Материал: 3000 та бухгалтерия тказмаси исобваралар режаси бйича боланишлар Муаддима

Внимание! Если размещение файла нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам


012 "Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар" счёти бўйича таҳлилий ҳисоб, Солиқ кодексининг 146-моддасига мувофиқ, солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар миқдори ва уларни чиқариш муддатлари тўғрисидаги ахборотни олиш имкониятини таъминлаши лозим.



Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган харажатлар ҳисоб учун қабул қилинган


012




Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси


2

Вақтнинг тегишли муддати ўтгандан кейин солиқ солинадиган база харажатлар суммасига камайтирилган





012

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси


013 "Вақтинчалик солиқ имтиёзлари

(турлари бўйича)" счёти
013 "Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)" счёти вақтинчалик солиққа тортишдан озод этилган, мақсадли ишлатилиши кўзда тутилмаган бўшаган маблағлар тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.

Бюджетга тўловнинг ҳар бир тури бўйича ҳисобланган бўшаган маблағлар суммаси 013 "Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)" счётининг дебетида акс эттирилади.

Мазкур счётда ҳисобга олинган бюджетга мажбурий тўловлар ва солиқлар бўйича ҳисобланган сумма "Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот" (2-сон шакл)да акс эттирилмайди ва мос равишда молиявий натижаларнинг шаклланишига таъсир этмайди.

Ушбу счётдан солиққа тортишдан озод этилиши натижасида бўшаган маблағлар суммаси имтиёз берилган даврнинг тугаши билан ҳисобдан чиқарилади. Бунда бўшаган маблағлар тўғрисидаги маълумот имтиёз муддатининг тугаши билан ҳисобдан чиқарилгандан кейин корхонада 5 йил давомида сақланиши лозим.




Т/р

Хўжалик операциясининг мазмуни

Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Бюджетга тўловнинг ҳар бир тури бўйича ҳисобланган бўшаган маблағлар суммаси акс эттирилган


013




Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси


2

Имтиёзли давр тугагандан кейин солиққа тортишдан озод этилган бўшаган маблағлар суммаси ҳисобдан чиқарилган





013

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси




014 "Фойдаланишдаги инвентарь

ва хўжалик жиҳозлари" счёти
014 "Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари" счёти фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.

Инвентарь ва хўжалик жиҳозларини фойдаланишга бериш вақтида уларнинг қиймати тўлиқ ишлаб чиқариш харажатлари ёки давр харажатларига олиб борилади ва бир вақтнинг ўзида 014 "Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари" счётида акс эттирилади.

Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари кейинчалик фойдаланиш (ишлатиш)га яроқсиз бўлган ҳолда уларнинг ушбу счётдан ҳисобдан чиқарилиши тегишли тартибда расмийлаштирилган ҳисобдан чиқариш далолатномаси асосида амалга оширилади.

Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг сақланишини таъминлаш мақсадида 014 "Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари" счёти бўйича таҳлилий ҳисоб якка тартибда фойдаланувчилар ва цехлар омборлари бўйича юритилади.



Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари фойдаланиш учун берилган


014




Юкхат

2

Яроқсиз ҳолатга келганлиги муносабати билан инвентарь ва хўжалик жиҳозлари келгуси фойдаланишдан (ишлатишдан) ҳисобдан чиқарилган





014

Ҳисобдан чиқариш далолатномаси

Источник: https://tut-files.ru/previewfile/16004