| Т/р | Хўжалик операциясининг мазмуни | Боғланувчи счётлар | Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар | |
| дебет | кредит | |||
| 1 | Келиб тушган ва кирим қилинган ўрнатиладиган асбоб-ускуна (жумладан транспорт ва ҳоказо хизматлар) учун ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан ҳисобварақ-фактуралар тўлов учун қабул қилинган | 0710, 0720 | 6110, 6120 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати |
| 2 | Капитал қурилиш учун ишлар бажарилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги учун ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан счётлар тўлов учун қабул қилинган | 0810 | 6110, 6120 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати |
| 3 | Келиб тушган асосий воситалар ва ўрнатишни талаб қилмайдиган асбоб-ускуналар бўйича ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан счётлар тўлов учун қабул қилинган | 0820 | 6110, 6120 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати |
| 4 | Келиб тушган номоддий активлар бўйича ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан счётлар тўлов учун қабул қилинган | 0830 | 6110, 6120 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати |
| 5 | Келиб тушган ҳайвонлар бўйича ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан счётлар тўлов учун қабул қилинган | 0840 | 6110, 6120 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати |
| 6 | Ерни ободонлаштириш учун капитал қўйилмалар бўйича ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан счётлар тўлов учун қабул қилинган | 0850 | 6110, 6120 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати |
| 7 | Молиявий ижара шартномасига асосан олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар бўйича ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан счётлар тўлов учун қабул қилинган | 0860 | 6110, 6120 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати |
| 8 | Келиб тушган ва кирим қилинган материаллар (1510 счётдан фойдаланмаган ҳолда) учун; транспорт хизматлари, ортиш ва тушириш ишлари, шунингдек ҳужжатлар билан тасдиқланмаган мол етказиб берилганлиги учун ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан ҳисобварақ-фактуралар тўлов учун қабул қилинган | 1010-1090 | 6110, 6120 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати |
| 9 | Ўстириш ва бўрдоқига боқиш учун харид қилинган ҳайвонлар учун (1510 счётдан фойдаланмаган ҳолда) ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан ҳисобварақ-фактуралар тўлов учун қабул қилинган | 1110, 1120 | 6110, 6120 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати |
| 10 | Турли товар-моддий қийматликлар харид қилинганлиги учун ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан ҳисобварақ-фактуралар тўлов учун қабул қилинган (1510 счётдан фойдаланилганда) | 1510 | 6110, 6120 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати |
| 11 | Асосий ишлаб чиқариш цехлари учун ишлар бажарилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги, шу жумладан энергия, газ, буғ, сув, алоқа хизматлари ва ҳоказолар тақдим этилганлиги учун ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан счётлар тўлов учун қабул қилинган | 2010 | 6110, 6120 | Ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишлар далолатномаси |
| 12 | Ёрдамчи ишлаб чиқариш цехлари учун ишлар бажарилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги, шу жумладан энергия, газ, буғ, сув, алоқа хизматлари ва ҳоказолар тақдим этилганлиги учун ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан счётлар тўлов учун қабул қилинган | 2310 | 6110, 6120 | Ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишлар далолатномаси |
| 13 | Умумий ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ишлар бажарилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги, шу жумладан энергия, газ, алоқа хизматлари ва ҳоказолар тақдим этилганлиги учун ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан счётлар тўлов учун қабул қилинган | 2510 | 6110, 6120 | Ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишлар далолатномаси |
| 14 | Ташқи яроқсизлик аниқланганлиги муносабати билан ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятлари томонидан турли хизматлар кўрсатилиши; уни тузатиш бўйича хизматлар ва кафолатли таъмирлаш бўйича операциялар акс эттирилган | 2610 | 6110, 6120 | Тижорат далолатномаси, даъво хати |
| 15 | Харид қилинган товарлар учун ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан счётлар тўлов учун қабул қилинган | 2910, 2990 | 6110, 6120 | Юкхат, ҳисобварақ-фактура |
| 16 | Келгуси давр харажатларига тааллуқли харажатлар бўйича ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан счётлар тўлов учун қабул қилинган | 3190 | 6110, 6120 | Юкхат, ҳисобварақ-фактура |
| 17 | Курс фарқини ҳисобга олишнинг жамлаш усули билан ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига кредиторлик қарзи бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган | 3290 | 6110, 6120 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси |
| 18 | ҚҚС тўловчилари томонидан ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан харид қилинган моддий ресурслар бўйича ҚҚС суммаси ҳисобланган | 4410 | 6110, 6120 | Ҳисобварақ-фактура |
| 19 | Келиб тушган моддий қийматликларни кирим қилиш пайтида ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига даъво тақдим этилган | 4860 | 6110, 6120 | Даъво хати, тижорат далолатномаси, солиштирма далолатнома |
| 20 | Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан нақд пул маблағлари келиб тушган | 5010, 5020 | 6110, 6120 | Кассир ҳисоботи, кирим касса ордери |
| 21 | Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан ҳисоб-китоб счётига пул маблағлари келиб тушган | 5110 | 6110, 6120 | Банк ҳисоб-китоб счётларидан кўчирмалар |
| 22 | Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан валюта ҳисоб-китоб счётига пул маблағлари келиб тушган | 5210, 5220 | 6110, 6120 | Банк валюта счётларидан кўчирмалар |
| 23 | Мақсадли тушумлар бўйича хизматлар кўрсатилганлиги ва ишлар бажарилганлиги (транспорт, энергия, таъмирлаш ва ҳоказолар) учун ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан счётлар тўлов учун қабул қилинган | 8810, 8890 | 6110, 6120 | Товар-транспорт юкхати, ҳисобварақ-фактура, чипта |
| 24 | Маҳсулотни сотиш пайтида хизматлар кўрсатилганлиги ва ишлар бажарилганлиги (транспорт, энергия, таъмирлаш ва ҳоказолар) учун ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан счётлар тўлов учун қабул қилинган | 9410 | 6110, 6120 | Товар-транспорт юкхати, ҳисобварақ-фактура, чипта |
| 25 | Маъмурий эҳтиёжлар учун хизматлар кўрсатилганлиги ва ишлар бажарилганлиги (транспорт, энергия, таъмирлаш ва ҳоказолар) учун ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан счётлар тўлов учун қабул қилинган | 9420 | 6110, 6120 | Товар-транспорт юкхати, ҳисобварақ-фактура, чипта |
| 26 | Курс фарқини ҳисобга олишнинг тўғри усул билан ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган | 9620 | 6110, 6120 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси |
| 27 | Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан турли товар-моддий қийматликлар келиб тушиши пайтида табиий камайиш меъёрлари чегарасида камомад аниқланган (кирим қилингунга қадар) | 9430 | 6110, 6120 | Моддий қийматликларнинг ташиш пайтида камайиши бўйича ҳисоб-китоб жадвали, даъво ҳужжатлари, маҳсулот бўйича счётлар |
| 28 | Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятлари олдидаги қарзни қоплаш учун ҳисоб-китоб счётидан пул тўланган | 6110, 6120 | 5110 | Тўлов топшириқномаси, банк ҳисоб-китоб счётларидан кўчирмалар, далолатнома, ишончнома |
| 29 | Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятлари олдидаги қарзни қоплаш учун валюта ҳисоб-китоб счётидан пул тўланган | 6110, 6120 | 5210, 5220 | Тўлов топшириқномаси, банк валюта счётларидан кўчирмалар, далолатнома, ишончнома |
| 30 | Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларининг счётлари банкдаги махсус ҳисоб-китоб счётидан тўланган (аккредитивлар, чек дафтарчалари ва ҳоказолар) | 6110, 6120 | 5510, 5520, 5530 | Тўлов топшириқномаси, банк махсус счётларидан кўчирмалар |
| 31 | Ҳисобварақ-фактураларни тўлаш пайтида ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига олдиндан берилган бўнаклар ва тўланган счётлар ўзаро ҳисоб-китоб қилинган | 6110, 6120 | 4310 | Юкхат, бажарилган ишлар далолатномаси |
| 32 | Харидорларнинг қарзлар бўйича суммалари ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятлари олдидаги қарзни қоплаш учун ўзаро ҳисоб-китоб қилинган | 6110, 6120 | 4010 | Солиштирма далолатнома |
| 33 | Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятлари олдидаги даъво муддатлари ўтиб кетган кредиторлик қарзи суммасининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилган | 6110, 6120 | 9360 | Инвентарлаш комиссиясининг қарори, корхона раҳбарининг буйруғи |
| 34 | Курс фарқини ҳисобга олишнинг жамлаш усули билан ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар бўйича валютадаги мусбат курс фарқи акс эттирилган | 6110, 6120 | 6230 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси |
| 35 | Курс фарқини ҳисобга олишнинг тўғри усул билан ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар бўйича валютадаги мусбат курс фарқи акс эттирилган | 6110, 6120 | 9540 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси |
| 36 | Узоқ муддатли қарзнинг жорий қисмига ўтказилиши акс эттирилган | 7110, 7120 | 6110, 6120 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси |
| 37 | Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятлари олдидаги қарз банкдан олинган узоқ муддатли ёки қисқа муддатли кредитларнинг ҳисобига қопланган | 6010, 6020 | 6810, 7810 | Кредит шартномаси, тўлов топшириқномаси, банк счётларидан кўчирмалар |
| Т/р | Хўжалик операциясининг мазмуни | Боғланувчи счётлар | Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар | |
| дебет | кредит | |||
| 1 | Узоқ муддатли облигациялар чегирма билан харид қилинганда дисконт суммаси акс эттирилган | 0610 | 6210, 5110-5530 | Облигация келишуви, бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси |
| 2 | Қисқа муддатли облигациялар чегирма билан харид қилинганда дисконт суммаси акс эттирилган | 5810 | 6210 | Облигация келишуви, бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси |
| 3 | Жорий облигация дисконти ҳисобдан чиқарилган | 6210 | 9530 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси |
| 4 | Узоқ муддатли кечиктирилган дисконт қисмини жорий қисмга ўтказиш акс эттирилган | 7210 | 6210 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси |
| 5 | Облигациялар мукофот билан сотилганда мукофот суммаси акс эттирилган | 5110-5530 | 6220 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси |
| 6 | Жорий облигация мукофоти ҳисобдан чиқарилган | 6220 | 9530 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси |
| 7 | Узоқ муддатли кечиктирилган мукофот қисми жорий қисмга ҳисобдан чиқарилган | 7220 | 6220 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси |
| 8 | Курс фарқини ҳисобга олишнинг жамлаш усули билан кредиторлик қарзи бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган | 3290 | 6230 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси |
| 9 | Курс фарқини ҳисобга олишнинг тўғри усули билан бошқа кечиктирилган даромадлар бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган | 9620 | 6230 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси |
| 10 | Келгусида товар-моддий қийматликларни етказиб бериш, хизматларни кўрсатиш, ишларни бажариш учун пул маблағлари келиб тушган | 5110 | 6230 | Банк кўчирмаси, шартнома |
| 11 | Келгусида товар-моддий қийматликларни етказиб бериш, хизматларни кўрсатиш, ишларни бажариш учун валюта маблағлари келиб тушган | 5210, 5220 | 6230 | Банк счётларидан кўчирма, шартнома |
| 12 | Келгусида товар-моддий қийматликларни етказиб бериш, хизматларни кўрсатиш, ишларни бажариш учун пул маблағлари банкдаги бошқа счётларга келиб тушган | 5530 | 6230 | Банк счётларидан кўчирма, шартнома |
| 13 | Курс фарқини ҳисобга олишнинг жамлаш усули билан чет эл валютасида ифодаланган бошқа кечиктирилган даромадлар бўйича валютадаги мусбат курс фарқи акс эттирилган | 6230 | 6231 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси |
| 14 | Курс фарқини ҳисобга олишнинг тўғри усули билан чет эл валютасида ифодаланган бошқа кечиктирилган даромадлар бўйича валютадаги мусбат курс фарқи акс эттирилган | 6230 | 9540 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси |
| 15 | Кечиктирилган даромад тайёр маҳсулотнинг сотилишига қараб даромад таркибига киритилади | 6230 | 9010 | Ҳисобварақ-фактура, юкхат |
| 16 | Кечиктирилган даромад товарларнинг сотилишига қараб даромад таркибига киритилади | 6230 | 9020 | Ҳисобварақ-фактура, юкхат |
| 17 | Кечиктирилган даромад хизматлар кўрсатилиши ва ишлар бажарилиши даврида даромад таркибига киритилади | 6230 | 9030 | Ҳисобварақ-фактура, ишлар бажарилганлиги, хизматлар кўрсатилганлиги ҳақида далолатнома |
| 18 | Оператив ижара бўйича кечиктирилган даромад тегишли давр келганда даромад таркибига киритилади | 6230 | 9350 | Шартнома, ҳисобварақ-фактура |
| 19 | Молиявий ижара бўйича кечиктирилган даромад тегишли давр келганда даромад таркибига киритилади | 6230 | 9550 | Шартнома, ҳисобварақ-фактура |
| 20 | Ваколатли ҳокимият органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ тўлов муддати кечиктирилишига рухсат этилган солиқлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар акс эттирилган | 6410 | 6240 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси |
| 21 | Ваколатли ҳокимият органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ тўлов муддати кечиктирилишига рухсат этилган давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар акс эттирилган | 6520 | 6240 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси |
| 22 | Ҳисобот даврида бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятларнинг жорий қисми ҳисобдан чиқарилган | 7240 | 6240 | Ҳисобдан чиқариш ҳисоб-китоби |
| 23 | Тўлов муддати келиши муносабати билан солиқлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар тўланган | 6240 | 5110 | Банк ҳисоб-китоб счётларидан кўчирмалар |
| 24 | Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғига оид мажбуриятлар акс эттирилган | 9810 | 6250 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси |
| 25 | Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғига оид узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисмга ўтказилиши акс эттирилган | 7250 | 6250 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси |
| 26 | Кечиктирилган фойда солиғи вужудга келиши жараёнида мажбуриятларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилган | 6250 | 6410 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси |