Материал: 3000 та бухгалтерия тказмаси исобваралар режаси бйича боланишлар Муаддима

Внимание! Если размещение файла нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам



Кейинги ўринларда:
III қисм. Мажбуриятлар
IV қисм. Хусусий капитал
V қисм. Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва фойдаланилиши
VI қисм. Балансдан ташқари счётлар

II БОБ. СЧЁТЛАРНИНГ БОҒЛАНИШИ
III қисм. Мажбуриятлар

VI бўлим. Жорий мажбуриятлар

VII бўлим. Узоқ муддатли мажбуриятлар
Ҳисобварақлар режаси III қисмининг счётлари мажбуриятларнинг барча турлари бухгалтерия ҳисобини тартибга солиш учун қўлланилади.

Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асосга мувофиқ (Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 26 июлда 17-07/86-сон билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 1998 йил 14 августда 475-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мажбуриятларнинг асосий тавсифи шундан иборатки, бунда хўжалик юритувчи субъект бошқа юридик ва жисмоний шахслар олдида жорий мажбуриятларга эга бўлади.

Мажбуриятлар - бу ҳисобот ёки олдинги даврларда вужудга келган кредиторлик қарзидир ва унинг қопланиши (тартибга солиниши) иқтисодий нафни камайтиришга олиб келиши мумкин, яъни амалдаги активлар камайиши тўғрисида ишонч мавжуддир. Мажбуриятда қопланиши лозим бўлган аниқ белгиланган қарз ёки муайян ҳаракат қилиш, масалан, сотилган маҳсулотнинг яроқсизлигини тузатиш ёки олдиндан ҳақи тўланган ишни бажариш мажбурияти (ниманидир бажариш) мужассамланади.

Мол етказиб бериш ёхуд олди-сотди шартномасининг тузилиши мажбурият вужудга келганлигини англатмайди. У тайёр маҳсулот етказиб берилгандан кейин ёки унга эгалик қилиш ҳуқуқи расмий равишда ўтказиб берилгандан кейин вужудга келади. Хизматларни истеъмол қилиш, бажарилган ишни қабул қилиш мажбуриятлар вужудга келишига ва улар учун олдиндан тўлов амалга оширилмаган тақдирда, бунинг учун ҳақ тўланиши лозимлигига олиб келади.

Муайян ҳуқуқий чекловларда, масалан, бекор қилиниши кўзда тутилмаган мол етказиб бериш тўғрисидаги шартнома тузилганда, мол етказиб берилишидан қатъи назар ҳам мажбуриятлар вужудга келади. Молни қабул қилишдан воз кечиш катта миқдордаги пул суммаси (боқимонда)нинг тўланишини талаб қилади ва тегишли мажбуриятлар вужудга келишига олиб келади.

Мажбуриятларни қоплаш одатда муайян активларни кредиторга ўтказиш ёки бошқа усуллар билан амалга оширилади. Хусусан, мажбуриятларни қоплаш мажбуриятларнинг қийматини пул маблағлари билан тўлаш ёки уни қоплаш учун шунга мос келадиган қийматдаги бошқа активларни ўтказиб бериш; мажбуриятга тенг бўлган суммага хизматларни кўрсатиш ёки ишларни бажариш; бир мажбуриятни бошқа мажбурият билан алмаштириш; ўзаро келишув бўйича қопланган мажбуриятларга тенг суммада акцияларни ёки бошқаришда ва фойдада иштирок этиш бошқа ҳуқуқларини тақдим этиш йўли билан корхона капиталига мажбуриятни киритиш орқали тартибга солиниши мумкин. Кредитор томонидан ўз талабларини бекор қилиш ёки талаб қилиш ҳуқуқини йўқотиш ҳам мажбуриятларни қоплаш усулларидан бири бўлиб ҳисобланади.


Мажбуриятларни қоплаш активларни камайтирувчи муайян харажатларни талаб қилганда ёхуд бошқа йўл билан келгуси иқтисодий нафларни камайтиради деган тахмин қилишга асос мавжуд бўлган тақдирдагина мажбуриятлар ҳисобга олиниши мумкин. Бу тўловни талаб қиладиган битимни ижро этиш, ижро учун қабул қилинган суд қарорлари, боқимондани тўлаш ёки бюджетга солиқни тўлаш ниятига эга бўлишдир.

Чет эл валютасида ифодаланган мажбуриятлар чет эл валютасини қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда қайта ҳисоблаш йўли билан счётларда миллий валютада ҳисобга олинади.

Мажбуриятларни ҳисобга олиш тартиби қуйидаги асосий қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади:

- Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос (Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 26 июлда 17-07/86-сон билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 1998 йил 14 августда 475-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

- Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом (ЎзР МБ бошқарувининг 2002 йил 12 апрелдаги 60(1/4)-сон қарори билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 2002 йил 15 апрелда 1122-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

- Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (2004 йил 2 сентябрдаги ЎзР МВнинг 98-сон, ИВнинг 41-сон, ДСҚнинг 2004-57-сон, МББнинг 257-В-сон ва Давстатқўмнинг 8-сон қарори билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 2004 йил 17 сентябрда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

- Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (молия вазирининг 2009 йил 11 майдаги 54-сон буйруғи билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 2009 йил 1 июнда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва б.

Ҳисобварақлар режасининг III қисми VI бўлим "Жорий мажбуриятлар" ва VII бўлим "Узоқ муддатли мажбуриятлар"дан иборат.
VI БЎЛИМ. ЖОРИЙ МАЖБУРИЯТЛАР
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган

счётларни ҳисобга олувчи счётларнинг (6000) боғланиши

Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик

жамиятларига тўланадиган счётларнинг (6100) боғланиши

Кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга

олувчи счётларнинг (6200) боғланиши

Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётларнинг (6300) боғланиши

Бюджетга тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи

счётларнинг (6400) боғланиши (турлари бўйича)

Суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича

қарзни ҳисобга олувчи счётларнинг (6500) боғланиши

Таъсисчиларга бўлган қарзни ҳисобга


олувчи счётларнинг (6600) боғланиши

Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишларни

ҳисобга олувчи счётларнинг (6700) боғланиши

Қисқа муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга

олувчи счётларнинг (6800) боғланиши

Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга

олувчи счётларнинг (6900) боғланиши

VI бўлимнинг счётлари корхонанинг юридик ва жисмоний шахслар олдидаги жорий, яъни қайтарилиши 12 ойдан ошмаган мажбуриятлар тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган

счётларни ҳисобга олувчи счётларнинг (6000) боғланиши
Олинган товар-моддий қийматликлар, қабул қилинган бажарилган ишлар ва истеъмол қилинган хизматлар, жумладан электр энергияси, газ, буғ, сув етказиб берилганлиги учун, шунингдек қабул қилинган ва тўланиши лозим бўлган ҳисобварақ-фактуралар бўйича моддий қийматликлар етказиб берганлиги ёки қайта ишлов берганлиги учун корхонанинг мол етказиб берувчилар ва пудратчилар олдидаги қарзлари тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:

6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар";

6020 "Берилган векселлар".

Қурилиш пудрати шартномасини, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва бошқа ишларни амалга ошириш шартномасини бажаришда бош пудратчи вазифасини амалга оширадиган корхоналар ўзларининг субпудратчилари олдидаги мажбуриятларини шунингдек мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётларда акс эттирадилар.

Ушбу счётларнинг кредитида, моддий қийматликларни ҳисобга олувчи счётлар (ёхуд 1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётини қўллаган ҳолда) ёки тегишли харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда, бухгалтерия ҳисобида ҳисобга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар, хизматлар ва ишларнинг қиймати акс эттирилади. Материаллар ёки товарларни етказиб бериш, шунингдек уларга четда қайта ишлов бериш бўйича хизматлар учун, мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётларнинг кредити бўйича ёзувлар, ишлаб чиқариш захиралари, товарлар, ишлаб чиқариш харажатлари ва ҳоказоларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда амалга оширилади. Мол етказиб берувчилар сони катта миқдорда бўлиб, мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар кўп банд бўлганда мол етказиб бериш бўйича хизматларнинг ҳисоби 6990 "Бошқа мажбуриятлар" счётида олиб борилиши мумкин.


Агар мол етказиб берувчининг ёки пудратчининг счёти мол етказиб берилгунга қадар тўланган тақдирда, мол етказиб берувчига пул ўтказилган пайтда қуйидаги ўтказма берилиши лозим:

Дебет 4310 "ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бериладиган бўнаклар"

Кредит 5110 "Ҳисоб-китоб счёти" ёки 5210 "Мамлакат ичкарисидаги валюта счётлари".

Агар келиб тушган моддий қийматликлар омборга кирим қилинаётган пайтда уларнинг камомади аниқланса ёки уларнинг сифати, миқдори, шунингдек баҳоси шартномада келтирилган баҳоларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" счёти 4860 "Даъволар бўйича олинадиган счётлар" счёти билан боғланган ҳолда тегишли суммага кредитланади.

Ҳужжатлар билан тасдиқланмаган моллар мол етказиб берувчи томонидан берилганда 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" счёти келиб тушган моддий қийматликларнинг шартномада кўзда тутилган баҳо ва шартлардан келиб чиқиб аниқланган қийматига кредитланади.

Ушбу гуруҳ счётлари, пул маблағлари ва ҳоказоларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда, мажбуриятлар ижроси суммасига (счётлар тўланишига), жумладан бўнаклар ва олдиндан тўловларга дебетланади. Бунда илгари берилган бўнак суммасига қуйидаги ёзув берилади:

Дебет 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар"

Кредит 4310 "ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бериладиган бўнаклар".

6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" счёти бўйича таҳлилий ҳисоб ҳар бир тақдим этилган счёт бўйича ҳар бир мол етказиб берувчи ва пудратчи бўйича юритилиши лозим. Бунда таҳлилий ҳисоб тузилиши тўлов муддати етиб келмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича мол етказиб берувчилар ҳақида, муддатида тўланмаган ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича мол етказиб берувчилар ҳақида керакли маълумотни олишга имконият яратиши керак. 6020 "Берилган векселлар" счёти бўйича ҳам таҳлилий ҳисоб худди шундай тамойилга асосан юритилиши лозим.



Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Келиб тушган ва кирим қилинган ўрнатиладиган асбоб-ускуналар (жумладан ташиш ва ҳоказо хизматлар) учун мол етказиб берувчиларнинг ҳисобварақ-фактуралари тўлов учун қабул қилинган


0710, 0720

6010

Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати


2

Капитал қурилиш учун бажарган ишлари ва кўрсатган хизматлари бўйича мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг счётлари тўлов учун қабул қилинган


0810

6010

Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати


3

Ўрнатишни талаб қилмайдиган асосий воситалар ва асбоб-ускуналар бўйича мол етказиб берувчиларнинг счётлари тўлов учун қабул қилинган


0820

6010

Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати


4

Келиб тушган номоддий активлар бўйича мол етказиб берувчиларнинг счётлари тўлов учун қабул қилинган


0830

6010

Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати


5

Келиб тушган ҳайвонлар бўйича мол етказиб берувчиларнинг счётлари тўлов учун қабул қилинган


0840

6010

Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати


6

Ерни ободонлаштириш учун капитал қўйилмалар бўйича мол етказиб берувчиларнинг счётлари тўлов учун қабул қилинган


0850

6010

Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати


7

Молиявий ижара шартномасига асосан асосий воситаларга капитал қўйилмалар бўйича мол етказиб берувчиларнинг счётлари тўлов учун қабул қилинган


0860

6010

Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати


8

Келиб тушган ва кирим қилинган материаллар; транспорт хизматлари, ортиш ва тушириш ишлари, шунингдек ҳужжатлар билан тасдиқланмаган мол етказиб берилганлиги учун мол етказиб берувчиларнинг счётлари тўлов учун қабул қилинган (1510 счётдан фойдаланмаган ҳолда)


1010-1090

6010

Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати


9

Ўстириш ва бўрдоқига боқиш учун харид қилинган ҳайвонлар бўйича мол етказиб берувчиларнинг ҳисобварақ-фактуралари тўлов учун қабул қилинган (1510 счётдан фойдаланмаган ҳолда)


1110

6010

Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати


10

Турли товар-моддий қийматликлар харид қилинганлиги; мол етказиб бериш бўйича турли харажатлар учун мол етказиб берувчиларнинг ҳисобварақ-фактуралари тўлов учун қабул қилинган (1510 ҳисобварақдан фойдаланилганда)


1510

6010

Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати


11

Асосий ишлаб чиқариш цехлари учун ишлар бажарилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги, шу жумладан энергия, газ, буғ, сув, алоқа хизматлари ва ҳоказолар тақдим этилганлиги учун мол етказиб берувчиларнинг счётлари тўлов учун қабул қилинган


2010

6010

Ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишлар далолатномаси


12

Ёрдамчи ишлаб чиқариш цехлари учун ишлар бажарилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги, шу жумладан энергия, газ, буғ, сув, алоқа хизматлари ва ҳоказолар тақдим этилганлиги учун мол етказиб берувчиларнинг счётлари тўлов учун қабул қилинган


2310

6010

Ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишлар далолатномаси


13

Умумий ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ишлар бажарилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги, шу жумладан энергия, газ, буғ, сув, алоқа хизматлари ва ҳоказолар тақдим этилганлиги учун мол етказиб берувчиларнинг счётлари тўлов учун қабул қилинган


2510

6010

Ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишлар далолатномаси


14

Ташқи яроқсизлик аниқланганлиги муносабати билан мол етказиб берувчилар томонидан турли хизматлар кўрсатилиши; уни тузатиш бўйича хизматлар ва кафолатли таъмирлаш бўйича операциялар акс эттирилган


2610

6010

Тижорат далолатномаси, даъво хати

15

Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар учун ишлар бажарилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги, шу жумладан энергия, газ, буғ, алоқа хизматлари ва ҳоказолар тақдим этилганлиги учун мол етказиб берувчиларнинг счётлари тўлов учун қабул қилинган


2710

6010

Чипта, ҳисобварақ-фактура


16

Харид қилинган товарлар учун мол етказиб берувчиларнинг счётлари тўлов учун қабул қилинган


2910, 2990

6010

Юкхат, ҳисобварақ-фактура


17

Келгуси давр харажатларига тааллуқли харажатлар бўйича мол етказиб берувчиларнинг счётлари тўлов учун қабул қилинган


3190

6010

Юкхат, ҳисобварақ-фактура


18

Курс фарқини ҳисобга олишнинг жамлаш усули билан кредиторлик қарзи бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган


3290

6010

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси


19

ҚҚС тўловчилари томонидан харид қилинган моддий ресурслар бўйича ҚҚС суммаси ҳисобланган


4410

6010

Ҳисобварақ-фактура


20

Келиб тушган моддий қийматликлар кирим қилинишида мол етказиб берувчиларга даъво тақдим қилинган


4860

6010

Даъво хати, тижорат далолатномаси, солиштирма далолатнома


21

Хизматлар кўрсатилганлиги ва ишлар бажарилганлиги (транспорт, энергия, таъмирлаш ва ҳоказолар) учун мақсадли тушумлар бўйича мол етказиб берувчиларнинг счётлари тўлов учун қабул қилинган


8810, 8890

6010

Товар-транспорт юкхати, ҳисобварақ-фактура, чипта


22

Имтиёзлар қўлланилиши натижасида бўшаган маблағлар жорий мажбуриятлар ҳосил бўлишига олиб келувчи жорий харажатларни қоплаш учун йўналтирилган


8840

6010

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси


23

Маҳсулотни сотишда хизматлар кўрсатилганлиги ва ишлар бажарилганлиги (транспорт, энергия, таъмирлаш ва ҳоказолар) учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг счётлари тўлов учун қабул қилинган


9410

6010

Товар-транспорт юкхати, ҳисобварақ-фактура, чипта


24

Савдо корхоналарида хизматлар кўрсатилганлиги ва ишлар бажарилганлиги (транспорт, энергия, таъмирлаш ва ҳоказолар) учун мол етказиб берувчиларнинг счётлари тўлов учун қабул қилинган


9410

6010

Товар-транспорт юкхати, ҳисобварақ-фактура, чипта


25

Маъмурий эҳтиёжлар учун хизматлар кўрсатилганлиги ва ишлар бажарилганлиги (транспорт, энергия, таъмирлаш ва ҳоказолар) учун мол етказиб берувчиларнинг счётлари тўлов учун қабул қилинган


9420

6010

Товар-транспорт юкхати, ҳисобварақ-фактура, чипта


26

Курс фарқини ҳисобга олишнинг тўғри усули билан тўланадиган счётлар бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган


9620

6010

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси


27

Табиий офатларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этишда хизматлар кўрсатганлиги учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг счётлари тўлов учун қабул қилинган


9720

6010

Ҳисобварақ-фактура, сертификат


28

Турли товар-моддий қийматликлар келиб тушишида табиий камайиш чегарасида камомад аниқланган (кирим қилингунга қадар)


9430

6010

Ташиш жараёнида моддий қийматликлар йўқотилишининг ҳисоб-китоб жадвали, даъво ҳужжатлари, маҳсулот бўйича счётлар


29

Келиб тушган ва кирим қилинган ўрнатиладиган асбоб-ускуна учун мол етказиб берувчига тўланадиган вексель берилган (жумладан, транспорт ва ҳоказо хизматлар)


0710, 0720

6020

Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати, вексель


30

Капитал қурилиш учун бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун мол етказиб берувчига тўланадиган вексель берилган


0810

6020

Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати, вексель


31

Келиб тушган асосий воситалар ва ўрнатилишни талаб қилмайдиган асбоб-ускуна учун мол етказиб берувчига тўланадиган вексель берилган


0820

6020

Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати, вексель

32

Келиб тушган номоддий активлар бўйича мол етказиб берувчига тўланадиган вексель берилган


0830

6020

Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати, вексель


33

Келиб тушган ҳайвонлар бўйича мол етказиб берувчига тўланадиган вексель берилган


0840

6020

Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати, вексель


34

Ерни ободонлаштириш учун капитал қўйилмалар бўйича мол етказиб берувчига тўланадиган вексель берилган


0850

6020

Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати, вексель


35

Молиявий ижара шартномасига асосан олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар бўйича мол етказиб берувчига тўланадиган вексель берилган


0860

6020

Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати, вексель


36

Келиб тушган ва кирим қилинган материаллар учун (1510 счётдан фойдаланилмаган ҳолда); транспорт хизматлари, ортиш-тушириш ишлари, шунингдек фактурланмаган мол етказиб берилиши учун мол етказиб берувчига тўланадиган вексель берилган


1010-1090

6020

Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати, вексель


37

Ўстириш ва бўрдоқига боқиш учун (1510 счётдан фойдаланилмаган ҳолда) харид қилинган ҳайвонлар учун мол етказиб берувчига тўланадиган вексель берилган


1110

6020

Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати, вексель


38

Харид қилинган турли товар-моддий қийматликлар учун (1510 счётдан фойдаланилган ҳолда); турли харажатлар учун мол етказиб берувчига тўланадиган вексель берилган


1510

6020

Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати, вексель


39

Асосий ишлаб чиқариш цехлари учун ишлар бажарилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги, шу жумладан энергия, газ, буғ, сув, алоқа хизматлари ва ҳоказолар тақдим этилганлиги учун мол етказиб берувчига тўланадиган вексель берилган


2010

6020

Ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишлар далолатномаси, вексель


40

Ёрдамчи ишлаб чиқариш цехлари учун ишлар бажарилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги, шу жумладан энергия, газ, буғ, сув, алоқа хизматлари ва ҳоказолар тақдим этилганлиги учун мол етказиб берувчига тўланадиган вексель берилган


2310

6020

Ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишлар далолатномаси, вексель


41

Умумишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ишлар бажарилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги, шу жумладан энергия, газ, буғ, сув, алоқа хизматлари ва ҳоказолар тақдим этилганлиги учун мол етказиб берувчига тўланадиган вексель берилган


2510

6020

Ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишлар далолатномаси, вексаль


42

Ташқи яроқсизлик аниқланганлиги муносабати билан мол етказиб берувчилар томонидан турли хизматлар кўрсатиш; уни тузатиш бўйича хизматлар ва кафолатли таъмирлаш бўйича мол етказиб берувчига тўланадиган вексель берилган


2610

6020

Тижорат далолатномаси, даъво хати, вексель


43

Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар учун ишлар бажарилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги, шу жумладан энергия, газ, буғ, сув, алоқа хизматлари ва ҳоказолар тақдим этилганлиги учун мол етказиб берувчига тўланадиган вексель берилган


2710

6020

Чипта, ҳисобварақ-фактура, вексель


44

Харид қилинган товарлар учун мол етказиб берувчига тўланадиган вексель берилган


2910, 2990

6020

Юкхат, ҳисобварақ-фактура, вексель


45

Келгуси давр харажатларига тааллуқли харажатлар бўйича мол етказиб берувчига тўланадиган вексель берилган


3190

6020

Юкхат, ҳисобварақ-фактура, вексель


46

Курс фарқини ҳисобга олишнинг жамлаш усули билан берилган векселлар бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган


3290

6020

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси, вексель


47

Маҳсулот сотилишида хизматлар кўрсатилганлиги ва ишлар бажарилганлиги (транспорт, энергия, таъмирлаш ва ҳоказолар) учун мол етказиб берувчига тўланадиган вексель берилган


9410

6020

Товар-транспорт юкхати, чипта, ҳисобварақ-фактура, вексель


48

Савдо корхоналарида хизматлар кўрсатилганлиги ва ишлар бажарилганлиги (транспорт, энергия, таъмирлаш ва ҳоказолар) учун мол етказиб берувчига тўланадиган вексель берилган


9410

6020

Товар-транспорт юкхати, чипта, ҳисобварақ-фактура, вексель


49

Маъмурий эҳтиёжлар учун хизматлар кўрсатилганлиги ва ишлар бажарилганлиги (транспорт, энергия, таъмирлаш ва ҳоказолар) учун мол етказиб берувчига тўланадиган вексель берилган


9420

6020

Товар-транспорт юкхати, чипта, ҳисобварақ-фактура, вексель


50

Курс фарқини ҳисобга олишнинг тўғри усули билан берилган векселлар бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган


9620

6020

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси, вексель


51

Мол етказиб берувчилар ёки пудратчилар олдидаги қарзни қоплаш учун ҳисоб-китоб счётидан пул маблағлари тўланган


6010, 6020

5110

Тўлов топшириқномаси, банк ҳисоб-китоб счётидан кўчирма, далолатнома, ишончнома


52

Мол етказиб берувчилар ёки пудратчилар олдидаги қарзни қоплаш учун валюта ҳисоб-китоб счётидан пул маблағлари тўланган


6010, 6020

5210, 5220

Тўлов топшириқномаси, банк ҳисоб-китоб счётидан кўчирма, далолатнома, ишончнома


53

Мол етказиб берувчилар ёки пудратчиларнинг счётлари банкдаги махсус ҳисоб-китоб счётларидан (аккредитивлар, чек дафтарчалари ва б.) тўланган


6010, 6020

5510, 5520,

5530

Тўлов топшириқномаси, банк махсус счётларидан кўчирмалар


54

Кредиторлик қарзини қоплаш учун мол етказиб берувчиларга оддий вексель берилган


6010

6020

Қабул қилиштопшириш далолатномаси, индоссамент


55

Ҳисобварақ-фактураларни тўлаш пайтида мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга олдиндан берилган бўнаклар, тўланган счётлар ва берилган векселлар бўйича ўзаро ҳисоб-китоб қилинган


6010, 6020

4310

Юкхат, бажарилган ишлар далолатномаси


56

Харидорларнинг қарз суммалари мол етказиб берувчилар олдидаги қарзлар билан қопланган


6010, 6020

4010

Солиштирма далолатнома


57

Даъво муддати ўтиб кетган кредиторлик қарзи суммасининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилган


6010, 6020

9360

Инвентарлаш комиссиясининг қарори, корхона раҳбарининг буйруғи


58

Курс фарқини ҳисобдан чиқаришнинг жамлаш усули билан тўланадиган счётлар бўйича мусбат валюта курс фарқлари акс эттирилган


6010

6230

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси


59

Курс фарқини ҳисобдан чиқаришнинг тўғри усули билан тўланадиган счётлар бўйича мусбат валюта курс фарқлари акс эттирилган


6010

9540

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси


60

Курс фарқини ҳисобдан чиқаришнинг жамлаш усули билан берилган векселлар бўйича мусбат валюта курс фарқлари акс эттирилган


6020

6230

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси


61

Курс фарқини ҳисобдан чиқаришнинг тўғри усули билан мол етказиб берувчиларга берилган векселлар бўйича мусбат валюта курс фарқлари акс эттирилган


6020

9540

Банк кўчирмаси


62

Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар олдидаги қарз банклардан олинган қисқа муддатли ёки узоқ муддатли қарзлар ҳисобига қопланган (тўлаш учун қабул қилинган тўлов ҳужжатлари бўйича тўлов амалга оширилган)


6010, 6020

6810, 7810

Кредит шартномаси, тўлов топшириқномаси, банк счётларидан кўчирмалар


63

Узоқ муддатли қарзнинг жорий қисмга ўтказилиши акс эттирилган


7010, 7020

6950

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси

Источник: https://tut-files.ru/previewfile/16004