




Ссуда шартномаси


2

Ссуда шартномаси бўйича олинган мулкнинг қопланган қиймати ҳисобдан чиқарилган





011

Ссуда шартномаси


012 "Келгуси даврларда солиқ солинадиган

базадан чиқариладиган харажатлар" счёти
012 "Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар" счёти бўйича ушбу ҳисобот даврининг солиқ солинадиган базасига қўшиладиган, бироқ кейинги ҳисобот даврларининг солиқ солинадиган фойдаси (даромади)дан чиқариладиган харажатлар акс эттирилади. Ушбу харажатлар Солиқ кодексининг 146-моддасида келтирилган.
Источник: https://tut-files.ru/previewfile/16004