Материал: 3000 та бухгалтерия тказмаси исобваралар режаси бйича боланишлар Муаддима

Внимание! Если размещение файла нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам


V БЎЛИМ. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ, ҚИСҚА МУДДАТЛИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА БОШҚА ЖОРИЙ АКТИВЛАР
Кассадаги пул маблағларини ҳисобга

олувчи счётларнинг (5000) боғланиши

Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини

ҳисобга олувчи счётларнинг (5100) боғланиши

Чет эл валютасидаги пул маблағларини

ҳисобга олувчи счётларнинг (5200) боғланиши

Банкда махсус счётлардаги пул маблағларини

ҳисобга олувчи счётларнинг (5500) боғланиши

Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи

счётларнинг (5600) боғланиши

Йўлдаги пул маблағлари (ўтказмалари)ни ҳисобга

олувчи счётларнинг (5700) боғланиши

Қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга

олувчи счётларнинг (5800) боғланиши

Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан

йўқотишлар ва бошқа жорий активларни ҳисобга

олувчи счётларнинг (5900) боғланиши

Ушбу бўлимнинг счётлари корхонага тегишли бўлган кассадаги мавжуд миллий ва чет эл валютасидаги, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва хориждаги банклар счётларидаги пул маблағлари, пул эквивалентлари, қимматли қоғозларга қилинган қисқа муддатли қўйилмалар, шунингдек камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар ва бошқа жорий активларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.

Ушбу бўлимдаги счётларда чет эл валютасидаги пул маблағлари ва уларга тегишли операциялар миллий валютада (сўмда), чет эл валютасининг пулли ҳисоб-китоб ҳужжатларидан кўчирма олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта баҳолаш орқали ҳисобга олинади. Ҳисобот ойининг сўнгги кунидаги пул маблағлари қолдиқларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича ҳар ойда қайта баҳолаш натижасидаги курс фарқлари қонунчилик билан белгиланган тартибда ҳисобга олинади.

Пул маблағлари ҳисобини тартибга солувчи асосий қонун ва меъёрий ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

- Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сон БҲМС) "Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби" (молия вазирининг 2004 йил 23 мартдаги 51-сон буйруғи билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 2004 йил 21 майда 1364-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

- Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айлануви тўғрисида низом (молия вазирининг 2003 йил 23 декабрдаги 131-сон буйруғи билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатдан ўтказилган);


- Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидалари (ЎзР МБ томонидан 1998 йил 24 январда 376-сон билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 1998 йил 17 декабрда 565-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахслар томонидан чет эл валютасида касса операцияларини юритиш тартиби (ЎзР МБ томонидан 1998 йил 28 мартда 35-сон билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 1999 йил 22 январда 611-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

- Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида низом (ЎзР МБ Бошқарувининг 2002 йил 12 апрелдаги 60 (1/4)-сон қарори билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 2002 йил 15 апрелда 1122-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

- Чет эл валютасидаги операцияларни бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларда акс эттириш тўғрисида низом (2004 йил 2 сентябрдаги ЎзР МВнинг 98-сон, ЎзР ИВнинг 41-сон, ЎзР ДСҚнинг 2004-57-сон, ЎзР МББнинг 257-В-сон, ЎзР Давстатқўмнинг 8-сон қарори билан тасдиқланган, ЎзР АВ томонидан 2004 йил 17 сентябрда 1411-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
Кассадаги пул маблағларини ҳисобга

олувчи счётларнинг (5000) боғланиши
Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар корхона кассасидаги пул маблағларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштиради. Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади:

5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари";

5020 "Чет эл валютасидаги пул маблағлари".

Зарур ҳолларда, корхоналарда (транспорт, алоқа) чипталар сотилишидан тушум келиб тушишини ҳисобга олиш учун қуйидаги счётлар очилиши мумкин:

5011 "Корхона кассаси";

5012 "Операцион касса".

Мазкур гуруҳ счётлари дебетида корхона кассасига пул маблағларининг келиб тушиши, кредитида - кассадан пул маблағларининг тўланиши ва чегаралангандан ташқари пулларнинг банкка топширилиши акс эттирилади.



Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Яроқсизликдан йўқотишлар қиймати айбдор томонидан қопланган


5010

2610

Кассир ҳисоботи, кирим касса ордери


2

Сотилган маҳсулот, ишлар ва хизматлар учун харидорларнинг қарзи улар томонидан нақд пул билан қопланган


5010

4010

Кассир ҳисоботи, кирим касса ордери


3

Шуъба корхоналаридан суммалар келиб тушган


5010

4110, 4120

Келиб тушиш тўғрисида хабарнома, кирим касса ордери, кассир ҳисоботи


4

Ҳисобдор шахслар томонидан илгари олинган ишлатилмаган бўнаклар қайтарилган


5010

4220, 4230

Бўнак ҳисоботи, кирим касса ордери, кассир ҳисоботи


5

Товар-моддий қимматликлар етказиб бериш учун илгари мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар қайтарилган


5010

4310

Қайтариш тўғрисида хабарнома, кирим касса ордери, кассир ҳисоботи


6

Таъсисчилар томонидан корхона устав капиталидаги улуши ҳисобига нақд пул маблағлари берилган


5010

4610

Таъсис ҳужжатлари, бериш тўғрисида ариза


7

Ходимлардан кредитга олинган товарлар учун тўлов ҳисобига кассага келиб тушган нақд пул кўринишидаги навбатдаги тўлов суммалари акс эттирилган


5010

4710

Кирим касса ордери, кассир ҳисоботи


8

Ходимга берилган қарз кассага қайтарилган


5010

4720

Кирим касса ордери, кассир ҳисоботи


9

Айбдор шахслардан ундирилган камомадлар кассага келиб тушган


5010

4730

Кирим касса ордери, кассир ҳисоботи


10

Айбдор шахслардан ундирилган камомадлар валюта кассасига келиб тушган


5020

4730

Кирим касса ордери, кассир ҳисоботи


11

Меҳнатга ортиқча тўланган суммалар нақд пул кўринишида қайтарилган


5010

4790

Бухгалтериянинг қайта ҳисоб-китоби, кирим касса ордери, кассир ҳисоботи


12

Молиявий ижара шартномасига мувофиқ молиявий ижара бўйича қарзларни қоплаш ҳисобига ижарачилардан кассага пул маблағлари келиб тушган


5010

4810

Молиявий ижара шартномаси, ижара тўловининг ҳисоб-китоби, ҳисобварақ-фактура


13

Векселлар бўйича фоизлар суммаси, бошқа корхоналарда улушли иштирок этганлигидан даромадлар келиб тушган


5010

4830

Кирим касса ордери, кассир ҳисоботи


14

Қимматли қоғозлар бўйича дивидендлар суммаси келиб тушган


5010

4840

Кирим касса ордери, кассир ҳисоботи


15

Илгари тақдим этилган даъволар бўйича нақд пул келиб тушган


5010

4860

Солиштирма далолатнома, Хўжалик судининг қарори, кассир ҳисоботи, кирим касса ордери


16

Хонадонлар ижарачиларидан қарз суммалари келиб тушган


5010

4890

Кирим касса ордери, кассир ҳисоботи


17

Коммунал хизматлар, алоқа хизмати ва бошқалар учун турли тўловлар келиб тушган


5010

4890

Кирим касса ордери, кассир ҳисоботи


18

Банкдаги ҳисоб-китоб счётидан пул маблағлари келиб тушган (меҳнат ҳақини, пенсияларни, нафақаларни, мукофотларни ва бошқаларни бериш учун)


5010

5110

Пул чекининг чипталари, банк счётлари кўчирмаси, кирим касса ордери, касса китоби


19

Хизмат сафари бўйича бўнаклар бериш учун банкдаги валюта счётидан пул маблағлари келиб тушган


5020

5210

Пул чекининг чипталари, банк счётлари кўчирмаси, кирим касса ордери, касса китоби


20

Банклардаги махсус счётдан пул маблағлари келиб тушган (меҳнат ҳақини, пенсияларни, нафақаларни, мукофотларни ва бошқаларни бериш учун)


5010

5530

Пул чекининг чипталари, банк счётлари кўчирмаси, кирим касса ордери, касса китоби


21

Йўлда деб ҳисобланган пул маблағлари келиб тушган


5010

5710

Келиб тушиш тўғрисида хабарнома, кассир ҳисоботи, кирим касса ордери


22

Кассага тўловлар келгуси давр даромадлари ҳисобига кирим қилинган (коммунал, алоқа хизматлари ва бошқалар учун)


5010

6230

Кирим касса ордери, кассир ҳисоботи


23

Товарлар учун харидорлардан ва буюртмачилардан келиб тушган бўнаклар суммаси акс эттирилган


5010

6310

Шартнома, кирим касса ордери, кассир ҳисоботи


24

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ходимларга қарзга бериладиган қисқа муддатли кредит суммалари олинган


5010

6810

Пул чеки, кирим касса ордери, кассир ҳисоботи


25

Корхонанинг сотилган қисқа муддатли облигациялари учун нақд пул тушуми олинган


5010

6830

Облигация келишуви, кассир ҳисоботи, кирим касса ордери


26

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ходимларга қарзга бериладиган узоқ муддатли кредит суммалари олинган


5010

7810

Пул чеки, кирим касса ордери, кассир ҳисоботи


27

Оддий акциялар нақд пулга сотилганлиги акс эттирилган


5010

8310

Сотиш тўғрисида далолатнома, кирим касса ордери, кассир ҳисоботи


28

Имтиёзли акциялар нақд пулга сотилганлиги акс эттирилган


5010

8320

Сотиш тўғрисида далолатнома, кирим касса ордери, кассир ҳисоботи


29

Устав капиталига нақд пул берилганлиги акс эттирилган


5010

8330

Сотиш тўғрисида далолатнома, кирим касса ордери, кассир ҳисоботи


30

Акциялар номиналдан юқори баҳода сотилганлиги натижасида олинган эмиссия даромади акс эттирилган


5010

8410

Сотиш тўғрисида далолатнома, кирим касса ордери, кассир ҳисоботи


31

Маблағлар, жумладан мақсадли тушумлар кассага келиб тушганлиги муносабати билан мақсадли молиялаштириш ташкил этилган


5010

8810-8890

Кирим касса ордери, кассир ҳисоботи


32

Тайёр маҳсулот сотилганлиги учун нақд пул тушуми келиб тушган


5010

9010

Кирим касса ордери, кассир ҳисоботи, юкхат


33

Товарлар сотилганлиги учун нақд пул тушуми келиб тушган


5010

9020

Назорат-касса машинасининг кўрсаткичлари, кассир ҳисоботи


34

Кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишлар учун нақд пул тушуми кассага келиб тушган


5010

9030

Кассир ҳисоботи, кирим касса ордери, бажарилган ишлар (хизматлар) далолатномаси


35

Асосий воситалар сотилганлиги учун нақд пул тушуми келиб тушган


5010

9210

Харид қилиш тўғрисида ариза, кирим касса ордери


36

Бошқа активлар сотилганлиги учун нақд пул тушуми олинган


5010

9220

Кирим касса ордери, чипта


37

Текинга молиявий ёрдам сифатида келиб тушган пул маблағлари (ҳадя шартномаси бўйича) кирим қилинган


5010

9380

Ҳадя шартномаси, кирим касса ордери, кассир ҳисоботи


38

Инвентарлаш пайтида аниқланган ортиқча пул маблағлари кирим қилинган


5010

9390

Инвентарлаш далолатномаси, кирим касса ордери, кассир ҳисоботи


39

Валюта кассаси бўйича мусбат курс фарқи акс эттирилган:








Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси





- ҳисобдан чиқаришнинг тўғри усули бўйича


5020

9540







- жамғариш усули бўйича


5020

6230




40

Дастурий материаллар кассадан тўлов йўли билан олинган ва кирим қилинган


0430

5010

Харид қилиш далолатномаси, чиқим касса ордери


41

Харид қилинган қимматли қоғозлар учун нақд пул тўланган; шуъба ва қарам хўжаликларнинг устав капиталига нақд пул берилганлиги акс эттирилган


0610

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


42

Узоқ муддатли қарз нақд пул кўринишида берилган


0930-0940

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


43

Келгуси давр харажатлари учун нақд пул тўланган


3110-3190

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


44

Ходимларнинг хизмат сафари учун бўнак берилган


4220

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


45

Умумхўжалик харажатлари учун ходимларга бўнак берилган


4230

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


46

Мол етказиб берувчиларга бўнак нақд пул билан тўланган


4310

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


47

Ходимлар кредитга товарлар харид қилганликлари учун уларга нақд пул берилган


4710

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


48

Ходимларга ссуда нақд пул билан берилган


4720

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


49

Моддий зарарни қоплаш учун кассага нақд пул келиб тушган


5010

4730

Инвентарлаш далолатномаси, чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


50

Нақд пул қолдиғи кассадан ҳисоб-китоб счётига қайтарилган


5110

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


51

Нақд пул қолдиғи кассадан валюта счётига қайтарилган


5210

5020

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


52

Нақд пул қолдиғи кассадан банкдаги махсус счётга қайтарилган


5530

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


53

Кассада нақд пул камомади акс эттирилган:








Кассани инвентарлаш далолатномаси





- камомад суммасига


5910

5010







- камомад моддий жавобгар шахснинг ҳисобига ҳисобдан чиқарилиши


4730

5910




54

Пул маблағларининг инкассаторга топширилганлиги акс эттирилган


5710

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


55

Харид қилинадиган қисқа муддатли қимматли қоғозлар учун нақд пул тўланган


5810

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


56

Қисқа муддатли қарз нақд пул билан берилган


5820

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


57

Мол етказиб берувчиларга қарз касса орқали нақд пул билан тўланган


6010

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


58

Мол етказиб берувчиларга берилган векселлар бўйича қарз касса орқали нақд пул билан қопланган


6020

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


59

Харидорлардан олинган бўнаклар қайтарилган


6310

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


60

Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларининг қарзлари нақд пул билан қайтарилган


6110, 6120

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


61

Бюджет олдидаги қарз нақд пул билан қопланган


6410

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


62

Суғурта ва мақсадли давлат жамғармалари бўйича тўловлар нақд пул билан қопланган


6510, 6520

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


63

Таъсисчиларга дивидендлар нақд пул билан тўланган


6610

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


64

Меҳнат ҳақи, устамалар, қўшимча тўловлар, мукофотлар берилган


6710

5010

Тўлов қайдномаси, чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


65

Депонентланган меҳнат ҳақи берилган


6720

5010

Тўлов қайдномаси, чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


66

Банкнинг қисқа муддатли кредити нақд пул билан қопланган


6810

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


67

Қисқа муддатли қарзлар нақд пул билан қопланган


6820

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


68

Қисқа муддатли облигациялар бўйича қарз нақд пул билан қопланган


6830

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


69

Қисқа муддатли векселлар бўйича қарз нақд пул билан қопланган


6840

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


70

Узоқ муддатли ижарага олинган асосий воситалардан фойдаланганлик учун ижарага олувчига тегишли тўловлар ва фоизлар тўланган


6920, 6950

5010

Чиқим касса ордери, ижара шартномаси, мажбурият


71

Нафақалар, ижро варақалари бўйича суммалар, моддий ёрдам берилган


6990

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


72

Устав капиталига улушлар нақд пул билан берилган


6620

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


73

Сотиб олинган хусусий акциялар учун нақд пул тўланган


8610

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


74

Кассадан сарф-харажат қилинган мақсадли маблағларнинг суммаси ҳисобдан чиқарилган


8810-8890

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи


75

Валюта кассаси бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган:








Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси





- ҳисобдан чиқаришнинг тўғри усули бўйича


9620

5020







- жамғариш усули бўйича


3290

5020





Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини

ҳисобга олувчи счётларнинг (5100) боғланиши
5110 "Ҳисоб-китоб счёти" корхонанинг банкдаги ҳисоб-китоб счётидаги миллий валютадаги пул маблағларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.

5110 "Ҳисоб-китоб счёти"нинг дебетида корхонанинг ҳисоб-китоб счётига пул маблағларининг келиб тушиши акс эттирилади. 5110 "Ҳисоб-китоб счёти"нинг кредитида корхонанинг ҳисоб-китоб счётидан пул маблағларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Корхона ҳисоб-китоб счётининг кредитига ёки дебетига янглиш олиб борилган ва банк кўчирмаларини текширишда аниқланган суммалар 4860 "Даъволар бўйича олинадиган счётлар" ёки 6960 "Даъволар бўйича тўланадиган счётлар" счётлари билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

Ҳисоб-китоб счёти бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида банк кўчирмалари ҳамда унга илова қилинган пул ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида акс эттирилади.



Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Узоқ муддатли қимматли қоғозлар сотилишидан пул маблағлари келиб тушган


5110

0610

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


2

Тайёр маҳсулот, товарлар, хизматлар ва ишлар сотилганлигидан ҳисоб-китоб счётига тушум келиб тушган


5110

4010

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


3

Асосий воситалар ва бошқа активлар сотилганлигидан ҳисоб-китоб счётига тушум келиб тушган


5110

4010, 4890

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


4

Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан дебиторлик қарзини тўлаш ҳисобига ҳисоб-китоб счётига пул маблағлари келиб тушган


5110

4110, 4120

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


5

Бошқа ташкилотларда улушли иштирок этганлигидан даромадлар суммаси келиб тушган


5110

4840

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


6

Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан ҳисоб-китоб счётига сотишдан тушум келиб тушган


5110

4110, 4120

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


7

Меҳнат ҳақи бўйича янглиш ҳисобланган суммалар ходимлар томонидан қайтарилган


5110

4210

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


8

Бўнакларнинг ишлатилмаган суммалари ҳисобдор шахслар томонидан қайтарилган


5110

4220, 4230

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


9

Мол етказиб берувчиларга илгари берилган бўнак қайтарилган


5110

4310

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


10

Янглиш ҳисобланган солиқлар бюджетдан қайтарилган


5110

4410

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси, тўлов топшириқномаси


11

Янглиш ҳисобланган суммалар суғурта идоралари томонидан қайтарилган


5110

4510, 4520

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси, тўлов топшириқномаси


12

Пенсия, нафақаларни тўлаш учун суммалар Пенсия жамғармасидан ҳисоб-китоб счётига келиб тушган


5110

4520

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси, ҳисоб-китоб маълумотномаси


13

Таъсисчилардан устав капиталига улушлар суммаси олинган


5110

4610

Таъсисчилар мажлисининг баённомаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


14

Товарлар кредитга сотилганлигидан пул маблағлари келиб тушган


5110

4710

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


15

Ходимларга берилган ссуда қайтарилган


5110

4720

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


16

Ходимларнинг моддий зарар етказганлигини қоплаш бўйича қарзи ҳисоб-китоб счётига келиб тушган


5110

4730

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


17

Молиявий ижара (лизинг) шарти билан берилган асосий воситалар бўйича ижара тўлови ижарага олувчидан келиб тушган


5110

4810

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси, молиявий ижара шартномаси


18

Оператив ижара бўйича қарз қопланган

5110

4820

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


19

Берилган кредитлар ва қарзлар билан боғлиқ фоизлар бўйича қарз қопланган


5110

4830

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


20

Олинадиган дивидендлар бўйича қарз қопланган


5110

4840

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


21

Роялти бўйича қарз қопланган


5110

4850

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


22

Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тақдим этилган даъволар бўйича қарз қопланган


5110

4860

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


23

Янглиш олинган сумма ҳисоб-китоб счётига қайтарилган


5110

4860

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


24

Қарзни қоплаш учун бошқа дебиторлардан пул маблағлари келиб тушган


5110

4890

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


25

Пул маблағлари кассадан ҳисоб-китоб счётига топширилган (жумладан, депонент суммалари, сотишдан тушум ва б.)


5110

5010

Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


26

Ишлатилмаган аккредитив қолдиғи қайтарилган


5110

5510

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


27

Ишлатилмаган чек дафтарчалари қолдиғи қайтарилган


5110

5520

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси

28

Сотилган чет эл валютасининг сўмдаги эквиваленти ҳисоб-китоб счётига киритилган:








Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси, курс фарқининг ҳисоб-китоби





- сотиш куни валюта бозорида битим курси бўйича сотилган валютанинг қийматига


5110

5530







- сотиш куни валюта бозорида битим курси бўйича сотилган чет эл валютасининг сўмдаги эквиваленти билан Марказий банк курси бўйича сотилган чет эл валютасининг сўмдаги эквиваленти ўртасидаги мусбат фарқ суммасига


5110

9540







- сотиш куни валюта бозорида битим курси бўйича сотилган чет эл валютасининг сўмдаги эквиваленти билан Марказий банк курси бўйича сотилган чет эл валютасининг сўмдаги эквиваленти ўртасидаги манфий фарқ суммасига


9620

5530




29

Банкдаги махсус счёт ёпилганда пул маблағи ҳисоб-китоб счётига келиб тушган


5110

5530

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


30

Йўлдаги пул маблағлари келиб тушган


5110

5710

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


31

Қисқа муддатли қимматли қоғозлар сотилган


5110

5810

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


32

Илгари қисқа муддатли инвестициялар тартибида тақдим этилган қарз қайтарилган


5110

5830

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


33

Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларидан ҳисоб-китоб счётига пул маблағлари келиб тушган


5110

6110, 6120

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси, тўлов топшириқномаси


34

Муддати кечиктирилган даромадлар (келгуси давр даромадлари) таркибидаги суммалар ҳисоб-китоб счётига келиб тушган


5110

6230

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси, тўлов топшириқномаси


35

Олинган бўнаклар суммаси, шунингдек маҳсулот қисман тайёр бўлганда олинган тўлов суммаси акс эттирилган


5110

6310

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


36

Банкнинг қисқа муддатли ссудаси олинган

5110

6810

Кредит шартномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


37

Бошқа корхонадан қисқа муддатли ссуда олинган


5110

6820

Кредит шартномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


38

Қисқа муддатли облигациялар сотилишидан суммалар олинган


5110

6830

Облигация келишуви, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


39

Қисқа муддатли векселлар бўйича пул маблағлари олинган


5110

6840

Кредит шартномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


40

Ҳисоб-китоб счётига маблағлар янглиш келиб тушган


5110

6960

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


41

Банкнинг узоқ муддатли ссудаси олинган


5110

7810

Кредит шартномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


42

Бошқа корхонадан узоқ муддатли ссуда олинган


5110

7820

Кредит шартномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


43

Узоқ муддатли облигациялар сотилишидан суммалар олинган


5110

7830

Облигация келишуви, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


44

Узоқ муддатли вексель ҳисобига пул маблағлари олинган


5110

7840

Узоқ муддатли вексель, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


45

Устав капиталига улуши ҳисобига таъсисчилардан ҳисоб-китоб счётига пул маблағлари олинган


5110

8310-8330

Акцияларга обуна дафтари, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


46

Акциялар номинал қийматидан юқори баҳода сотилганлиги учун эмиссион даромад келиб тушган


5110

8410

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


47

Хусусий сотиб олинган акцияларнинг сотилишида пул маблағлари келиб тушган


5110

8610

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


48

Мақсадли молиялаштириш бўйича маблағлар келиб тушган


5110

8810-8890

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


49

Текин молиявий ёрдам келиб тушган


5110

9390

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


50

Узоқ муддатли қимматли қоғозлар харид қилинган


0610

5110

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


51

Шуъба хўжалик жамиятларига инвестициялар акс эттирилган


0620

5110

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


52

Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар акс эттирилган


0630

5110

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


53

Чет эл капиталига эга корхоналарга инвестициялар акс эттирилган


0640

5110

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


54

Капитал қўйилмалар бўйича турли харажатлар нақд пулсиз йўл билан тўланган


0810-0890

5110

Билдирги, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси, тўлов топшириқномаси


55

Ходимларга ва бошқа корхоналарга узоқ муддатли кредитлар берилган


0930, 0940

5110

Кредит шартномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


56

Оператив ижара бўйича олдиндан тўлов ўтказилган


3110

5110

Ижара шартномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


57

Хизматлар учун олдиндан тўлов ўтказилган


3120

5110

Шартнома, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


58

Бошқа хизматлар учун олдиндан тўлов ўтказилган


3190

5110

Ижара шартномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


59

Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига пул маблағлари ўтказилган


4110-4120

5110

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


60

Меҳнат ҳақи бўйича бўнак пластик карточкага ўтказилган


4210

5110

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


61

Ҳисобдор шахсларга бўнаклар ўтказилган


4220, 4230

5110

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


62

Моддий қийматликларни етказиб бериш, қисман тайёр бўлган маҳсулот учун тўлов ва ҳоказолар учун берилган бўнаклар акс эттирилган


4310

5110

Тўлов топшириқномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


63

Солиқлар бўйича бўнак тўловлари ўтказилган


4410

5110

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


64

Суғурта фирмасига суғурта бўйича бўнак тўловлари ўтказилган


4510

5110

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


65

Мақсадли давлат жамғармаларига бўнак тўловлари ўтказилган


4520

5110

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


66

Ходимлар кредитга харид қилган товарлар учун ҳисоб-китоб счётидан пул маблағлари ўтказилган


4710

5110

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


67

Ходимларга берилган қисқа муддатли қарзлар ҳисоб-китоб счётидан ўтказилган


4720

5110

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


68

Банк томонидан ҳисоб-китоб счётидан суммалар янглиш олинган


4860

5110

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


69

Пул маблағлари банкдан кассага келиб тушган (меҳнат ҳақи, пенсиялар, нафақалар, мукофотлар ва ҳоказоларни тўлаш учун)


5010

5110

Билдирги, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси, пул чеклари


70

Аккредитив очиш учун ҳисоб-китоб счётидан пул маблағи ўтказилган


5510

5110

Тўлов топшириқномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


71

Чек дафтарчасини очиш учун ҳисоб-китоб счётидан пул маблағи ўтказилган


5520

5110

Тўлов топшириқномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


72

Махсус счёт ёки корпоратив карточка очиш учун ҳисоб-китоб счётидан пул маблағи ўтказилган


5530

5110

Тўлов топшириқномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


73

Чет эл валютасини харид қилиш учун пул маблағлари ўтказилган


5530

5110

Тўлов топшириқномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


74

Бажарилган ишлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчилар олдидаги қарз қопланган


6010

5110

Тўлов топшириқномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


75

Бажарилган ишлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган векселлар бўйича қарз қопланган


6020

5110

Тўлов топшириқномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


76

Ажратилган бўлинмалар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятлари олдидаги қарз қопланган


6110, 6120

5110

Тўлов топшириқномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


77

Илгари харидорлардан олинган бўнаклар уларга қайтарилган


6310

5110

Тўлов топшириқномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


78

Бюджетга ажратмалар ва тўловлар бўйича қарз суммалари ўтказилган (йил давомида ва қўшимча)


6410

5110

Тўлов топшириқномаси, инкассо, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


79

Мол-мулк суғуртаси бўйича суғурта компанияси олдидаги қарз қопланган


6510

5110

Тўлов топшириқномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


80

Мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар бўйича қарз қопланган


6520

5110

Тўлов топшириқномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


81

Корхонада иштирок этганлиги учун ҳисобланган даромадлар суммасининг (дивидендлар) таъсисчиларга тўланиши акс эттирилган


6610

5110

Тўлов топшириқномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси, таъсисчилар мажлисининг баённомаси


82

Таъсисчининг бадали пул маблағлари билан қайтарилган


6620

5110

Таъсисчилар мажлисининг баённомаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


83

Меҳнат ҳақи пластик карточкага ўтказилган


6710

5110

Тўлов топшириқномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


84

Банкларнинг қисқа муддатли кредитлари қопланган


6810

5110

Кредит шартномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


85

Бошқа корхоналарнинг қисқа муддатли кредитлари қопланган


6820

5110

Кредит шартномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


86

Қисқа муддатли облигациялар қопланган


6830

5110

Облигация келишуви, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


87

Тўланадиган векселлар бўйича қарз қопланган


6840

5110

Тўланадиган вексель, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


88

Тўланадиган оператив ижара бўйича қарз қопланган


6910

5110

Тўланадиган вексель, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


89

Ҳисобланган фоизлар бўйича қарз қопланган


6920

5110

Бухгалтерия ҳисоб-китоб маълумотномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


90

Молиявий ижара (лизинг) шартномасига мувофиқ ижара тўлови бўйича қарз қопланган


6950

5110

Бухгалтерия ҳисоб-китоб маълумотномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


91

Ҳисобланган роялти бўйича қарз қопланган


6930

5110

Бухгалтерия ҳисоб-китоб маълумотномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


92

Кафолатлар бўйича қарз қопланган


6940

5110

Бухгалтерия ҳисоб-китоб маълумотномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


93

Банкнинг узоқ муддатли кредитлари ва бошқа корхоналардан олинган кредитлар жорий қисми қопланган


6950

5110

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси

94

Молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича ижарага берувчига тегишли тўловлар ижарага олувчи томонидан тўланган


6950

5110

Тўлов топшириқномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


95

Турли кредиторларга қарзларни қоплаш учун ҳисоб-китоб счётидан тўланган


6990

5110

Тўлов топшириқномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


96

Янглиш кирим қилинган суммалар ҳисоб-китоб счётидан қайтарилган


6960

5110

Ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


97

Акциядор (иштирокчи)дан унга тегишли бўлган акциялар (улуш)нинг сотиб олиниши акс эттирилган


8610

5110

Билдирги, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси, тўлов топшириқномаси


98

Мақсадли молиялаштиришдан фойдаланилганлиги акс эттирилган


8810-8890

5110

Тўлов топшириқномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


99

Текин молиявий ёрдам ҳисоб-китоб счётидан ўтказилган


9430

5110

Тўлов топшириқномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


100

Банк хизматлари учун ҳисоб-китоб счётидан пул ўтказилган


9430

5110

Тўлов топшириқномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


101

Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича харажатларга маблағ ҳисоб-китоб счётидан ўтказилган


9630

5110

Тўлов топшириқномаси, ҳисоб-китоб счётидан банк кўчирмаси


Источник: https://tut-files.ru/previewfile/16004