Материал: 3000 та бухгалтерия тказмаси исобваралар режаси бйича боланишлар Муаддима

Внимание! Если размещение файла нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам



Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга

олувчи счётларнинг (4400) боғланиши
Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар корхоналар томонидан солиқлар ва йиғимлар бўйича тўланган бўнаклар тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Корхоналар солиқлар ва йиғимларнинг турлари бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олиш учун қуйидаги алоҳида счётларни очишлари мумкин:

4410 "Фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари";

4411 "Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун солиқ бўйича бўнак тўловлари";

4412 "Мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари";

4413 "Қўшилган қиймат солиғи бўйича бўнак тўловлари" ва бошқалар.

Мазкур счётларнинг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар кредити билан боғланган ҳолда, бўнак тариқасида тўланган солиқлар суммаси, жумладан харид қилинган товар-моддий захиралар бўйича ҳисоб-китоб ҳужжатларида ажратилган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисобга олинади.

Кредит бўйича 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти билан боғланган ҳолда солиқлар суммасининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.



Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Фойда солиғи бўйича бўнаклар ўтказилган


4410

5110

Бухгалтерия ҳисоб-китоблари, банк счётларидан кўчирмалар


2

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ўтказилган


4411

5110

Бухгалтерия ҳисоб-китоблари, банк счётларидан кўчирмалар


3

Мулк солиғи бўйича бўнаклар ўтказилган


4412

5110

Бухгалтерия ҳисоб-китоблари, банк счётларидан кўчирмалар


4

Харид қилинган моддий ресурслар, товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича ҚҚС суммаси акс эттирилган


4413

6010, 6990

Ҳисобварақ-фактуралар, юкхатлар


5

Харид қилинган моддий ресурслар, товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича ҚҚС суммаси ўзаро ҳисоблашиш деб қабул қилинган


6410

4410

Бухгалтерия ҳисоб-китоблари, ҚҚС ҳисоб-китоби


6

Бюджетга бўнак тўловлари бўйича умидсиз дебиторлик қарзи даргумон қарзлар бўйича резерв ҳисобига ҳисобдан чиқарилган


4910

4410

Солиштирма далолатнома, Хўжалик судининг қарори


7

Бюджетга бўнак тўловлари бўйича умидсиз дебиторлик қарзи зарарга ҳисобдан чиқарилган


9430

4410

Солиштирма далолатнома, Хўжалик судининг қарори


Мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурталар бўйича

бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётларнинг

(4500) боғланиши
Мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар корхоналар томонидан мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурта бўйича амалга оширилган бўнак тўловлари тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Корхоналар мақсадли давлат жамғармалари ва суғурта бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олиш учун алоҳида счётлар очиши мумкин.

Ҳисоб қуйидаги счётларда юритилади:

4510 "Суғурта бўйича бўнак тўловлари";

4520 "Мақсадли давлат жамғармаларига бўнак тўловлари".

Мазкур счётларнинг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар кредити билан боғланган ҳолда, мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурта бўйича бўнак тариқасида тўланган суммалар ҳисобга олинади.

Кредитида эса 6510 "Суғурта бўйича тўловлар", 6520 "Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар" счётларининг дебети билан боғланган ҳолда, мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурта бўйича бўнак тўловлари суммаларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.



Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Мол-мулк ва ходимлар суғуртаси бўйича бўнаклар ўтказилган


4510

5110

Бухгалтерия ҳисоб-китоблари, банк счётларидан кўчирмалар


2

Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича бўнаклар ўтказилган


4520

5110

Бухгалтерия ҳисоб-китоблари, банк счётларидан кўчирмалар


3

Мол-мулк ва ходимлар суғуртаси тўловлари бўйича якуний ҳисоб-китоблар акс эттирилган


6510

4510

Бухгалтерия ҳисоб-китоблари


4

Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича якуний ҳисоб-китоблар акс эттирилган


6520

4520

Бухгалтерия ҳисоб-китоблари


5

Мақсадли давлат жамғармаларига бўнак тўловлари ва суғурта бўйича умидсиз дебиторлик қарзи даргумон қарзлар бўйича резерв ҳисобидан ҳисобдан чиқарилган


4910

4510-4520

Солиштирма далолатнома, Хўжалик судининг қарори


6

Мақсадли давлат жамғармаларига бўнак тўловлари ва суғурта бўйича умидсиз дебиторлик қарзи зарарга ҳисобдан чиқарилган


9430

4510-4520

Солиштирма далолатнома, Хўжалик судининг қарори



Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича

қарзини ҳисобга олувчи счётларнинг (4600) боғланиши
4610 "Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи" счёти корхона таъсисчилари (акциядорлик жамиятининг акциядорлари, ширкат иштирокчилари ва бошқалар)нинг корхона устав капиталига улушлари бўйича қарзи тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.

Мазкур счётнинг дебетида устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар (8300) билан боғланган ҳолда, устав капитали миқдори бўйича корхона ташкил этилган пайтда ёки тегишли давлат органларида рўйхатдан ўтказиш пайтида дебиторлик қарзи пайдо бўлиши акс эттирилади.

Ушбу счётнинг кредитида асосий воситаларни, номоддий активларни, материалларни ва бошқа активларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда, моддий ва бошқа қийматликлар кўринишида (пул маблағларидан ташқари) киритилган улушлар акс эттирилади.



Т/р

Хўжалик операциясининг

мазмуни


Боғланувчи счётлар


Ёзувларни

тасдиқловчи

ҳужжатлар


дебет


кредит


1

Иштирокчилар улушлари суммасида устав капиталининг миқдори (оддий акцияларга обуна суммасида) эълон қилинган (корхона давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин)


4610

8310

Устав, таъсис шартномаси, акцияларга обуна журнали


2

Иштирокчилар улушлари суммасида устав капиталининг миқдори (имтиёзли акцияларга обуна суммасида) эълон қилинган (корхона давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин)


4610

8320

Устав, таъсис шартномаси, акцияларга обуна журнали


3

Масъулияти чекланган жамият ёки қўшимча масъулиятли жамият ва хусусий корхонада устав капиталининг миқдори давлат рўйхатидан ўтказилган


4610

8330

Устав, таъсис шартномаси


4

Таъсисчилар томонидан корхона эгалигига асосий воситалар тақдим этилган


0110-0190

4610

Таъсисчиларнинг келишув баённомаси, асосий воситаларни қабул қилиш далолатномаси, инвентарь карточкаси


5

Таъсисчилар томонидан акцияларга обуна тўловлари учун ёки устав капиталидаги улушига бадал сифатида номоддий активлар (корхона устав капиталидаги улушлари ҳисобига), жумладан ер участкаларидан, табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари тақдим этилган


0410-0430,

0450-0490

4610

Таъсисчиларнинг келишув баённомаси, номоддий активларни қабул қилиш далолатномаси


6

Акцияларга обуна тўловлари учун таъсисчилардан тақдим этилган узоқ муддатли ва қисқа муддатли молиявий қўйилмалар (корхона устав капиталига улушлари ҳисобига олинган қимматли қоғозлар қиймати) суммалари акс эттирилган


0610 5810

4610

Таъсисчиларнинг келишув баённомаси, акциялар тўпламини қабул қилиш далолатномаси


7

Таъсисчилар томонидан корхона мулкига ўрнатиладиган асбобускуна тақдим этилган


0710, 0720

4610

Таъсисчиларнинг келишув баённомаси, ўрнатиладиган асбоб-ускунани қабул қилиш далолатномаси


8

Таъсисчилар томонидан корхона мулкига тугалланмаган қурилиш тақдим этилган


0810

4610

Таъсисчиларнинг келишув баённомаси, тугалланмаган қурилишни қабул қилиш далолатномаси


9

Таъсисчилар томонидан корхона мулкига моддий бойликлар тақдим этилган


1010

4610

Таъсисчиларнинг келишув баённомаси, юкхат


10

Таъсисчилар томонидан корхона мулкига инвентарь ва хўжалик жиҳозлари тақдим этилган


1080

4610

Таъсисчиларнинг келишув баённомаси, юкхат


11

Таъсисчилар томонидан корхона мулкига ўстиришдаги ва бўрдоқида боқувдаги ҳайвонлар тақдим этилган


1110, 1120

4610

Таъсисчиларнинг келишув баённомаси, юкхат


12

Таъсис бадали ҳисобига таъсисчилар томонидан корхона мулкига тайёр маҳсулот тақдим этилган


2810

4610

Таъсисчиларнинг келишув баённомаси, юкхат


13

Таъсис бадали ҳисобига таъсисчилар томонидан корхона мулкига товарлар тақдим этилган


2910

4610

Таъсисчиларнинг келишув баённомаси, юкхат


14

Нақд пул кўринишида таъсисчилар улуш суммаларининг ҳисоб-китоб счётига амалда келиб тушиши акс эттирилган


5010

4610

Кассир ҳисоботи, кирим касса ордери


15

Пул маблағлари, таъсисчилар улуш суммаларининг ҳисоб-китоб счётига амалда келиб тушиши акс эттирилган


5110

4610

Банк ҳисоб-китоб счётидан кўчирма


16

Пул маблағлари, таъсисчилар улуш суммаларининг валюта счётига амалда келиб тушиши акс эттирилган


5210

4610

Банк валюта счётидан кўчирма


17

Корхона таъсисчиларига бадаллар қайтарилишини, акциялар номинал қийматининг камайтирилиши акс эттирилган


8310, 8320

4610

Таъсисчиларнинг қарори


18

Таъсисчиларнинг қарорига асосан кирим қилинган асосий воситалар таъсис шартномасига мос келмаганлиги учун омонатчиларга қайтарилган


4610

0110-0180

Таъсисчиларнинг қарори, бухгалтериянинг маълумотномаси


19

Таъсисчиларнинг қарорига асосан кирим қилинган номоддий активлар таъсис шартномасига мос келмаганлиги учун таъсисчиларга қайтарилган


4610

0410-0490

Таъсисчиларнинг қарори, бухгалтериянинг маълумотномаси


20

Таъсисчиларнинг қарорига асосан кирим қилинган бошқа активлар таъсис шартномасига мос келмаганлиги учун омонатчиларга қайтарилган


4610

0600, 0800,

5010, 5110,

5210


Таъсисчиларнинг қарори, бухгалтериянинг маълумотномаси


21

Корхона устав капиталига бадаллар таъсисчининг меҳнат ҳақидан ушлаб қолинган


6710

4610

Ҳисоб-китоб тўлов ҳужжатлари


22

Устав капитали шакллантирилганда вужудга келган мусбат курс фарқи акс эттирилган


4610

8420

Курс фарқининг ҳисоб-китоби


23

Устав капитали шакллантирилганда вужудга келган манфий курс фарқи акс эттирилган:








Курс фарқининг ҳисоб-китоби





- мавжуд қўшилган капитал чегарасида


8420

4610







- мавжуд қўшилган капиталдан ортиқ бўлганда


9430

4610




Источник: https://tut-files.ru/previewfile/16004