Материал: 3000 та бухгалтерия тказмаси исобваралар режаси бйича боланишлар Муаддима

Внимание! Если размещение файла нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам

Молиявий фаолият даромадларини ҳисобга

олувчи счётларнинг (9500) боғланиши
Мазкур гуруҳ счётлари молиявий фаолиятдан олинган даромадлар тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.

Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади:

9510 "Роялти кўринишидаги даромадлар";

9520 "Дивидендлар кўринишидаги даромадлар";

9530 "Фоизлар кўринишидаги даромадлар";

9540 "Валюталар курслари фарқидан даромадлар";

9550 "Молиявий ижарадан даромадлар";

9560 "Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар";

9590 "Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари".

Ҳисобот даври давомида юқорида қайд этилган даромадлар ушбу счётларнинг кредитида дебиторлик қарзи, пул маблағлари, мажбуриятлар ва ҳоказолар ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

Ҳисобот даврининг охирида молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётлар якунловчи айланмалар билан 9910 "Якуний молиявий натижа" счётига ўтказилади.



Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Олинадиган роялти кўринишидаги даромадлар суммаси акс эттирилган


4850

9510

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси


2

Бошқа корхоналарда улушли иштирок этганлигидан олинган дивиденд кўринишидаги даромадлар; ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисоб-китоб счётларидаги маблағлардан фойдаланганлиги учун банклардан олинган даромадлар; корхонага тегишли акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар бўйича дивидендлар акс эттирилган


4840

9520

Эълон, билдирги

3

Олинган кредитлар ва қарзлар бўйича ҳисобланган фоизлар суммалари акс эттирилган


4830

9530

Шартнома, фоиз тўловлари бўйича ҳисоб-китоб жадвали


4

Ҳисобдан чиқаришнинг тўғри усули билан чет эл валютасидаги узоқ муддатли молиявий қўйилмаларга оид операциялар бўйича мусбат курс фарқлари молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилган


0610-0690

9540

Валюталарнинг амалдаги курси асосида ҳисоб-китоб


5

Ҳисобдан чиқаришнинг тўғри усули билан чет эл валютасидаги қисқа муддатли молиявий қўйилмаларга оид операциялар бўйича мусбат курс фарқлари молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилган


5810-5890

9540

Валюталарнинг амалдаги курси асосида ҳисоб-китоб


6

Ҳисобдан чиқаришнинг тўғри усули билан чет эл валютасидаги узоқ муддатли дебиторлик қарзига оид операциялар бўйича мусбат курс фарқлари молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилган


0910-0990

9540

Валюталарнинг амалдаги курси асосида ҳисоб-китоб


7

Ҳисобдан чиқаришнинг тўғри усули билан чет эл валютасидаги жорий дебиторлик қарзига оид операциялар бўйича мусбат курс фарқлари молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилган


4010-4890

9540

Валюталарнинг амалдаги курси асосида ҳисоб-китоб


8

Ҳисобдан чиқаришнинг тўғри усули билан чет эл валютасидаги пул маблағларининг қолдиғи бўйича мусбат курс фарқлари молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилган


5020-5210,

5220


9540

Валюталарнинг амалдаги курси асосида ҳисоб-китоб


9

Ҳисобдан чиқаришнинг тўғри усули билан чет эл валютасидаги жорий кредиторлик қарзи бўйича мусбат курс фарқлари молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилган


6010-6990

9540

Валюталарнинг амалдаги курси асосида ҳисоб-китоб


10

Ҳисобдан чиқаришнинг тўғри усули билан чет эл валютасидаги узоқ муддатли кредиторлик қарзи бўйича мусбат курс фарқлари молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилган


7010-7920

9540

Валюталарнинг амалдаги курси асосида ҳисоб-китоб


11

Ҳисобдан чиқаришнинг жамлаш усули билан чет эл валютасига оид операциялар бўйича мусбат курс фарқлари молиявий натижаларга ҳисобдан чиқарилган


6230

9540

Валюталарнинг амалдаги курси асосида ҳисоб-китоб


12

Молиявий ижара шартномаси бўйича ҳисобланган фоизлар суммалари акс эттирилган


4810

9550

Шартнома, фоиз тўловлари бўйича ҳисоб-китоб жадвали


13

Қимматли қоғозларнинг харид қилиш ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ (харид қилиш қиймати паст) акс эттирилган (қўшимча ҳисобланган)


0610, 5810

9560

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


14

Ҳисобот даврининг охирида молиявий фаолиятдан даромадларни ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинган натижалар 9910 "Якуний молиявий натижа" счётига ҳисобдан чиқарилган


9510, 9520,

9530, 9540,

9550, 9560,

9590


9910

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби




Молиявий фаолият бўйича харажатларни

ҳисобга олувчи счётларнинг (9600) боғланиши
Мазкур гуруҳ счётлари молиявий фаолият бўйича харажатлар тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.

Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади:

9610 "Фоизлар кўринишидаги харажатлар";

9620 "Валюталар курслари фарқидан зарарлар";

9630 "Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича харажатлар";

9690 "Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар".

Ҳисобот даври давомида ушбу счётларнинг дебетида молиявий фаолият билан боғлиқ бўлган барча харажатлар жамланади.

Ҳар бир ҳисобот даврининг охирида ушбу счётлар бўйича жамланган айланмаларнинг умумий суммаси 9910 "Якуний молиявий натижа" счётига ёпилади.



Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Қисқа (узоқ) муддатли банк кредити бўйича фоизлар ҳисобланган


9610

6920

Шартнома, фоиз тўловлари бўйича ҳисоб-китоб жадвали


2

Қисқа (узоқ) муддатли қарзлар бўйича фоизлар ҳисобланган


9610

6920

Шартнома, фоиз тўловлари бўйича ҳисоб-китоб жадвали


3

Молиявий ижара шартномаси бўйича ҳисобланган тўланадиган фоизлар суммаси акс эттирилган


9610

6920

Шартнома, фоиз тўловлари бўйича ҳисоб-китоб жадвали


4

Валюта кассаси ва валюта ҳисоб-китоб счётидаги маблағлар қолдиғини қайтадан санаш натижасида ЎзР МБ курси бўйича вужудга келган манфий курс фарқи акс эттирилган


9620

5020, 5210,

5220

Валюталарнинг амалдаги курси бўйича ҳисоб-китоб


5

Курс фарқини ҳисобга олишнинг тўғри усули билан чет эл валютасида олинган қисқа муддатли банк кредити бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган


9620

6810

Валюталарнинг амалдаги курси бўйича ҳисоб-китоб


6

Курс фарқини ҳисобга олишнинг тўғри усули билан чет эл валютасида олинган узоқ муддатли банк кредити бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган


9620

7810

Валюталарнинг амалдаги курси бўйича ҳисоб-китоб


7

Курс фарқини ҳисобга олишнинг тўғри усули билан чет эл валютасида олинган қисқа муддатли қарз бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган


9620

6820

Валюталарнинг амалдаги курси бўйича ҳисоб-китоб


8

Курс фарқини ҳисобга олишнинг тўғри усули билан чет эл валютасида олинган узоқ муддатли қарз бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган


9620

7820

Валюталарнинг амалдаги курси бўйича ҳисоб-китоб


9

Курс фарқини ҳисобга олишнинг тўғри усули билан чет эл валютасида ифодаланган қисқа муддатли ва узоқ муддатли қимматли қоғозлар бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган


9620

0610, 5810

Валюталарнинг амалдаги курси бўйича ҳисоб-китоб


10

Курс фарқини ҳисобга олишнинг тўғри усули билан илгари ҳисобдорлик асосида берилган чет эл валютасида ифодаланган дебиторлик қарзи бўйича манфий курс фарқлари акс эттирилган


9620

4010-4890

Валюталарнинг амалдаги курси бўйича ҳисоб-китоб


11

Курс фарқини ҳисобга олишнинг тўғри усули билан чет эл валютасидаги қисқа муддатли кредиторлик қарзи бўйича манфий курс фарқлари акс эттирилган


9620

6010-6990

Валюталарнинг амалдаги курси бўйича ҳисоб-китоб


12

Курс фарқини ҳисобга олишнинг тўғри усули билан чет эл валютасидаги узоқ муддатли кредиторлик қарзи бўйича манфий курс фарқлари акс эттирилган


9620

7010-7920

Валюталарнинг амалдаги курси бўйича ҳисоб-китоб


13

Курс фарқини ҳисобга олишнинг жамлаш усули билан манфий курс фарқлари харажатларга киритилган


9620

3290

Валюталарнинг амалдаги курси бўйича ҳисоб-китоб


14

Қўйилган маблағлар (қимматли қоғозларга, шуъба корхоналарга ва ҳоказолар) қайта баҳолангандан кейин зарарлар олинган


9690

0610-0690,

5810-5890


Валюталарнинг амалдаги курси бўйича ҳисоб-китоб


15

Ҳисобот даврининг охирида молиявий фаолият бўйича харажатларни ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинган харажатлар 9910 "Якуний молиявий натижа" счётига ҳисобдан чиқарилган


9910

9610, 9620,

9630, 9690


Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби




Фавқулоддаги фойда (зарар)ларни ҳисобга

олувчи счётларнинг (9700) боғланиши
Корхонанинг одатий хўжалик фаолиятидан кескин фарқ қиладиган фавқулоддаги ҳодисалар (тасодиф, кутилмаган ва одатий бўлмаган зарар ва йўқотишлар) натижасида вужудга келадиган фойда ва зарарларни ҳисобга олиш учун қуйидаги счётлар қўлланилади:

9710 "Фавқулоддаги фойдалар";

9720 "Фавқулоддаги зарарлар".

Фавқулодда ҳодисалардан фойда 9710 "Фавқулоддаги фойдалар" счётининг кредитида ТМЗни ҳисобга олувчи счётлар, олинадиган счётлар ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

Фавқулодда ҳодисалардан зарар 9720 "Фавқулоддаги зарарлар" счётининг дебетида узоқ муддатли ва жорий активларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

Ҳисобот даврининг охирида 9710 "Фавқулоддаги фойдалар", 9720 "Фавқулоддаги зарарлар" счётлари 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти билан боғланган ҳолда ёпилади.



Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Табиий офатлар оқибатларини бартараф этишда асбоб-ускуналар кирим қилинган


0710-0720

9710

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш далолатномаси, инвентарлаш далолатномаси


2

Табиий офатлар оқибатларини бартараф этишда яроқли материаллар кирим қилинган


1010-1090

9710

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш далолатномаси, инвентарлаш далолатномаси


3

Илгари табиий офатлар, ёнғинлар ва ҳоказолар оқибатида ҳисобдан чиқарилган товарлар кирим қилинган (савдо, воситачи ва ҳоказо корхоналарда)


2910

9710

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш далолатномаси, инвентарлаш далолатномаси


4

Табиий офатлардан кейин инвентарлаш натижасида асбоб-ускуна ва якунланмаган қурилиш бўйича аниқланган камомадлар акс эттирилган

9720

0710-0720,

0810

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш далолатномаси, инвентарлаш далолатномаси


5

Табиий офатлар пайтида йўқотилган ёки уларнинг оқибатларини бартараф этишда сарфхаражат қилинган турли моддий қийматликлар ҳисобдан чиқарилган


9720

1010-1090,

1110 ва б.


Табиий офат оқибатларини бартараф этиш далолатномаси, инвентарлаш далолатномаси


6

Табиий офатлар, ёнғинлар ва ҳ.к. оқибатида тугалланмаган ишлаб чиқариш бўйича йўқотишлар акс эттирилган


9720

2010, 2110,

2310

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш далолатномаси, инвентарлаш далолатномаси


7

Табиий офатлар оқибатида хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқаришлар томонидан кўрилган зарарлар ҳисобдан чиқарилган


9720

2710

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш далолатномаси, инвентарлаш далолатномаси


8

Табиий офатлар пайтида келгуси давр харажатлари ҳисобдан чиқарилган


9720

3110-3190

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш далолатномаси, инвентарлаш далолатномаси


9

Табиий офатлар, ёнғинлар, ҳалокатлар ва ҳоказолар оқибатида тайёр маҳсулот ёки товарлар йўқотилиши акс эттирилган


9720

2810,

2910-2990


Табиий офат оқибатларини бартараф этиш далолатномаси, инвентарлаш далолатномаси


10

Табиий офатлар бўйича харажатлар тўланган


9720


5010, 5110,

5210


Табиий офат оқибатларини бартараф этиш далолатномаси, инвентарлаш далолатномаси


11

Табиий офатлар, ёнғинлар ва ҳоказоларнинг олдини олиш ёки бартараф этиш билан боғлиқ ходимларга меҳнат ҳақи ҳисобланган


9720

6710

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш далолатномаси, инвентарлаш далолатномаси, меҳнат ҳақини ҳисоблаш қайдномаси


12

Табиий офатлар, ёнғинлар, ҳалокатлар ва ҳоказолар билан боғлиқ турли харажатлар учун тўловни амалга оширган ҳисобдор шахслар олдидаги қарз акс эттирилган


9720

6970

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш далолатномаси, инвентарлаш далолатномаси, бўнак ҳисоботи


13

Ёнғин натижасида нобуд бўлган ҳамда суғурта ва бошқа ташкилотлар томонидан қопланмаган товар-моддий захираларнинг қиймати акс эттирилган


9720

9220

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш далолатномаси, инвентарлаш далолатномаси


14

Табиий офатлар, ёнғинлар ва ҳоказолар оқибатида алоҳида балансга ажратилган ички бўлинмаларнинг фойдаси ҳисобидан турли зарарлар суммаси акс эттирилган


9720

4110

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш далолатномаси, инвентарлаш далолатномаси


15

Ҳисобот даври якунлангандан кейин 9710 "Фавқулоддаги фойдалар" счёти ёпилган


9710

9910

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


16

Ҳисобот даври якунлангандан кейин 9720 "Фавқулоддаги зарарлар" счёти ёпилган


9910

9720

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби




Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш

учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи

счётларнинг (9800) боғланиши
Мазкур гуруҳ счётлари қонунчиликда белгиланган фойда солиғи бўйича йил давомида ҳисобланган бўнак тўловлари ва қайта ҳисоблаш бўйича ҳақиқатда фойдадан тўловларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган.

Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади:

9810 "Фойда солиғи бўйича харажатлар";

9820 "Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва мажбурий йиғимлар бўйича харажатлар".

Йил давомида бюджетга солиқлар ва бошқа ажратмалар бўйича ҳисобланган тўловлар 9810 "Фойда солиғи бўйича харажатлар", 9820 "Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва мажбурий йиғимлар бўйича харажатлар" счётларининг дебетида бюджетга тўловлар бўйича қарзларни (турлари бўйича) ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

Ҳисобот даври тугаши билан йиллик молиявий ҳисобот тузилганда ушбу счётлар 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти билан боғланган ҳолда ёпилади.



Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Фойда солиғи ҳисобланган


9810

6410

Фойда солиғини ҳисоблаш шакли


2

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисобланган


9820

6410

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун солиқни ҳисоблаш шакли


3

Микрофирма ва кичик корхона томонидан ягона солиқ тўлови ҳисобланган


9820

6410

Ягона солиқ тўловини ҳисоблаш шакли


4

Савдо корхонаси томонидан ягона солиқ тўлови ҳисобланган


9820

6410

Ягона солиқ тўловини ҳисоблаш шакли


5

Тўланиши бир неча йилга кечиктирилган фойда солиғи бўйича кечиктирилган мажбурият суммаси акс эттирилган:








Фойда солиғини ҳисоблаш шакли





- жорий қисмига


9810

6240







- узоқ муддатли қисмига


9810

7240




6

Солиқ бўйича харажатлар фойда солиғи бўйича мажбуриятлардан ортиқ бўлганда вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган солиқ суммаси акс эттирилган:








Фойда солиғини ҳисоблаш шакли




- фойда солиғи бўйича харажатлар суммасига


9810

6410







- солиқ бўйича кечиктирилган мажбуриятлар суммасига


9810

6250, 7250




7

Солиқ бўйича харажатлар фойда солиғи бўйича мажбуриятлардан кам бўлганда вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган солиқ суммаси акс эттирилган:








Фойда солиғини ҳисоблаш шакли




- фойда солиғи бўйича харажатлар суммасига


9810

6410







- кечиктирилган солиқ суммасига


0950, 3210

6410




8

Ҳар йили фойда солиғи бўйича кечиктирилган мажбуриятлар ҳисобдан чиқарилган


6250

6410

Фойда солиғини ҳисоблаш шакли


9

Ҳар йили вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган солиқ суммаси ҳисобдан чиқарилган


6410

3210

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


10

Ҳисобот йилининг охирида солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойдадан фойдаланишни ҳисобга олувчи счётлар ёпилган


9910

9810, 9820

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби

Источник: https://tut-files.ru/previewfile/16004