| Т/р | Хўжалик операциясининг мазмуни | Боғланувчи счётлар | Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар | |
| дебет | кредит | |||
| 1 | Банкнинг қисқа муддатли кредити ҳисобига олинган ва ўрнатиладиган асбоб-ускуна кирим қилинган | 0710, 0720 | 6810 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати, тўлов топшириқномаси |
| 2 | Банкнинг қисқа муддатли кредити ҳисобига капитал қурилиш бўйича ишлар амалга оширилган | 0810 | 6810 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати, тўлов топшириқномаси |
| 3 | Банкнинг қисқа муддатли кредити ҳисобига асосий воситаларни ўрнатиш ва созлаш бўйича ишлар амалга оширилган | 0820 | 6810 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати, тўлов топшириқномаси |
| 4 | Банкнинг қисқа муддатли кредити ҳисобига олинган материаллар кирим қилинган | 1010-1090 | 6810 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати, тўлов топшириқномаси |
| 5 | Банкнинг қисқа муддатли кредити ҳисобига олинган ҳайвонлар кирим қилинган | 1110, 1120 | 6810 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати, тўлов топшириқномаси |
| 6 | 1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётидан фойдаланилган ҳолда банкнинг қисқа муддатли кредити ҳисобига олинган материаллар кирим қилинган | 1510 | 6810 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати, тўлов топшириқномаси |
| 7 | Банкнинг қисқа муддатли кредити ҳисобига олинган товарлар кирим қилинган | 2910-2990 | 6810 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати, тўлов топшириқномаси |
| 8 | Банкнинг қисқа муддатли кредитлари ҳисоб-китоб счётига олинган | 5110 | 6810 | Кредит шартномалари, тўлов топшириқномаси, банк ҳисоб-китоб счётларидан кўчирмалар |
| 9 | Банкнинг қисқа муддатли кредитлари валюта счётига олинган | 5210, 5220 | 6810 | Кредит шартномалари, тўлов топшириқномаси, банк валюта счётларидан кўчирмалар |
| 10 | Курс фарқини акс эттиришнинг жамлаш усули билан чет эл валютасида олинган қисқа муддатли банк кредитлари бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган | 3290 | 6810 | Кредит шартномалари, тўлов топшириқномаси, курс фарқининг ҳисоб-китоби |
| 11 | Курс фарқини акс эттиришнинг тўғри усули билан чет эл валютасида олинган қисқа муддатли банк кредитлари бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган | 9620 | 6810 | Кредит шартномалари, тўлов топшириқномаси, курс фарқининг ҳисоб-китоби |
| 12 | Курс фарқини акс эттиришнинг жамлаш усули билан чет эл валютасида олинган қисқа муддатли банк кредитлари бўйича мусбат курс фарқи акс эттирилган | 6810 | 6230 | Кредит шартномалари, тўлов топшириқномаси, курс фарқининг ҳисоб-китоби |
| 13 | Курс фарқини акс эттиришнинг тўғри усули билан чет эл валютасида олинган қисқа муддатли банк кредитлари бўйича мусбат курс фарқи акс эттирилган | 6810 | 9540 | Кредит шартномалари, тўлов топшириқномаси, курс фарқининг ҳисоб-китоби |
| 14 | Кредит шартномасига мувофиқ кредитга оид фоизлар кредит бўйича қарзлар таркибига киритилган | 9610 | 6810 | Кредит шартномаси, фоизлар ҳисоб-китоби |
| 15 | Бошқа корхона томонидан берилган қисқа муддатли кредит ҳисобига олинган ўрнатиладиган асбоб-ускуна кирим қилинган | 0710, 0720 | 6820 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати, тўлов топшириқномаси |
| 16 | Бошқа корхонадан олинган қисқа муддатли кредит ҳисобига капитал қурилиш бўйича ишлар амалга оширилган | 0810 | 6820 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати, тўлов топшириқномаси |
| 17 | Бошқа корхонадан олинган қисқа муддатли кредит ҳисобига асосий воситаларни ўрнатиш ва созлаш бўйича ишлар амалга оширилган | 0820 | 6820 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати, тўлов топшириқномаси |
| 18 | Бошқа корхонадан олинган қисқа муддатли кредит ҳисобига олинган материаллар кирим қилинган | 1010-1090 | 6820 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати, тўлов топшириқномаси |
| 19 | Бошқа корхонадан олинган қисқа муддатли кредит ҳисобига олинган ҳайвонлар кирим қилинган | 1110, 1120 | 6820 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати, тўлов топшириқномаси |
| 20 | 1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётидан фойдаланилган ҳолда бошқа корхонадан олинган қисқа муддатли кредит ҳисобига олинган материаллар кирим қилинган | 1510 | 6820 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати, тўлов топшириқномаси |
| 21 | Бошқа корхонадан олинган қисқа муддатли кредит ҳисобига олинган товарлар кирим қилинган | 2910 | 6820 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати, тўлов топшириқномаси |
| 22 | Бошқа корхонадан олинган қисқа муддатли кредитлар ҳисоб-китоб счётига кирим қилинган | 5110 | 6820 | Кредит шартномалари, тўлов топшириқномаси, банк ҳисоб-китоб счётларидан кўчирмалар |
| 23 | Бошқа корхонадан олинган қисқа муддатли кредитлар валюта счётига кирим қилинган | 5210, 5220 | 6820 | Кредит шартномалари, тўлов топшириқномаси, банк валюта счётларидан кўчирмалар |
| 24 | Курс фарқини ҳисобга олишнинг жамлаш усули билан бошқа корхонадан чет эл валютасида олинган қисқа муддатли кредит бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган | 3290 | 6820 | Кредит шартномалари, тўлов топшириқномаси, курс фарқининг ҳисоб-китоби |
| 25 | Курс фарқини ҳисобга олишнинг тўғри усули билан бошқа корхонадан чет эл валютасида олинган қисқа муддатли кредит бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган | 9620 | 6820 | Кредит шартномалари, тўлов топшириқномаси, курс фарқининг ҳисоб-китоби |
| 26 | Курс фарқини ҳисобга олишнинг жамлаш усули билан бошқа корхонадан чет эл валютасида олинган қисқа муддатли кредит бўйича мусбат курс фарқи акс эттирилган | 6820 | 6230 | Кредит шартномалари, тўлов топшириқномаси, курс фарқининг ҳисоб-китоби |
| 27 | Курс фарқини ҳисобга олишнинг тўғри усули билан бошқа корхонадан чет эл валютасида олинган қисқа муддатли кредит бўйича мусбат курс фарқи акс эттирилган | 6820 | 9540 | Кредит шартномалари, тўлов топшириқномаси, курс фарқининг ҳисоб-китоби |
| 28 | Кредит шартномасига мувофиқ кредит бўйича фоизлар қарзлар таркибига киритилган | 9610 | 6820 | Кредит шартномалари, фоизлар ҳисоб-китоби |
| 29 | Тўланадиган счётлар қисқа муддатли қарзлар ҳисобидан қопланган | 6010 | 6820 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати, тўлов топшириқномаси |
| 30 | Узоқ муддатли қарз бўйича узоқ муддатли қарзнинг жорий қисмга ўтказилиши акс эттирилган | 7820 | 6820 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси |
| 31 | Тўланадиган қисқа муддатли облигациялар чиқарилганлиги учун нақд пул олинган | 5010 | 6830 | Кирим касса ордери, кассир ҳисоботи |
| 32 | Тўланадиган қисқа муддатли облигациялар чиқарилганлиги учун ҳисоб-китоб счётига суммалар олинган | 5110 | 6830 | Банк ҳисоб-китоб счётларидан кўчирмалар |
| 33 | Тўланадиган қисқа муддатли облигациялар чиқарилганлиги учун валюта счётига суммалар олинган | 5210, 5220 | 6830 | Банк валюта счётларидан кўчирмалар |
| 34 | Тўланадиган қисқа муддатли облигациялар чиқарилганлиги учун махсус ҳисоб-китоб счётига суммалар олинган | 5530 | 6830 | Банк махсус ҳисоб-китоб счётларидан кўчирмалар |
| 35 | Курс фарқини акс эттиришнинг жамлаш усули билан чет эл валютасида ифодаланган тўланадиган облигациялар бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган | 3290 | 6830 | Кредит шартномалари, курс фарқини белгилаш ҳисоб-китоби, курс фарқининг ҳисоб-китоби |
| 36 | Курс фарқини акс эттиришнинг тўғри усули билан чет эл валютасида ифодаланган тўланадиган облигациялар бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган | 9620 | 6830 | Кредит шартномалари, курс фарқини белгилаш ҳисоб-китоби, курс фарқининг ҳисоб-китоби |
| 37 | Курс фарқини акс эттиришнинг жамлаш усули билан тўланадиган облигациялар бўйича мусбат курс фарқи акс эттирилган | 6830 | 6230 | Кредит шартномалари, тўлов топшириқномалари, курс фарқининг ҳисоб-китоби |
| 38 | Курс фарқини акс эттиришнинг тўғри усули билан тўланадиган облигациялар бўйича мусбат курс фарқи акс эттирилган | 6830 | 9540 | Кредит шартномалари, тўлов топшириқномалари, курс фарқининг ҳисоб-китоби |
| 39 | Тўланадиган облигациялар бўйича узоқ муддатли қарзнинг жорий қисмга ўтказилиши акс эттирилган | 7830 | 6830 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси |
| 40 | Қисқа муддатли вексель бўйича суммалар ҳисоб-китоб счётига ўтказилган | 5110 | 6840 | Вексель, ҳисоб-китоб счётидан кўчирма |
| 41 | Тўланадиган вексель бўйича суммалар қайтарилган | 6840 | 5110 | Вексель, ҳисоб-китоб счётидан кўчирма |
| 42 | Вексель бўйича узоқ муддатли қарзнинг жорий қисмга ўтказилиши акс эттирилган | 7840 | 6840 | Бухгалтериянинг ҳисоб-китоб маълумотномаси |
| Т/р | Хўжалик операциясининг мазмуни | Боғланувчи счётлар | Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар | |
| дебет | кредит | |||
| 1 | Ишлаб чиқариш асосий воситаларининг оператив ижараси бўйича қарз ҳисобланган | 2010 | 6910 | Оператив ижара шартномаси, ҳисобварақ-фактура |
| 2 | Ёрдамчи ишлаб чиқариш цехларида ишлатилаётган асосий воситаларнинг оператив ижараси бўйича қарз ҳисобланган | 2310 | 6910 | Оператив ижара шартномаси, ҳисобварақ-фактура |
| 3 | Умумишлаб чиқариш мақсадларида ишлатилаётган асосий воситаларнинг оператив ижараси бўйича қарз ҳисобланган | 2510 | 6910 | Оператив ижара шартномаси, ҳисобварақ-фактура |
| 4 | Маҳсулотларни, товарларни сотиш билан боғлиқ бўлган асосий воситаларнинг оператив ижараси бўйича қарз ҳисобланган | 9410 | 6910 | Оператив ижара шартномаси, ҳисобварақ-фактура |
| 5 | Маъмурий мақсадларда ишлатилаётган асосий воситаларнинг оператив ижараси бўйича қарз ҳисобланган | 9420 | 6910 | Оператив ижара шартномаси, ҳисобварақ-фактура |
| 6 | Оператив ижара бўйича қарз ҳисоб-китоб счётидан қопланган | 6910 | 5110 | Оператив ижара шартномаси, ҳисобварақ-фактура |
| 7 | Қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит бўйича ҳисобланган фоизлар капитал қурилишнинг бошланғич қийматига киритилган | 0810 | 6920 | Фоизларнинг турлари бўйича ҳисоб-китоби |
| 8 | Қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит бўйича ҳисобланган фоизлар номоддий активларнинг бошланғич қийматига киритилган | 0830 | 6920 | Фоизларнинг турлари бўйича ҳисоб-китоби |
| 9 | Қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит бўйича фоизлар ҳисобланган | 9610 | 6920 | Фоизларнинг турлари бўйича ҳисоб-китоби |
| 10 | Курс фарқини ҳисобга олишнинг жамлаш усули билан чет эл валютасида ифодаланган ҳисобланган фоизлар бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган | 3290 | 6920 | Кредит шартномалари, курс фарқини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоблар |
| 11 | Курс фарқини ҳисобга олишнинг тўғри усули билан чет эл валютасида ифодаланган ҳисобланган фоизлар бўйича манфий курс фарқи акс эттирилган | 9620 | 6920 | Кредит шартномалари, курс фарқини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоблар |
| 12 | Курс фарқини ҳисобга олишнинг жамлаш усули билан чет эл валютасида ифодаланган ҳисобланган фоизлар бўйича мусбат курс фарқи акс эттирилган | 6920 | 6230 | Кредит шартномалари, тўлов топшириқномалари, курс фарқи ҳисоб-китоби |
| 13 | Курс фарқини ҳисобга олишнинг тўғри усули бўйича чет эл валютасида ифодаланган ҳисобланган фоизлар бўйича мусбат курс фарқи акс эттирилган | 6920 | 9540 | Кредит шартномалари, тўлов топшириқномалари, курс фарқи ҳисоб-китоби |
| 14 | Фоизлар бўйича қарзларни тўлаш акс эттирилган | 6920 | 5110 | Банк счётларидан кўчирмалар |
| 15 | Роялти ва гонорарлар бўйича қарзлар ҳисобланган | 9430 | 6930 | Шартнома, қарзларни турлари ва олувчилар бўйича ҳисоблашнинг ҳисоб-китоби |
| 16 | Роялти ва гонорарларни тўлаш акс эттирилган | 6930 | 5110 | Банк кўчирмаси |
| 17 | Кафолатли хизмат кўрсатиш бўйича қарз ҳисобланган | 9410 | 6940 | Чипта, кафолатли хизмат кўрсатиш талони |
| 18 | Кафолатли хизмат кўрсатиш бўйича амалдаги харажатлар ҳисобдан чиқарилган | 6940 | 1010-1090, 6710, 6990 | Чипта, моддий қийматликларни, меҳнат ҳақини ҳисобга олиш қайдномаси |
| 19 | Банкнинг узоқ муддатли кредити бўйича қарзнинг жорий қисми ажратилган | 7810 | 6950 | Қарзни ҳисобдан чиқариш ҳисоб-китоби |
| 20 | Бошқа корхонадан олинган узоқ муддатли қарз бўйича қарзнинг жорий қисми ажратилган | 7820 | 6950 | Қарзни ҳисобдан чиқариш ҳисоб-китоби |
| 21 | Молиявий ижара (лизинг) бўйича қарзнинг жорий қисми ажратилган | 7910 | 6950 | Молиявий ижара (лизинг) бўйича қарзни ҳисобдан чиқариш ҳисоб-китоби |
| 22 | Молиявий ижара (лизинг) бўйича қарз қопланган | 6950 | 5110 | Банк счётларидан кўчирмалар |
| 23 | Узоқ муддатли кредит бўйича қарз қопланган | 6950 | 5110 | Банк счётларидан кўчирмалар |
| 24 | Етказиб берилган ўрнатиладиган асбоб-ускунага оид аниқланган нархларнинг, тарифларнинг номутаносиблиги, счётлардаги янглиш ёзувлар бўйича (тўлов учун қабул қилингандан кейин) даъволар тақдим қилинган | 0710, 0720 | 6960 | Даъво ҳужжатлари, ҳисобварақ-фактура, юкхат |
| 25 | Капитал қурилиш бўйича ҳажмларни ошириш, илгари олинган счётлардаги нархларнинг номутаносиблиги ва арифметик хатолар (тўлов учун қабул қилингандан кейин) натижасида тақдим этилган даъволар бўйича қарз акс эттирилган | 0810-0890 | 6960 | Даъво ҳужжатлари, ҳисобварақ-фактура, юкхат |
| 26 | Илгари олинган асосий воситалар бўйича ҳажмларни ошириш, олинган счётлардаги нархларнинг номутаносиблиги ва арифметик хатолар натижасида тақдим этилган даъволар бўйича қарз акс эттирилган | 0820 | 6960 | Даъво ҳужжатлари, ҳисобварақ-фактура, юкхат |
| 27 | Илгари олинган номоддий активлар бўйича ҳажмларни ошириш, олинган счётлардаги нархларнинг номутаносиблиги ва арифметик хатолар натижасида тақдим этилган даъволар бўйича қарз акс эттирилган | 0830 | 6960 | Даъво ҳужжатлари, ҳисобварақ-фактура, юкхат |
| 28 | Материалларга оид счётлардаги нархларнинг номутаносиблиги ва арифметик хатолар, сифат пастлиги, табиий камайиш меъёрларидан ортиқ камомадлар натижасида (йўлда) тақдим этилган даъволар бўйича қарз акс эттирилган | 1010-1090 | 6960 | Даъво ҳужжатлари, ҳисобварақ-фактура, юкхат |
| 29 | Ҳайвонлар, шунингдек ўстиришдаги ва бўрдоқига боқишдаги ҳайвонлар бўйича счётлардаги (тўлов учун қабул қилингандан ва тўлов олингандан кейин) нархларнинг номутаносиблиги ва арифметик хатолар натижасида тақдим этилган даъволар бўйича қарз акс эттирилган | 1110, 1120 | 6960 | Даъво ҳужжатлари, ҳисобварақ-фактура, юкхат |
| 30 | Етказиб берилган инвентарь ва хўжалик жиҳозлари бўйича, счётлардаги нархларнинг номутаносиблиги ва арифметик хатолар натижасида тақдим этилган даъволар бўйича қарз акс эттирилган | 1080 | 6960 | Даъво ҳужжатлари, ҳисобварақ-фактура, юкхат |
| 31 | 1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётидан фойдаланилган ҳолда камомадлар, счётлардаги хатолар, меъёрлардан ортиқ йўқотишлар, сифати юзасидан ва ҳоказолар натижасида тақдим этилган даъволар бўйича қарз акс эттирилган | 1510 | 6960 | Даъво ҳужжатлари, ҳисобварақ-фактура, юкхат |
| 32 | Яроқсизликдан йўқотишлар бўйича қарз акс эттирилган | 2610 | 6960 | Яроқсизлик тўғрисида хабарнома, суд қароридан кўчирма, яроқсизликни баҳолаш қайдномаси |
| 33 | Даъво тариқасида корхонага тақдим этилган асосий ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар бўйича қарз акс эттирилган | 2010 | 6960 | Даъво ҳужжатлари |
| 34 | Даъво тариқасида корхонага тақдим этилган ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар бўйича қарз акс эттирилган | 2310 | 6960 | Даъво ҳужжатлари |
| 35 | Даъво тариқасида корхонага тақдим этилган хизмат кўрсатувчи хўжаликлардаги йўқотишлар бўйича қарз акс эттирилган | 2710 | 6960 | Даъво ҳужжатлари |
| 36 | Харид қилинган товарлар суммалари бўйича аниқланган хатолар (цехларда ва ҳ.к.); йўлда белгиланган меъёрлардан ортиқ камайишлар; сифатига номутаносиблиги натижасида тақдим этилган даъволар бўйича қарз акс эттирилган | 2910-2990 | 6960 | Даъво ҳужжатлари |
| 37 | Моддий қийматликларни кирим қилиш пайтида харидорлар томонидан тақдим этилган даъволар бўйича қарз акс эттирилган (хатолар, йўлдаги камомадлар, сифатига номутаносиблиги ва ҳ.к. бўйича) | 9430 | 6960 | Даъво ҳужжатлари, ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати |
| 38 | Шартнома шартлари бажарилмаганлиги натижасида жарима, пеня ва боқимонда суммалари (Хўжалик суди томонидан тан олинган ёки белгиланган миқдорларда) бўйича қарз акс эттирилган | 9430 | 6960 | Тижорат далолатномаси, шартнома, суд қарори |
| 39 | Асосий ишлаб чиқаришга тааллуқли харажатлар учун ҳисобдор шахсларга қарз акс эттирилган | 2010 | 6970 | Бўнак ҳисоботлари |
| 40 | Ёрдамчи ишлаб чиқаришга тааллуқли харажатлар учун ҳисобдор шахсларга қарз акс эттирилган | 2310 | 6970 | Бўнак ҳисоботлари |
| 41 | Умумишлаб чиқаришга тааллуқли харажатлар учун ҳисобдор шахсларга қарз акс эттирилган | 2510 | 6970 | Бўнак ҳисоботлари |
| 42 | Маҳсулот яроқсизлиги муносабати билан (яроқсиз маҳсулотни қайтариш ҳамда олиб келиш ва ҳоказолар) турли харажатларни тўлаш учун ҳисобдор шахсларга қарз акс эттирилган | 2610 | 6970 | Бўнак ҳисоботлари, берилган бўнакларни ҳисобга олувчи қайднома |
| 43 | Хизмат кўрсатувчи хўжаликларга тааллуқли харажатлар учун ҳисобдор шахсларга қарз акс эттирилган | 2710 | 6970 | Бўнак ҳисоботлари |
| 44 | Айрим товарларни харид қилганлиги учун ҳисобдор шахсларга қарз акс эттирилган | 2910-2990 | 6970 | Бўнак ҳисоботлари, берилган бўнакларни ҳисобга олиш қайдномаси |
| 45 | Келгуси давр харажатларига тааллуқли харажатлар учун ҳисобдор шахсларга қарз акс эттирилган | 3190 | 6970 | Бўнак ҳисоботлари |
| 46 | Маҳсулотни етказиб бериш ва сотиш (транспорт ва ҳоказолар); худди шунинг ўзи савдо ва ҳоказо корхоналарда (турли чиқимлар) харажатлар учун ҳисобдор шахсларга қарз акс эттирилган | 9410 | 6970 | Бўнак ҳисоботлари, берилган бўнакларни ҳисобга олувчи қайднома |
| 47 | Маъмурий мақсадлар билан боғлиқ харажатлар учун ҳисобдор шахсларга қарз акс эттирилган | 9420 | 6970 | Бўнак ҳисоботлари, берилган бўнакларни ҳисобга олувчи қайднома |
| 48 | Табиий офатлар, ёнғинлар ва ҳоказоларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ турли харажатларни тўлаш учун ҳисобдор шахсларга қарз акс эттирилган | 9720 | 6970 | Буйруқ, инвентарлаш комиссиясининг қарори, бўнак ҳисоботлари |
| 49 | Мақсадли молиялаштириш ва мақсадли тушумлар ҳисобидан турли харидлар ва харажатлар учун ҳисобдор шахсларга қарз акс эттирилган | 8810-8890 | 6970 | Касса ҳисоботлари, банк счётларидан кўчирмалар, бўнак ҳисоботи |
| 50 | Ҳисобдор суммалар бўйича қарз касса орқали тўланган | 6970 | 5010 | Чиқим касса ордери, кассир ҳисоботи |
| 51 | Ҳисобдор суммалар бўйича қарз ҳисоб-китоб счёти орқали қопланган | 6970 | 5110 | Банк ҳисоб-китоб счётларидан кўчирмалар |
| 52 | Ҳисобдор суммалар бўйича қарз махсус ҳисоб-китоб счёти орқали қопланган | 6970 | 5530 | Банк махсус ҳисоб-китоб счётларидан кўчирмалар |
| 53 | Бошқа шахслардан узоқ муддатли қимматли қоғозлар харид қилинган | 0610 | 6990 | Юкхат |
| 54 | Ўрнатиладиган асбобускунани етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлари учун турли кредиторларга қарз акс эттирилган | 0710, 0720 | 6990 | Ҳисобварақ-фактура, юкхат |
| 55 | Капитал қурилиш учун турли ташкилотлар ва корхоналар томонидан хизматлар кўрсатилган | 0810 | 6990 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати |
| 56 | Асосий воситаларни харид қилишда турли ташкилотлар ва корхоналар томонидан хизматлар кўрсатилган (транспорт хизматлари ва ҳ.к.) | 0820 | 6990 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати |
| 57 | Номоддий активларни харид қилиш бўйича хизматлар учун турли кредиторларга қарз акс эттирилган | 0830 | 6990 | Ҳисобварақ-фактура, юкхат |
| 58 | Материалларни харид қилишда турли ташкилотлар ва корхоналар томонидан хизматлар кўрсатилган (транспорт хизматлари ва ҳ.к.) | 1010-1090 | 6990 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати |
| 59 | Ҳайвонларни харид қилишда турли ташкилотлар ва корхоналар томонидан хизматлар кўрсатилган (транспорт хизматлари ва ҳоказолар) | 1110, 1120 | 6990 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати |
| 60 | 1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётидан фойдаланилган ҳолда материалларни харид қилишда турли ташкилотлар ва корхоналар томонидан хизматлар кўрсатилган (транспорт хизматлари ва ҳ.к.) | 1510 | 6990 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати |
| 61 | Асосий ишлаб чиқариш учун турли ташкилотлар ва корхоналар томонидан хизматлар кўрсатилган (транспорт хизматлари ва ҳ.к.) | 2010 | 6990 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати |
| 62 | Ёрдамчи ишлаб чиқариш учун турли ташкилотлар ва корхоналар томонидан хизматлар кўрсатилган (транспорт хизматлари ва ҳ.к.) | 2310 | 6990 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати |
| 63 | Умумишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун турли ташкилотлар ва корхоналар томонидан хизматлар кўрсатилган (транспорт хизматлари ва ҳоказолар) | 2510 | 6990 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати |
| 64 | Яроқсизликни тузатиш учун турли ташкилотлар ва корхоналар томонидан хизматлар кўрсатилган (транспорт хизматлари ва ҳ.к.) | 2610 | 6990 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати |
| 65 | Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар учун турли ташкилотлар ва корхоналар томонидан хизматлар кўрсатилган (транспорт хизматлари ва ҳ.к.) | 2710 | 6990 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати |
| 66 | Товарларни харид қилишда турли ташкилотлар ва корхоналар томонидан хизматлар кўрсатилган (транспорт хизматлари ва ҳ.к.) | 2910, 2990 | 6990 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати |
| 67 | Товарларни харид қилишда турли ташкилотлар ва корхоналар томонидан келгуси давр харажатларига киритиладиган хизматлар кўрсатилган (транспорт хизматлари ва ҳ.к.) | 3190 | 6990 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати |
| 68 | Бошқа шахслардан пул эквивалентлари келиб тушиши акс эттирилган | 5610 | 6990 | Юкхат |
| 69 | Бошқа шахслардан пул ўтказмалари келиб тушиши акс эттирилган | 5710 | 6990 | Юкхат |
| 70 | Бошқа шахслардан қисқа муддатли қимматли қоғозлар харид қилинган | 5810 | 6990 | Юкхат |
| 71 | Меҳнат ҳақидан хонадонда истиқомат қилганлиги ва коммунал хизматлари учун тўловлар; ижро варақалари бўйича ушлаб қолинган тўловлар суммалари акс эттирилган | 6710 | 6990 | Ҳисобланган меҳнат ҳақидан ушлаб қолишларни ҳисобга олиш қайдномаси, ижро варақалари |
| 72 | Асосий воситалар чиқиб кетишида турли ташкилотлар ва корхоналар томонидан хизматлар кўрсатилган (транспорт хизматлари ва ҳ.к.) | 9210 | 6990 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати |
| 73 | Бошқа активлар чиқиб кетишида турли ташкилотлар ва корхоналар томонидан хизматлар кўрсатилган (транспорт хизматлари ва ҳ.к.) | 9220 | 6990 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати |
| 74 | Тайёр маҳсулотларни ва товарларни сотишда турли ташкилотлар ва корхоналар томонидан хизматлар кўрсатилган (транспорт хизматлари ва ҳ.к.) | 9410 | 6990 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати |
| 75 | Маъмурий мақсадлар учун турли ташкилотлар ва корхоналар томонидан хизматлар кўрсатилган (транспорт хизматлари ва ҳ.к.) | 9420 | 6990 | Ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати |
| 76 | Маслаҳат, ахборот ва аудиторлик хизматлари кўрсатилганлиги учун счётлар олинган | 9430 | 6990 | Ҳисобварақ-фактура, бажарилган ишлар далолатномаси |
| 77 | Суд чиқимлари акс эттирилган | 9430 | 6990 | Даъво ҳужжатлари |
| 78 | Бошқа корхоналарга тўланадиган жарималар суммалари акс эттирилган | 9430 | 6990 | Корхона раҳбари томонидан тасдиқланган ҳисобдан чиқариш далолатномаси |
| 79 | Маданий-маърифий муассасалар ва соғломлаштириш оромгоҳларини ушлаб туриш бўйича турли корхоналар томонидан кўрсатилган хизматлар акс эттирилган | 9430 | 6990 | Ҳисобварақ-фактура, юкхат |
| 80 | Харид қилинган акцияларни сақлаш учун депозитарийлар олдидаги қарз ҳисобланган | 9690 | 6990 | Шартнома |
| 81 | Илгари ҳисобланган резервлар ҳисобидан амалга оширилган харажатлар учун турли корхоналарга қарз акс эттирилган | 8910 | 6990 | Ҳисобварақ-фактура |
| 82 | Мақсадли маблағлар ҳисобидан харажатларни амалга оширишда турли ташкилотлар, корхоналар ва шахсларнинг хизматлари бўйича қарз акс эттирилган | 8810-8890 | 6990 | Ҳисобварақ-фактура |
| 83 | Моддий қийматликлар, кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишлар учун турли кредиторларга тўловлар амалга оширилган | 6990 | 5110 | Банк ҳисоб-китоб счётларидан кўчирма |
| 84 | Савдоларда иштирок этиш учун биржа мижозларидан гаров суммалари олинган | 5010 5110 5210 | 0990 | Шартномалар, банк ҳисоб-китоб счётларидан кўчирма |
| 85 | Савдоларда иштирок этиш учун гаров суммалари мижозларга қайтарилган | 6990 | 5110 | Шартномалар, банк ҳисоб-китоб счётларидан кўчирма |