| Т/р | Хўжалик операциясининг мазмуни | Боғланувчи счётлар | Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар | |
| дебет | кредит | |||
| 1 | Ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқариш цехларида фойдаланиладиган асосий воситалар эскириши акс эттирилган | 2310 | 0211-0290 | Асосий воситалар эскиришининг ҳисоб-китоби |
| 2 | Ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқариш харажатларига тааллуқли номоддий активлар бўйича амортизация ҳисобланган | 2310 | 0510-0590 | Номоддий активлар бўйича амортизациянинг ҳисоб-китоби |
| 3 | Ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун материаллар сарфхаражат қилинган | 2310 | 1010-1070 1090 | Юкхат |
| 4 | Маҳсулот олиш учун ҳайвонлар сўйилганлиги акс эттирилган | 2310 | 1110 | Ҳайвонларни сўйиш далолатномаси |
| 5 | Ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун инвентарь ва хўжалик жиҳозлари ҳисобдан чиқарилган | 2310 | 1080 | Юкхат |
| 6 | Ёрдамчи ва бошқа хизмат кўрсатувчи цехларда тугалланмаган ишлаб чиқариш суммалари ошириш юзасидан қайта баҳоланган (баҳосини ошириш) | 2310 | 9390 | Корхона раҳбариятининг қарори, бухгалтерия ҳисоб-китоблари |
| 7 | Материалларнинг қийматидаги фарқлар ҳисобланган улуш бўйича ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқариш счётларига ҳисобдан чиқарилган (мусбат сон билан ёки сторно) | 2310 | 1610 | Бухгалтерия ҳисоб-китоблари |
| 8 | Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун сарф-харажат қилинган | 2310 | 2110 | Юкхат |
| 9 | Умумишлаб чиқариш харажатларининг тегишли улуши ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқариш харажатларига тааллуқли маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг таннархига киритилган | 2310 | 2510 | Бухгалтерия ҳисоб-китоблари |
| 10 | Ишлаб чиқаришдаги яроқсизликдан йўқотишлар ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқариш маҳсулотларининг таннархига киритилган | 2310 | 2610 | Яроқсизлик далолатномаси, бухгалтерия ҳисоб-китоблари |
| 11 | Келгуси давр харажатлари улуши ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқариш маҳсулотлари, ишлар ва хизматларнинг таннархи ҳисобига киритилган | 2310 | 3110-3190 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 12 | Асосий цехлар маҳсулотларининг бир қисми ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланилган | 9110, 2310 | 2810, 9010 | Юкхат |
| 13 | Ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқаришларга тааллуқли турли харажатларга нақд пул тўланган | 2310 | 5010 | Харажатлар учун масъул шахсларнинг ҳисоботлари |
| 14 | Мол етказиб берувчиларнинг моддий қийматликлар ҳамда ёрдамчи ва бошқа цехларга етказиб берилган хизматлар (сув, буғ, энергия, алоқа ва ҳ.к.) бўйича счётлари қабул қилинган | 2310 | 6010, 6990 | Шартнома, ҳисобварақ-фактура |
| 15 | Ёрдамчи цехларга тааллуқли қондирилмаган даъволар суммаси улар маҳсулотлари, ишлари ва хизматлари таннархига ҳисобдан чиқарилган | 2310 | 4860 | Суд қарори, корхона раҳбарининг қарори, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 16 | Ёрдамчи ва бошқа цехлар ходимларининг мажбурий мулкий ва шахсий суғурта бўйича харажатлари (суғурта ташкилотларига қарзлар) акс эттирилган | 2310 | 6510 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 17 | Ёрдамчи цехлар ходимларига тўланадиган ижтимоий суғурта ва меҳнат ҳақи суммаларидан таъминотга ажратмалар акс эттирилган | 2310 | 6520 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 18 | Бюджетдан ташқари жамғармаларга киритиладиган суммалар ҳисобланган (ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқариш харажатлари бўйича) | 2310 | 6520 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 19 | Ёрдамчи ишлаб чиқариш ходимларига меҳнат ҳақи тўлаш бўйича суммалар ҳисобланган | 2310 | 6710 | Бажарилган ишлар далолатномаси, ҳисоб олиш табели, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 20 | Ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқариш цехларига кўрсатилган хизматлари учун турли корхоналар олдидаги қарзлар акс эттирилган | 2310 | 6990 | Шартнома, бажарилган ишлар, хизматлар далолатномаси |
| 21 | Ҳисобдор шахслар томонидан олинган суммалардан ортиқ сарфланган харажатлар бўйича қарзлар акс эттирилган | 2310 | 6970 | Юкхат, ҳисобдор шахсларнинг ҳисоботлари, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 22 | Ёрдамчи цехлар ходимларининг хизмат сафарлари бўйича харажатлар акс эттирилган: | | | Бўнак ҳисоботи ва унга илова қилинган бошланғич ҳужжатлар |
| | - уларга бўнак берилган бўлса | 2310 | 4220 | |
| | - бўнак берилмаган бўлса | 2310 | 6970 | |
| 23 | Алоҳида балансга ажратилган ички бўлинмалар томонидан ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқаришларга кўрсатилган хизматлар акс эттирилган | 2310 | 6110 | Шартнома, юкхат, ҳисобварақ-фактура |
| 24 | Ёрдамчи ва бошқа цехлардаги тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг ортиғи кирим қилинган (камомаддан юқори бўлган суммада) | 2310 | 9390 | Инвентарлаш далолатномаси, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 25 | Етишмаётган моддий қийматликлар қиймати ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқариш маҳсулотлари, ишлар ва хизматларнинг таннархига ҳисобдан чиқарилган | 2310 | 5910 | Инвентарлаш далолатномаси, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 26 | Узоқ муддатли инвестициялар тартибида бошқа корхоналарга ёрдамчи цехлар томонидан ишлар ва хизматларнинг бир қисми кўрсатилган (харид қилинган қимматли қоғозлар қиймати қопланган) | 9110 0610 | 2310 9010-9030 | Шартнома, юкхат, ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишлар далолатномаси |
| 27 | Ўрнатиладиган асбобускуналарни харид қилишда ёрдамчи ишлаб чиқаришлар томонидан амалга оширилган харажатлар (шу жумладан, транспорт харажатлари) асбобускуналар қийматига киритилган | 0710-0720 | 2310 | Транспорт ташкилотларининг счётлари, билдирги, бажарилган ишлар далолатномаси, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 28 | Ёрдамчи цехлар томонидан ўз капитал қурилиши учун ишлаб чиқарган маҳсулотларининг ҳақиқий таннархи ҳисобдан чиқарилган | 0810 | 2310 | Юкхат, бажарилган ишлар далолатномаси |
| 29 | Ёрдамчи ва бошқа цехлар томонидан капитал қўйилмаларга амалга оширилган харажатлар ва хизматлар ҳисобдан чиқарилган | 0810-0890 | 2310 | Юкхат, бажарилган ишлар далолатномаси |
| 30 | Илгари ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқаришлар эҳтиёжлари учун ҳисобдан чиқарилган материаллар ва чиқиндиларнинг қайтарилиши акс эттирилган; ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқаришлар томонидан ишлаб чиқарилган эҳтиёт қисмлари кирим қилинган | 1010-1090 | 2310 | Билдирги, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 31 | Ёрдамчи ва бошқа цехлар харажатлари ўстиришдаги ва бўрдоқига боқувдаги ҳайвонлар таннархига киритилган | 1110 | 2310 | Таннарх ҳисоб-китоби |
| 32 | Илгари ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқарилган инвентарь ва хўжалик жиҳозлари қайтарилиши акс эттирилган; ёрдамчи ва бошқа цехлар томонидан ишлаб чиқарилган инвентарь ва хўжалик жиҳозлари кирим қилинган | 1080 | 2310 | Билдирги, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 33 | Ёрдамчи цехлардаги тугалланмаган ишлаб чиқаришни қайта баҳолаш натижасида (баҳоси камайтирилганда) улар қиймати камайтирилган | 9430 | 2310 | Корхона раҳбарининг қарори, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 34 | Ёрдамчи цехларнинг материалларни тайёрлаш ва харид қилишда кўрсатилган хизматлари ва харажатлари ушбу материаллар таннархига киритилган | 1510 | 2310 | Юкхат, бажарилган ишлар, хизматлар далолатномаси, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 35 | Ижарага олинган асосий воситаларни капитал таъмирлаш бўйича харажатлар ҳисобдан чиқарилган (ижарачи ҳисобидан) | 6990 | 2310 | Бажарилган ишлар, хизматлар далолатномаси, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 36 | Ёрдамчи цехларнинг харажатлари ва хизматлари ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар таннархига киритилган | 2110 | 2310 | Юкхат, бажарилган ишлар, хизматлар далолатномаси, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 37 | Яроқсизликни тузатиш бўйича ёрдамчи ва бошқа цехларнинг харажатлари асосий цехларнинг яроқсизликдан йўқотишлари таркибига киритилган | 2610 | 2310 | Яроқсизлик далолатномаси, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 38 | Ёрдамчи цехлар харажатларининг улуши уларни тақсимлаш пайтида бошқа ёрдамчи цехлар харажатларига киритилган | 2311 | 2310 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 39 | Ёрдамчи цехлар харажатларининг улуши уларни тақсимлаш пайтида умумишлаб чиқариш харажатларига киритилган | 2510 | 2310 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 40 | Ёрдамчи цехлар харажатларининг улуши уларни тақсимлаш пайтида хизмат кўрсатувчи хўжаликлар харажатларига киритилган | 2710 | 2310 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 41 | Ёрдамчи цехлар харажатларининг улуши уларни тақсимлаш пайтида маъмурий харажатларга киритилган | 9420 | 2310 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 42 | Ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқаришларнинг тегишли харажатлари ва хизматлари келгуси давр харажатларига киритилган (мавсумий соҳаларда) | 3110-3190 | 2310 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 43 | Ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқаришларнинг тайёр маҳсулотлари кирим қилинган | 2810 | 2310 | Юкхат, қабул қилиш-топшириш далолатномаси |
| 44 | Ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқаришлар маҳсулотлари товар сифатида кирим қилинган (ушбу счёт савдо соҳасининг қайта ишлов бериш корхоналарида ва ҳоказоларда қўлланилганда) | 2910 | 2310 | Юкхат, қабул қилиш-топшириш далолатномаси |
| 45 | Маҳсулотни етказиб бериш ва сотиш пайтида ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқаришлар хизматлари ҳисобдан чиқарилган | 9410 | 2310 | Билдирги, бажарилган ишлар, хизматлар далолатномаси, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 46 | Ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқариш цехлари томонидан бошқаларга юклаб жўнатилган маҳсулотлар ҳамда буюртмачиларга бажарилган ишлар ва хизматлар ҳақиқий таннархи бўйича акс эттирилган | 9130 | 2310 | Шартнома, ҳисобварақ-фактура |
| 47 | Ёрдамчи цехлар харажатларининг улуши бошқа операцион харажатларга киритилган | 9430 | 2310 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 48 | Сотиш ва бошқа чиқиб кетиш пайтида ёрдамчи ва бошқа цехлар харажатлари ҳисобдан чиқарилган: | | | Билдирги, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| | - асосий воситалар бўйича | 9210 | 2310 | |
| | - номоддий ва бошқа активлар бўйича | 9220 | 2310 | |
| 49 | Қисқа муддатли инвестициялар тартибида ёрдамчи ва бошқа цехлар томонидан бошқа корхоналарга маҳсулотлар бериш ва хизматлар кўрсатиш акс эттирилган | 9130 (5810 | 2310 9030) | Шартнома, ҳисобварақ-фактура, юкхат |
| 50 | Ёрдамчи ва бошқа цехлар томонидан ходимларга кўрсатилган хизматлар қиймати уларнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолинган | 6710 | 2310 | Шартнома, хизматлар қийматининг ҳисоб-китоби |
| 51 | Ёрдамчи цехлар харажатларининг улуши қонунчиликка мувофиқ айбдор шахслар томонидан ундириладиган моддий зарар суммасига киритилган | 4730 | 2310 | Келтирилган зарар тўғрисида далолатнома, бухгалтерия ҳисоб-китоблари |
| 52 | Ёрдамчи ва бошқа цехларнинг шуъба корхоналарига кўрсатган хизматлари сарф-харажатлари ҳисобдан чиқарилган | 4110 | 2310 | Шартнома, ҳисобварақ-фактура, юкхат |
| 53 | Алоҳида балансга ажратилган бўлинмаларга ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқаришлар харажатлари ҳисобдан чиқарилган ёки маҳсулот берилган | 4110 | 2310 | Шартнома, ҳисобварақ-фактура, юкхат |
| 54 | Бекор қилинган буюртмалар харажатларига киритилган ёрдамчи ва бошқа цехлар харажатлари ҳисобдан чиқарилган | 9430 | 2310 | Корхона раҳбарининг қарори, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 55 | Ёрдамчи ва бошқа цехларнинг табиий офат, ёнғинлар ва ҳоказолар оқибатидаги йўқотишлари ҳисобдан чиқарилган | 9720 | 2310 | Йўқотишлар тўғрисидаги далолатнома |
| 56 | Инвентарлаш натижасида ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқаришлар цехларида аниқланган камомадлар ва моддий қийматликлар бузилиши акс эттирилган | 5910 | 2310 | Инвентарлаш далолатномаси |
| 57 | Ижарага олинган асосий воситаларнинг ижарага берувчи томонидан амалга ошириладиган капитал таъмирланиши бўйича харажатлари акс эттирилган | 4890 | 2310 | Шартнома, бажарилган ишлар, хизматлар далолатномаси |
| 58 | Қайтариладиган ва кўп маротаба айланадиган идишлар бўйича харажатлар ва йўқотишлар акс эттирилган | 9430 | 2310 | Билдирги |
| 59 | Ёрдамчи цехлар томонидан келгуси харажатларнинг илгари барпо этилган резервлар ҳисобидан асосий воситаларни таъмирлаш қиймати ҳисобдан чиқарилган | 8910 | 2310 | Таъмирлаш ишлари бажарилганлиги далолатномаси, юкхат |
| Т/р | Хўжалик операциясининг мазмуни | Боғланувчи счётлар | Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар | |
| дебет | кредит | |||
| 1 | Ишлаб чиқаришга, асбоб-ускуналарга, ишлаб чиқариш хоналарига ва бошқаларга хизмат кўрсатадиган асосий воситалар эскириши ҳисобланган | 2510 | 0220-0299 | Асосий воситалар эскиришининг ҳисоб-китоби |
| 2 | Ишлаб чиқаришга, асбоб-ускуналарга, ишлаб чиқариш хоналарига ва бошқаларга хизмат кўрсатиш харажатларига тегишли номоддий активлар бўйича амортизация ҳисобланган | 2510 | 0510-0590 | Номоддий активлар амортизациясининг ҳисоб-китоби |
| 3 | Ишлаб чиқаришга, асбоб-ускуналарга, хоналарга ва бошқаларга хизмат кўрсатиш учун материаллар сарфхаражат қилинган | 2510 | 1010-1050, 1090 | Юкхат |
| 4 | Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган инвентарь ва хўжалик жиҳозлари ҳисобдан чиқарилган | 2510 | 1080 | Юкхат, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 5 | Цехларга хизмат кўрсатиш учун сарф-харажат қилинган материаллар қийматидаги фарқлар ҳисобдан чиқарилган (мусбат сон билан ёки сторно) | 2510 | 1610 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 6 | Корхонанинг ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар цехларга хизмат кўрсатиш мақсадлари учун берилган (синовлар, тажрибалар ўтказиш учун) | 2510 | 2110 | Юкхат, талабнома |
| 7 | Ёрдамчи ишлаб чиқаришлар хизматлари цехларга хизмат кўрсатиш харажатларига ҳисобдан чиқарилган (жумладан, ижарага олинган асосий воситалар ижарага олувчи ҳисобидан капитал таъмирланган) | 2510 | 2310 | Юкхат, бажарилган ишлар, хизматлар далолатномаси, билдирги |
| 8 | Келгуси давр харажатларининг тегишли қисми умумишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқарилган (навбатдаги ҳисобот даври келганда) | 2510 | 3110-3190 | Бухгалтерия ҳисоб-китоблари |
| 9 | Тайёр маҳсулотнинг бир қисми ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш мақсадида ўз эҳтиёжлари учун йўналтирилган | 2510 | 2810 | Юкхат |
| 10 | Айрим умумишлаб чиқариш харажатлари учун касса орқали нақд пул тўланган | 2510 | 5010 | Билдирги |
| 11 | Цехларга хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар (умумишлаб чиқариш харажатлари) ҳисоб-китоб ёки валюта счётидан тўланган | 2510 | 5110, 5210 | Шартнома, ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишлар, хизматлар далолатномаси |
| 12 | Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш бўйича мол етказиб берувчиларнинг хизматлари (электр энергияси, сув, газ, алоқа ва б.) учун счётлари қабул қилинган | 2510 | 6010 | Шартнома, ҳисобварақ-фактура |
| 13 | Илгари тақдим этилган ва қондирилмаган даъво суммаси умумишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқарилган | 2510 | 4860 | Суд қарори, корхона раҳбари қарори, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 14 | Ишлаб чиқаришга тегишли мол-мулкни суғурталаш ҳамда ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш билан банд бўлган ходимларнинг шахсий суғурта бўйича қарзлари акс эттирилган | 2510 | 6510 | Суғурта шартномаси, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 15 | Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш билан банд бўлган ходимларнинг меҳнат ҳақидан мажбурий суғурта (ягона ижтимоий тўлов) бўйича қарзи акс эттирилган | 2510 | 6520 | Суғурта шартномаси, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 16 | Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш билан банд бўлган ходимларга меҳнат ҳақи бўйича харажатлар ҳисобланган | 2510 | 6710 | Иш вақти ҳисобининг табели, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 17 | Умумишлаб чиқаришга оид асосий воситалар бўйича жорий ижара тўлови акс эттирилган | 2510 | 6910 | Ижара шартномаси, ҳисобварақ-фактура |
| 18 | Алоҳида балансга ажратилган ички бўлинмалар томонидан ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар (умумишлаб чиқариш эҳтиёжлари) акс эттирилган | 2510 | 6110 | Шартнома, бажарилган ишлар, хизматлар далолатномаси, юкхат |
| 19 | Хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган материаллар камомади, жумладан, табиий камайиш қиймати амалдаги қонунчиликка мувофиқ акс эттирилган (таннарх ҳисобига) | 2510 | 1010, 2810, 2910 | Инвентарлаш далолатномаси, билдирги, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 20 | Умумишлаб чиқаришга оид асосий воситаларни таъмирлаш учун резерв барпо этилган | 2510 | 8910 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб-маълумотномаси |
| 21 | Умумишлаб чиқаришда банд бўлган ходимларнинг меҳнат таътилига тўловни амалга ошириш учун резерв барпо этилган | 2510 | 8910 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб-маълумотномаси |
| 22 | Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш учун илгари берилган материалларнинг ортиқчаси ва қайтарилиши акс эттирилган; умумишлаб чиқариш харажатларининг улуши материаллар таннархига ҳисобдан чиқарилган | 1010 | 2510 | Инвентарлаш далолатномаси, билдирги |
| 23 | Умумишлаб чиқариш харажатлари, билвосита ўзгарувчан харажатлар (ишлаб чиқариш устама харажатлари) маҳсулот таннархига киритилган | 2010 | 2510 | Таннарх ҳисоб-китоби |
| 24 | Умумишлаб чиқариш харажатларининг тегишли улуши ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар таннархига киритилган | 2110 | 2510 | Таннарх ҳисоб-китоби |
| 25 | Ёрдамчи цехларга хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар улар ишлари, хизматлари таннархига киритилган | 2310 | 2510 | Таннарх ҳисоб-китоби |
| 26 | Умумишлаб чиқариш харажатларининг бир қисми яроқсизликни тузатиш бўйича харажатлар суммасига киритилган | 2610 | 2510 | Яроқсизлик тўғрисидаги далолатнома |
| 27 | Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш бўйича тегишли харажатлар келгуси давр харажатлари таркибида акс эттирилган | 3110-3190 | 2510 | Бухгалтерия ҳисоб-китоблари |
| 28 | Илгари цехларнинг харажатларига киритилган ишлаб чиқариш бўйича йўқотишлар (бекор туриб қолишлар ва б.)нинг бир қисми қонунчиликка мувофиқ айбдор шахсларнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолинган | 6710 | 2510 | Йўқотишлар тўғрисида далолатнома, меҳнат шартномаси, меҳнат ҳақидан ушлаб қолишларнинг ҳисоб-китоби |
| 29 | Умумишлаб чиқариш харажатлари улуши айбдор шахслар зиммасига юкланган (бекор туриб қолишлар ва б.) | 4730 | 2510 | Билдирги, меҳнат шартномаси, бухгалтерия ҳисоб-китоблари |
| 30 | Умумишлаб чиқариш харажатларининг бир қисми зарарга ҳисобдан чиқарилган (табиий офатлар, ёнғинлар ва ҳоказо туфайли) | 9720 | 2510 | Табиий офатлар натижасида йўқотишлар тўғрисида далолатнома |
| Т/р | Хўжалик операциясининг мазмуни | Боғланувчи счётлар | Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар | |
| дебет | кредит | |||
| 1 | Яроқсиз маҳсулотларни тузатиш бўйича материаллар сарфланиши акс эттирилган | 2610 | 1010-1050, 1090 | Яроқсизлик тўғрисида далолатнома, юкхат |
| 2 | Асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришда аниқланган тузатиб бўлмайдиган яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишлар ҳисобдан чиқарилган | 2610 | 2010, 2310 | Яроқсизлик тўғрисида далолатнома |
| 3 | Ўзида ишлаб чиқарилган яроқсиз ярим тайёр маҳсулотлар аниқланган ва ҳисобдан чиқарилган | 2610 | 2110 | Инвентарлаш далолатномаси |
| 4 | Умумишлаб чиқариш харажатларининг улуши тузатиб бўладиган ва тузатиб бўлмайдиган яроқсиз маҳсулотлар таннархига киритилган | 2610 | 2510 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 5 | Харидорга яроқсиз маҳсулот ўрнига берилган маҳсулот таннархи акс эттирилган | 2610 | 2810 | Яроқсизлик тўғрисида далолатнома, юкхат |
| 6 | Яроқсизлик билан боғлиқ турли харажатлар (яроқсиз маҳсулотни алмаштиришда, қайтаришда ташиш ва бошқа харажатлар) банклардаги ҳисоб-китоб, валюта ёки махсус варақлардан тўланган | 2610 | 5110, 5210, 5510-5530 | Шартнома, яроқсизлик тўғрисида далолатнома |
| 7 | Яроқсизликни тузатишда ва кафолатли таъмирлашда мол етказиб берувчиларнинг кўрсатган хизматлари бўйича счётлари қабул қилинган | 2610 | 6010 | Шартнома, ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишлар, хизматлар далолатномаси |
| 8 | Яроқсизликни тузатиш учун ижтимоий суғурта ва меҳнат ҳақи суммалари бўйича таъминотига ажратмалар ҳисобланган | 2610 | 6520 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 9 | Яроқсиз маҳсулотларни тузатиш бўйича меҳнат ҳақи суммаси ҳисобланган | 2610 | 6710 | Билдирги, иш вақти ҳисобининг табели, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 10 | Яроқсиз маҳсулотларни қайтариш, ташиш ва бошқалар билан боғлиқ суммалар ҳисобдор шахслар ҳисобидан чиқарилган | 2610 | 4220 4320 | Ҳисобдор шахсларнинг ҳисоботлари |
| 11 | Истеъмолчилар томонидан олинган яроқсиз маҳсулотларни тузатиш учун қилинган харажатлар бўйича улар олдидаги қарз ҳисобланган | 2610 | 6990 | Яроқсизлик тўғрисида далолатнома, истеъмолчилар томонидан тақдим этилган счётлар |
| 12 | Яроқсиз маҳсулотни тузатишдан қолган ва якуний яроқсиз маҳсулотларни ҳисобдан чиқаришдан олинган моддий қийматликлар (фойдаланиш мумкин бўлган баҳосида) кирим қилинган | 1010 | 2610 | Билдирги, ҳисобдан чиқариш далолатномаси |
| 13 | Яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишлар асосий ишлаб чиқариш маҳсулотлари, иш ва хизматлар таннархига киритилган; қайтарилган яроқсиз маҳсулот таннархи ҳисобдан чиқарилган | 2010 | 2610 | Яроқсизлик тўғрисида далолатнома, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 14 | Яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишлар ёрдамчи ишлаб чиқариш маҳсулотлари, иш ва хизматлар таннархига киритилган; қайтарилган яроқсиз маҳсулот таннархи ҳисобдан чиқарилган | 2310 | 2610 | Яроқсизлик тўғрисида далолатнома, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 15 | Яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишлар айбдор ишчиларнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш ҳисобига камайтирилган (жорий ой бўйича) | 6710 | 2610 | Меҳнат шартномаси, яроқсизлик тўғрисида далолатнома, билдирги, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 16 | Яроқсизлик оқибатида келиб чиққан йўқотишлардан кўрилган моддий зарар айбдор ишчилар ҳисобидан ҳисобдан чиқарилган (ижро варақалари ва бошқалар бўйича) | 4730 | 2610 | Суд қарори, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 17 | Олдинги йиллар бўйича аниқланган қопланмайдиган яроқсизликдан йўқотишлар зарарларга ҳисобдан чиқарилган (жумладан, ташқи яроқсизликдан ҳам) | 9430 | 2610 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 18 | Олдинги йиллар бўйича аниқланган қопланмайдиган яроқсизликдан йўқотишлар фойдани камайтиришга ҳисобдан чиқарилган | 8710 | 2610 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби |
| 19 | Аниқланган яроқсизлик бўйича айбдор ташкилотга даъво тақдим этилган | 4860 | 2610 | Тижорат далолатномаси, даъво ҳужжатлари |
| 20 | Яроқсизликни тузатиш билан боғлиқ харажатлар бўйича ҳисобдор шахсларнинг бўнак ҳисоботлари тасдиқланган | 2610 | 6970 | Бўнак ҳисоботлари |