Материал: 3000 та бухгалтерия тказмаси исобваралар режаси бйича боланишлар Муаддима

Внимание! Если размещение файла нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам

Якуний молиявий натижани ҳисобга

олувчи счётлар (9910) бўйича боғланиш
9910 "Якуний молиявий натижа" счёти ҳисобот йилида корхона фаолияти якуний молиявий натижасининг шаклланиши тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Якуний молиявий натижа (фойда ёки зарар) асосий фаолиятдан, молиявий фаолиятдан ва фавқулодда даромадлар ушбу фаолият турлари бўйича харажатлар суммасига камайтирилишидан юзага келади. 9910 "Якуний молиявий натижа" счётининг дебетида корхонанинг харажат (зарар)лари, кредитида эса даромад (фойда)лари акс эттирилади. Ҳисобот давридаги дебет ва кредит айланмаси таққосланиши ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)ни кўрсатади.

Ҳар бир ҳисобот даври охирида 9910 "Якуний молиявий натижа" счётининг дебети ва кредити бўйича айланмалар йиғилади ва ҳисобот даврининг якуний молиявий натижасини ифодаловчи ушбу счёт бўйича умумий қолдиқ ҳисоблаб чиқарилади.

Ҳисобот йили тугаши билан йиллик молиявий ҳисобот тузилганда 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти 8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" счёти билан боғланган ҳолда ёпилади. 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти бўйича кредит айланмалари дебет айланмаларига қараганда кўп бўлса, фарқ қуйидаги ўтказма билан ёпилади:

Дебет 9910 "Якуний молиявий натижа"

Кредит 8710 "Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)".

Дебет айланмалари кредит айланмаларидан кўп бўлган тақдирда, фарқ ушбу ҳисобот даврида корхона зарар билан фаолият кўрсатганлигини ифодалайди ва у қуйидаги ўтказма билан ҳисобдан чиқарилади:

Дебет 8710 "Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)"

Кредит 9910 "Якуний молиявий натижа".



Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Ҳисобот даври якунлангандан кейин 9010 "Тайёр маҳсулотни сотишдан даромадлар" счёти ёпилган


9010

9910

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


2

Ҳисобот даври якунлангандан кейин 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар" счёти ёпилган


9020

9910

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


3

Ҳисобот даври якунлангандан кейин 9030 "Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар" счёти ёпилган


9030

9910

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


4

Ҳисобот даври якунлангандан кейин 9110 "Сотилган тайёр маҳсулот таннархи" счёти ёпилган


9910

9110

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


5

Ҳисобот даври якунлангандан кейин 9120 "Сотилган товарларнинг таннархи" счёти ёпилган


9910

9120

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


6

Ҳисобот даври якунлангандан кейин 9130 "Бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар таннархи" счёти ёпилган


9910

9130

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


7

Ҳисобот даври якунлангандан кейин 9140 "Даврий ҳисобда ТМЗларни сотиб олиш/харид қилиш" счёти ёпилган


9910

9140

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


8

Ҳисобот даври якунлангандан кейин 9150 "Даврий ҳисобда ТМЗлар бўйича тузатишлар" счёти ёпилган:








Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби




- биринчи вариант


9910

9150







- иккинчи вариант


9150

9910




9

Ҳисобот даври якунлангандан кейин асосий фаолиятдан бошқа даромадларни ҳисобга олувчи счётлар ёпилган


9310-9390

9910

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


10

Ҳисобот даври якунлангандан кейин давр харажатларини ҳисобга олувчи счётлар ёпилган


9910

9410, 9420,

9430, 9440


Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


11

Ҳисобот даври якунлангандан кейин молиявий фаолиятдан даромадларни ҳисобга олувчи счётлар ёпилган


9510-9590

9910

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


12

Ҳисобот даври якунлангандан кейин молиявий фаолиятдан харажатларни ҳисобга олувчи счётлар ёпилган


9910

9610-9690

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


13

Ҳисобот даври якунлангандан кейин 9710 "Фавқулоддаги фойдалар" счёти ёпилган


9710

9910

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


14

Ҳисобот даври якунлангандан кейин 9720 "Фавқулоддаги зарарлар" счёти ёпилган


9910

9720

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


15

Ҳисобот йили якунлангандан кейин солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойдадан фойдаланишни ҳисобга олувчи счётларнинг дебети бўйича ҳисобга олинган суммалар 9910 "Якуний молиявий натижа" счётининг дебетига ўтказилган


9910

9810-9820

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


16

Ҳисобот даврининг охирида соф фойда ҳисобдан чиқарилган


9910

8710

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


17

Ҳисобот даврининг охирида корхона фаолиятидан кўрилган зарар ҳисобдан чиқарилган


8710

9910

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби



Кейинги ўринларда:
VI қисм. Балансдан ташқари счётлар

II БОБ. СЧЁТЛАРНИНГ БОҒЛАНИШИ
VI қисм. Балансдан ташқари счётлар
001 "Оператив ижарага олинган асосий воситалар" счёти

002 "Масъул сақлашга қабул қилинган

товар-моддий қийматликлар" счёти

003 "Қайта ишловга қабул қилинган материаллар" счёти

004 "Комиссияга қабул қилинган товарлар" счёти

005 "Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар" счёти

006 "Қатъий ҳисобот варақлари" счёти

007 "Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга

ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи" счёти

008 "Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган" счёти

009 "Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган" счёти

010 "Молиявий ижара шартномаси бўйича

берилган асосий воситалар" счёти

011 "Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк" счёти

012 "Келгуси даврларда солиқ солинадиган

базадан чиқариладиган харажатлар" счёти

013 "Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)" счёти

014 "Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари" счёти
Балансдан ташқари счётлар корхонага тегишли бўлмаган, лекин вақтинчалик фойдаланилаётган ёки ихтиёрида бўлган (қисқа муддатли ижарага олинган асосий воситалар, масъул сақлашга ва қайта ишловга қабул қилинган моддий қийматликлар ва бошқа) мавжуд қийматликлар, шартли ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш, шунингдек алоҳида хўжалик операциялари устидан назорат қилиш учун мўлжалланган.

Келтирилган қийматликларнинг бухгалтерия ҳисоби оддий тизим бўйича, яъни икки тарафлама ёзувни қўлламаган ҳолда юритилади. Балансдан ташқари счётлар бошқа счётлар билан боғланмайди, улар ёхуд дебетланади, ёхуд кредитланади.

001 "Оператив ижарага олинган асосий воситалар" счёти
001 "Оператив ижарага олинган асосий воситалар" счёти корхона томонидан оператив ижарага олинган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.

Ижарага олинган асосий воситалар мазкур счётда ижара шартномасида кўрсатилган баҳода ҳисобга олинади.

Таҳлилий ҳисоб ижарага берувчилар бўйича ва ҳар бир ижарага олинган асосий воситалар объектлари (ижарага берувчининг инвентарь рақамлари) бўйича юритилади.



Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Асосий воситалар объекти оператив ижарага олинган


001




Асосий воситалар объектини қабул қилиш-топшириш далолатномаси


2

Ижара ҳақи ҳисобланган


2010, 2310,

2510, 9400


6910

Шартнома, ҳисобварақ-фактура, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


3

Ижарага берувчига ижара тўлови ўтказилган


6910

5110

Банк ҳисоб-китоб счётидан кўчирма


4

Ижарага олинган асосий воситалар объекти ижарага берувчига қайтарилганда, у ҳисобдан чиқарилган





001

Асосий воситалар объектини қабул қилиш-топшириш далолатномаси


002 "Масъул сақлашга қабул қилинган

товар-моддий қийматликлар" счёти
002 "Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар" счёти масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ушбу счётда буюртмачининг қайта ишлов бериш учун қабул қилинган материаллари ҳисобга олинмайди.

Харидор ташкилотлар мазкур счётда масъул сақлаш учун қабул қилинган қийматликларни қуйидаги ҳолатларда, агар корхона асосланган сабабларга кўра тўловни рад этганда, буюртма берилмаган товар-моддий қийматликлар олинганда ва ҳоказоларда ҳисобга оладилар. Ҳисоб қабул қилиш-топшириш далолатномаларида ёки ҳисобварақ-фактураларда назарда тутилганидек олиб борилади.

Мол етказиб берувчи ташкилотлар ушбу счётда харидорлар томонидан тўланган ва масъул сақлаш учун қолдирилган, сақлаш тилхатлари билан расмийлаштирилган, бироқ корхонага боғлиқ бўлмаган сабаблар билан олиб кетилмаган товар-моддий қийматликларни ҳисобга олади.

Таҳлилий ҳисоб корхоналар, турлари, нави ва сақлаш жойи бўйича юритилади.



Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Масъул сақлашдаги товар-моддий қийматликлар ҳисоб учун қабул қилинган


002




Юкхат

2

Товар-моддий қийматликлар эгасига қайтарилган





002

Юкхат

3

Эгалик ҳуқуқи корхонага ўтказилган


1010-1090

6010

Ҳисобварақ-фактура, юкхат


003 "Қайта ишловга қабул қилинган материаллар" счёти
003 "Қайта ишловга қабул қилинган материаллар" счёти ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан тўланмайдиган ва қайта ишлаш учун олинган (берилган хом ашё) буюртмачининг хом ашё ва материалларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Хом ашё ва материалларни қайта ишлаш ёки қўшимча ишлов бериш (буюртмачининг хом ашё ва материалларининг қийматидан ташқари) харажатларининг ҳисоби шу билан боғлиқ харажатларни (буюртмачининг хом ашё ва материалларининг қийматидан ташқари) ишлаб чиқаришга харажатларни ҳисобга олувчи счётларда юритилади. Қайта ишловга қабул қилинган буюртмачининг хом ашё ва материаллари 003 "Қайта ишловга қабул қилинган материаллар" счётида шартномада кўрсатилган баҳоларда ҳисобга олинади.


Қайта ишлов бериш учун материаллар қабул қилинишида мазкур счёт дебетланади, қайта ишлов берилиб ва буюртмачига топширилгандан кейин эса кредитланади.

Таҳлилий ҳисоб буюртмачилар, хом ашё ва материалларнинг турлари, навлари ва уларни сақлаш жойлари бўйича юритилади.



Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Қайта ишлов бериш учун қабул қилинган товар-моддий қийматликлар акс эттирилган


003




Юкхат

2

Қайта ишлов бериш бўйича харажатлар акс эттирилган


2010, 2310,

2510, 9400


1010, 6710,

6520


Шартнома, ҳисобварақ-фактура, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


3

Маҳсулотнинг буюртмачига берилиши акс эттирилган


9130

2010, 2310

Бажарилган ишлар далолатномаси


4

Қайта ишлов бериш учун қабул қилинган товар-моддий қийматликлар ҳисобдан чиқарилган





003

Юкхат

004 "Комиссияга қабул қилинган товарлар" счёти
004 "Комиссияга қабул қилинган товарлар" счёти шартномага мувофиқ комиссияга ёки консигнацияга қабул қилинган товарларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ушбу счётдан комиссионер корхоналар, консигнантлар фойдаланади.

Комиссияга ёки консигнацияга қабул қилинган товарлар ушбу счётда қабул қилиш-топшириш далолатномаларида кўрсатилган нархларда ҳисобга олинади.

Таҳлилий ҳисоб товарларнинг турлари ва комитент корхоналар бўйича юритилади.



Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Комиссияга ва консигнацияга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар акс эттирилган


004




Юкхат

2

Комиссияга қабул қилинган товарларнинг сотилганлари ҳисобдан чиқарилган





004

Билдирги

3

Комиссияга ва консигнацияга олинган товарларнинг сотилиши акс эттирилган:








Комиссия шартномаси, консигнация шартномаси, билдирги, ҳисобварақ-фактура





- комиссион тақдирлаш суммасига


4010

9030







- консигнант ёки комиссионерга ўтказилиши лозим бўлган комиссион ва консигнацион товар қийматига


4010

6990







- комиссион тақдирлаш суммасидан аниқланадиган ҚҚС суммасига (ҚҚС тўловчилари учун)


4010

6410




4

Комиссионер, консигнатор олдидаги қарз қопланган


6990

5110

Банк ҳисоб-китоб счётидан кўчирма


005 "Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар" счёти
005 "Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар" счёти пудратчи корхоналар томонидан ўрнатиш учун буюртмачидан олинган барча турдаги ускуналарнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ушбу счётдан пудратчи корхоналар фойдаланади.

Ускуналар мазкур счётда буюртмачи томонидан тегишли ҳужжатларда кўрсатилган баҳода ҳисобга олинади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида объектлар ёки агрегатлар бўйича юритилади.



Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуна акс эттирилган


005




Юкхат

2

Ўрнатиш бўйича харажатлар акс эттирилган


2010, 2310,

2510, 9400


1010, 6710,

6520


Шартнома, ҳисобварақ-фактура, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби


3

Ускунанинг буюртмачига берилиши акс эттирилган


9130

2010, 2310

Бажарилган ишлар далолатномаси


4

Ўрнатиш учун олинган ускуна ҳисобдан чиқарилган





005

Юкхат



006 "Қатъий ҳисобот варақлари" счёти
006 "Қатъий ҳисобот варақлари" счёти сақланаётган ва ҳисобдорлик асосида бериладиган қатъий ҳисобот варақлари - патта дафтарчалари, гувоҳнома бланкалари, дипломлар, турли абонементлар, талонлар, билетлар, товарларга илова ҳужжатларининг варақлари ва ҳоказоларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.

Қатъий ҳисобот варақларига киритиладиган ҳужжатлар рўйхати, уларни сақлаш ва фойдаланиш тартиби корхона томонидан ўрнатилади.

Қатъий ҳисобот варақлари мазкур счётда шартли баҳоларда ҳисобга олинади.

Таҳлилий ҳисоб қатъий ҳисобот варақларининг ҳар бир тури ва уларни сақлаш жойлари бўйича юритилади.
Источник: https://tut-files.ru/previewfile/16004