Мос равишда,
Ва шу каби.
Мазкур ёндашув нокоррект ҳисобланади. Мисол учун бир гуруҳ респондентлар номод Е сайланмаслиги керак деб ўйлашади. Ж, 3, Я, номодларини эса бир хил муносиб кўришади. Бу вазиятда улар ўта қийинчилик билан жавоб бериб, жавоблари у қадар тў-ри ҳисобланмайди.
Расм 1.1. Номзодларнин биринчи гуруҳ респондентлари рақамли континуумидаги жойлашуви
Бошқа гуруҳ респондентлар эса номзод З ютиб чиқиши тарафдорлари ва бошқаларини бунга нолойиқ билишади. Улар ҳам гарчи қийин бўлсада, брча номзодларни баҳолашга мажбурдирлар.
Расм 1.2. Номзодларнин иккинчи гуруҳ респондентлари рақамли континуумидаги жойлашуви
Биринчи гуруҳ учун Я ва Ж 2 ва 3, иккинчиси учун эса 3 ва 2 рақами бўлишини аниқлаш қийин эмас. Аммо бу маълумотлар ҳақиқатдан анча йироқ. Чунки тадқиқот давомида хатоликка йўл қўйилди. Номзодларни рақам билан баҳолаш тў-ри эмас эди. Бу билан биз респондентни хато жавоб беришга мажбур қилдик.
Бир ўлчамли шкалалаш усули ҳақида гап борар экан асосан бир ўлчамли латент ўзгарувчиларнинг ўзгариши назарда тутилади.
Бир ўлчамли шкалалаш мақсади
1) Латент ўзгарувчи кўрсаткичларини респондент фикри адекватлиги ва кўп сонли респондентлар жавоб бера олиши учун шкалалаш усулининг қийин бўлмаслиги талабини қодирган ҳолда олиш.
2) Етарлича юқори даражадаги ўлчашни амалга оширишни таъминлаш. Натижада шкала кўрсаткичларига одатий «сонли» усулларни қўллаш мумкин бўлади. Бу эса статистик бо-лиқликларни аниқлаб беради (одатда интервалли шкаладан фойдаланишади).
Терстоун номи билан бир ўлчамли шкалалашнинг икки усули боғлиқ. Унинг усулларидаги моделларни қабул қилиш жиҳатига эътибор бериш керак.
Психофизик ўзгаришлар социологик шкалалаш турткиси сифатида
Терстоун субъектив шкалалар яратиш учун психофизик изланишлар олиб борган ва айнан шу шахслар мақсадива кўникмаларини аниқлашга қаратилшган шкалани яратишида кўмаклашган. Унинг шкаласига кўра, респондент келтирилган фикр ва мулоҳазаларга қўшилган ёки уларни рад этган. Баҳоловчи шкала тузишга мўлжалланган жуфтли таққослаш усулида респондент жуф қилиб берилган объектлардан қайси бирини афзал кўрса, белгилайди.
Терстоуннинг маълум объектларга респондентнинг муносабатини ўлчаш шкаласи (измерения установки)
Шкалани тузиш босқичлари
Фикр ва мулоҳазаларни ҳосил қилиш
Шкалани тузиш кўплаб фикр ва мулоҳазаларни ҳосил қилишдан бошланади. Уларга респондентнинг қўшилиши ёки рад этиши унинг установкасини белгилайди. Шунинг учун баҳоовчи шкала тузилиб, келтирилган фикрлар баҳолаш объекти ҳисобланади. Фикрлар тадқиқотчининг ҳаётий тажрибаси ва орттирган билимлари, потенциал респондентлар билан суҳбати натижасидир. Уларнинг сони юзтадан ортиши мумкин. Келтириладиган фикрлар орасида ўрганилаётган муаммога тегишли бўлмаганлари бўлмаслиги керак. Шунингдек, улар аниқ ва барчага тушунарли тарзда баён этилиши лозим. Фикрлар хилма-хил бўлиб, ҳар бир респондент улар орасидан ўзи қўшиладиганини топа олиши керак. Улар салбий, нейтрал ва ижобий тусда бўлиши даркор. Фикрларни жойлаштириш кетма-кетлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бунда адекват ёндашув талаб этилади. Албатта психологик фактор эътиборга олиниши керак.
Биринчидан, тадқиқотчи ва респондент фикри бир-бирига доим ҳам мувофиқ келмайди. Бизга эса энг аввало респондентларнинг фикри муҳим.
Талабаларнинг ўқишга бўлган муносабатини аниқлаш мақсадида мазкур шкала ишлатилган. Фикрлар орасида «Мен битта ҳам маърузани қолдирмай дарсга келаман» дегани бор эди. Тадқиқотчилар мазкур фикр ижобий тусга эга бўлиб, талабанинг ўқишга юқори иштиёҳини билдиришига ишонишган. Аммо кўпчилик талабалар уга қўшилишмаган. Бунга асосий сабаб талабалар баъзи домлаларини етарли даражада билимли деббилишмаган ва уларнинг дарсига боргандан кўра кутубхонада вақтни ўтказиш самаралироқ бўлган.
Иккинчидан, битта вазиятни хатто чуқур ўрганган инсоннинг фикри ҳам доим тугал бўлолмайди.
Мазкур ҳолатларни эътиборга олган ҳолда Терстоун талаб эътиладиган баҳолашни маҳсус эксперт сўрови ўтказилгач амалга оширишни таклиф қилган.
Эксперт сўрови. Экспертлар гуруҳи ўрганилиши керак бўлган респондентларни яхши билиши керак. Улар берилган кўплаб фикрлар орасидан ҳақиқатга яқини ва танланиши мумкин бўлганларини аниқлашади. Мисол учун талабаларни ўрганиш талаб этилса, экспертлар сифатида ёшлар билан ишловчи марказ ходимларини танлаш мумкин.
Тадқиқотчт экспертларнинг ҳар бирига турли фикрлар битилган қо-оз карточкалар беради. Экспертлар уларни 11 ячейкага жойлаштириши керак. Биринчи ячейкага танланиш эҳтимоли юқори бўлган фикрлар солинади. Ўн биринчисига эса энг кам овоз оладиганлари қўйилади. Олтинчи ячейкадаги фикрлар нейтрал характергаэга бўлади.
Терстоун эксперт сўровида айнан 11 ячейкани таклиф этган. Аммо бошқа олимлар бунга ўзгартириш киритган ҳоллари ҳам кузатилган.
Таблица 5.1. Ячейкаларга ажратиш
Фикрлар |
Ячейкалар |
Медиана |
Квартил о-иш |
|||||||||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
... 9 |
10 |
11 |
|
|
||
1-е |
25 |
|
|
|
|
|
|
25 |
6 |
10 |
||
2-е |
2 |
3 |
5 |
5 |
5 |
... 5 |
5 |
5 |
5 |
5 |
||
3-е |
50 |
|
|
|
|
|
|
|
1 |
0 |
||
4-е |
4 |
5 |
40 |
1 |
|
|
|
|
: |
: |
||
5-е |
10 |
21 |
10 |
5 |
4 |
|
|
|
: |
... |
||
Кўриниб турибдики, биринчи ва иккинчи фикрни олиб ташлаш керак. Чунки экспертларнинг улар борасидаги фикри кескин фарқланади. Учинчи фикр эса барча экспертлар томонидан қўллаб-қувватланган. Уни қолдириш ва биринчи ўринга қўйиш керак. Тўртинчи фикр борасида бу қадар қатъий хукм қилолмасакда уни қолдириш учун асос бор. Мазкур фикр учинчи ўриндан жой олади. Бешинчи фикрга нисбатан экспертлар баҳоси турлича. У гарчи қолдирилсада, қайси ўринни эгаллаши тахминий белгиланади.
Респондетлар сўрови ва шкала кўрсаткичларини ёзиш. Эксперт сўрови натижасида фикрларни сон ўқида жойлаштириб олинади. Бу ҳар бир респондентга келтирилган фикрлар орасидан ўзига мосини танлаш имконини яратади. Ажратиб олинган фикрлар асосий респондентлар гуруҳидан сўров ўтказиш учун мўлжалланган анкетага киритилади. Улар сўровномада баҳоланиш тартиби аралаштирилган ҳолатда берилади. Чунки респондент қайси фикр бошқалар томонидан муҳим деб топилганини билмаслиги керак. Акс ҳолда жавоблар холисона берилмайди. Сўров ўтказилади.
Сўнгги босқич одатда ЭҲМ воситасида амалга оширилади. ҳар бир респондент учун ўртача кўрсаткич (медиана) топилади. Бу унинг ўрганилаётган масалага бўлган муносабатини кўрсатувчи натижа бўлади.
Оддий номинал шкала
Номинал шкала барча шкала амалиётлари (тажрибалари) учун воситачи бўлиб хизмат қилади. У бир синфга мансуб бўлган ҳодисалар ўртасидаги тенглик муносабатини ўрганади. Шкала пунктлари эса – хусусиятлар таснифининг сифат даражаларидир. Масалан, (А) махсус тайёргарликни талаб қилмайдиган қўл меҳнати билан шуғулланувчи ишчилар; (В) юқори квалификацияли қўл меҳнати билан шуғулланувчи ишчилар; (С) ўрта квалификацияли механизациялашган ускуналар билан ишловчи ишчилар; (Д)
юқори квалификацияли механизациялашган меҳнат ишчилари; (Е) созлаш маҳоратига (кўникмасига) эга бўлмаган автоматчиклар; (F) пультчи – усталар. Бу шкалада ҳар бир пунктда майда эмпирик интеграция (шарҳ) берилади. Баъзи тартиблар интуитив (сезги билан) аниқланади: ишчилар гуруҳи меҳнат механизациясининг кўтарилиб бориши ва квалификациянинг ўсиш ўлчами билан саналади. Лекин интуиция – бу исбот дегани эмас. Бундай ҳолатларда шкала тартибланган ҳисобланмайди.
Бунга янада аниқроқ мисол келтирамиз: Ишдан бўшатиш мотиви билан гуруҳлаштириш: (а) иш ҳақидан қониқмаслик; (в) ноқулай навбатчилик шароити; (с) ёмон гигиеник меҳнат шароити; (д) қизиқ бўлмаган иш (ёки шу ишга қизиқмаслик) ва ҳоказо. Ушбу пунктларни тартиблаш мумкин эмас: улар континуумда жойлашмайди. Номинал тартибланмаган шкаланинг символик (рамзий) ифодаси қуйидагича бўлади: (А)^(В)^(С)^...^(К), ^ белгиси дизъюнкция (ёки у – ёки бу) ни англатади. Номинал шкала учун рақамлар операцияси қуйидагилардан иборат:
Процентлаш ёки табиий бирликлар ёрдамида шкала пунктлари бўйича частоталар қисмларини ўрнатиш. Ҳар бир гуруҳ рақамларини ва бу рақамларнинг умумий категориядаги бўлимлари (частоталари) ни ҳисоблаб чиқиш қийин эмас.
Модал частота бўйича ўртача тенденцияни излаш. Модал частота (Мо) деб катта бўлмаган рақамли гуруҳ номланади.
Ушбу (1) ва (2) операциялар миқдор кўрсаткичларининг ижтимоий
характеристикасини тақсимлаш имконини беради. Унинг ўсиш даражаси диаграммаларда ифодаланади (6-расм, А-модал гуруҳ). Ҳар уччала ҳолатда ҳам тадқиқотнинг умумий рақамлари учун 100% қабул қилинган.
3. Миқдорий таҳлилнинг энг кучли усули тартибсиз боғлиқликни ўрнатишдир. Тўқнаш жадваллар худди мана шу мақсадда тузилади (8-схема).
Оддий фоизлаштиришдаги тўқнаш таснифлаш жадвалларида, Пирсона фикрига асосан, белгиларнинг туташиш критерияларини ҳисоблаб чиқиш мумкин: х-квадрат – қиёсий характеристикалар ўртасида ўзаро боғлиқлик бор ёки йўқлиги, яъни миқдорий тасниф ҳақидаги хулосанинг оддий кўрсаткичи.
Агар х-квадрат тартибсиз номинал шкала билан ишлашда турли хил коэффицентлардан фойдаланишда ўз ўрнига эгалигини кўрсатса, Чупров коэффиценти (Т-коэффицент) бу жадвалда боғлиқлик кучини аниқлаш имконини беради. С.В.Чесноков томонидан таклиф қилинган номинал шкалада ифодаланган маълумотни натижанинг “табиий” тилидан фойдаланган ҳолда таҳлил қилиш методи ҳам бирмунча қизиқарли методлардан ҳисобланади.
Қисман тартибланган шкала
Тўлиқ тартибланган шкала ҳар бир синфда ҳодисалараро тенглик муносабатларини ва “>” ёки “<” тушунчаларидаги изчиллик муносабатини ўрнатади. Тартибли номинал шкалалар ижтимоий қарашлар бўйича сўровларда умумқўлланишдаги шкала ҳисобланади. Уларнинг ёрдами билан бирор бир хусусият, муаммо, ҳолат, келтирилган хулосалар бўйича розилик ёки норозилик даражаси кабиларнинг интенсив баҳолари ўлчанади.
Шкалалардаги бундай пунктлар, одатда, қуйидагича номланади: “тўлиқ қўшиламан”, “айтайлик розиман”, “жавоб беришга қийналяпман”, “айтайлик розимасман”, “умуман розимасман”, “ўйлайманки шундай”, “айтишга қийналяпман”, “ўйлашимча ундай эмас”, “аминманки ундай эмас”, ёки “тўлиқ тасдиқлайман”, “асосан тасдиқламайман”, “умуман тасдиқламайман”; ёки “ҳар доим бўлиб туради”, “одатда бундай бўлмайди”, “умуман бунда бўлмайди”; ёки “тўлиқ қониқаман”, “қониқаман”, “қониқмайман”, “умуман қониқмайман”, “аниқ қониқмайман”; ёки “жуда муҳим”, “бу муҳим”, “муҳим ёки йўқлигини айтиш қийин”, “бу муҳим эмас”, “ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас” ва ҳоказо.
Тартибланган номинал шкалалар бирмунча мураккаб конструкцияга ҳам эга (масалан, Гуттман шкаласи), оддий ариантда эса кўп ўлчам операциялари элементлари таркибига киради. Ушбу типдаги шкаланинг энг кўп қўлланиладиган кўриниши даражали шкаладир. Улар бирор-бир объектни кшп аҳамиятлидан бошлаб кам аҳамиятлига қараб тўлиқ тартиблашни талаб қилади. Масалан, ижтимоий муаммоларни ечишда у ёки бу методларнинг аҳамиятини даражалаш, мақсадларнинг ўсиб бориши учун қўлланиладиган у ёки бу фаолият даражалари, қандайдир қийматга эга муаммолар даражалари ва бошқалар. Респондент (ёки эксперт) га даражалаш учун қўйиладиган вазифалар , одатда, қуйидагича бўлади: “қуйида саналган муаммолар (баъзи муаммолар ечими бўлиши ҳам мумкин) ичидан Ўзингиз учун аҳамиятлисини танлаб олинг, ундан кейин сал аҳамиятлироғини танланг, қолганларини эса биринчидан охирига қадар жойлаштиринг”. Кейин даражалаш учун объектлар таклиф қилинади ва керакли даражаланиш тартиби ифодаланадиган ўрни кўрсатилади. Чап томонда қавс ичида кўрсатиладиган даража – сўров ишлари натижаси ҳисобланади. Сўров қоғозида фақат ҳар бир объект даражаларини ифодалаш учунгина ўрин ажратилади. Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, маълумотлар шкаласини ишлаб чиқишда рақамлар ифодаси “тескари тартиб” га ўгирилиши ҳам мумкин, бунда охирги камроқ миқдорий аҳамиятга эга паст даража – 1 да ифодаланади. Шунда 1, 2 ... изчиллик объект аҳамиятини ўсиб бориши билан мутаносиблашади.
Бундан ташқари, даражаланиш учун объектлар сони унчалик катта бўлиши керак эмас, айтайлик – 15 та. Акс ҳолда маълумотлар даражаланиши мустаҳкам бўлмайди. Ундан ташқари, исталган вариантда биринчи ва охирги даражалар кўпроқ қатъийликка эга, ўртадаги зона эса қоида бўйича камроқ аҳамиятлидир. Шунинг учун ҳам маълумотларни даражалашда ишончлиликнинг ортиб бориши учун тажриба гуруҳларидан бир қисмини қайта сўроқ қилишга уриниш, улардан аҳамияти камроқларини битта даражага бирлаштириш лозим бўлади. Иккинчи ўлчовдан кейин даражаларда силжиш рўй беради: 1-2, 3-5, 6-10, 11-13 ва 14-15. Бошқача қилиб айтганда уларнинг кўпчилиги, масалан, ушбу объектда дастлаб 6-даража деб берилгани иккинчи ўлчовда 7-, 8-, 9- ёки ҳатто 10-даража деб ифодаланган. Маълумотлар таҳлили жараёнида даражалаш инструкциясини ўзгартирмаган ҳолда 15 даражали шкалани 5 даражали шкалага айлантириш ишончлилик ва қатъийликни таъминлайди.
Даражалаш натижаларидаги қатъийлик босқичини баҳолаш бу – шкала ишончлилигини ошириш усулидир. Сўроқ қилинаётганлар амин бўлмаган объектлар бизнингча, улар учун паст субъектив аҳамиятга эга. Баъзида сони 15 дан ортиқ бўлган объектларни даражалаш ҳоллари ҳам учрайди. Бундай ҳолларда ҳам даражаларни бирлаштириш қатъийликни оширишга ёрдам беради, лекин шу билан бирга шкалалар таъсирчанлигини кескин камайтиради.
Фараз қилинг, бизда психологик жиҳатдан деярли очилмаган вазифани даражалашда қатнашиш учун 25 номзод бор. Унда оммавий сўровда (сайловчи оддийгина “ҳа-йўқ” тарзида овоз беради) сайлаш жараёнида қуйидаги вазифалар берилади: “Саналган номзодлардан Сизни кўпроқ қониқтирганини танланг. Ҳеч бир қаторни тушириб қолдирманг. Сизни қониқтирган номзодни доирага олинг” (10-схема). А ва Е объектлари бир хил овозга эга бўлган бўлса, улар битта даражада ифодаланади. Бундай даражалаш натижалари нисбатан қатъийроқ экани исботланган.
Ушбу шкала ҳар бир синфдаги ҳодисалараро тенглик муносабатлари ва бир неча, лекин барча синфларда бўлмаган “>” ёки “<” терминлари муносабатларини аниқлаштиришга ҳизмат қилади. Ундан, одатда, тўлиқ тартибланган шкалаларни қайта ишлашда оралиқ босқич сифатида фойдаланилади. Лекин баъзида қаторни тўлиқ тартиблаб бўлмайди.
Юқорида келтирилган меҳнатнинг функционал таркиби бўйича гуруҳларидан (А), (Д), (Е) ва (F) позицияларини оламиз. Бунда тасдиқлашимиз мумкинки, иккала параметр (механизация ва квалификация параметрлари) ўлчанганда (А) позицияси (F) позициясидан паст. Биринчи ҳолатда иккала параметр паст даражага эга, иккинчисида эса юқори. (К) позицияси (А) позициясига қараганда аниқ юқори, (F) позициясида эса паст. (Е) позицияси (А) ва (F) лар билан бир хил муносабатда. Лекин (Д) ва (Е) позициялари ўртасидаги муносабатни аниқлаш қийин. Чунки бунинг учун механизация даражасини квалификация даражаси билан керак бўлиб, буни махсус тадқиқотларсиз амалга ошириш мумкин эмас. Бундай боғлиқлик фигураларда тасвирланади.
Бу ерда бирлаштирувчи чизиқлар даражалар қиёсини англатади ва уларнинг ўзаро алоқаларини кўрсатади, (Д) ... (Е) ўртасида боғлиқликнинг йўқлиги позициялар қиёсланмаганлигидан дарак беради. Ушбу шкаладаги рақамлар опнрацияси қуйидагича бўлади: 1. Барча операциялар тартибсиз номинал шкала учун йўналтирилади. 2. Қатордаги тўлиқ тартибланган чизиқларнинг ҳар бирига номларнинг тўлиқ тартибланган шкаласи деб қараш мумкин. Ушбу чизиқлардан олинган маълумотлар модал гуруҳлар ёки даражалар корреляцияси бўйича бир турдаги кўрсаткичларда қиёсланади.
Қисман тартибли шкаладаги бузилишлар континуал таснифдаги белгилар қатъий ифодаланмаган ёки иккала континуумда баравар ишлатилганлигидан далолат беради. Биз келтирган мисолдаги меҳнат таркиби гуруҳларини тўлиқ тартибли шкалага ўтказиш мумкин. Лекин амалда шкаланинг бундай кўриниши кам ишлатилади.