Материал: маъруза матни

Внимание! Если размещение файла нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам
  1. Тадқиқот инструментариясини (маълумот тўплашда қўлланиладиган воситалар) шакллантириш.

Тадқиқот ва маълумотлар йиғишга тайёргарлик кўришда инструментарияни (маълумот тўплашда қўлланиладиган воситалар)ишлаб чиқиш муҳим ҳисобланади: анкета, интервью бланкалари, қайд қилувчи карточкалар, кузатув кундалиги.

Анкета ва интервью усулида маълумот тўплашда қўлланиладиган воситаларни шакллантиришдаги асосий қоидалар бир-бирига мос тушади.

Анкета орқали сўровнома ўтказиш социологик маълумот йиғишда кенг қўлланилаётганлиги туфали бунга атрофлича тўхалиб ўтамиз.

Социологик анкета ўзи билан режа ёки сценарий, респондентлар билан суҳбат тақдим қилади. Бу ўртача 25 тадан 30 тагача саволларни компьютерда хужжатларни кўпайтириш усули билан чоп этилган кўринишидир. Социологик анкета бу ўрганилаётган объектни сифатли ва миқдорий характеристикасини аниқлаштиришга йўналтирилган, саволлар йиғиндисидир. Анкетани тузиш – мураккаб иш бўлиб, муайян даражада касбий маҳоратни талаб этади.

Миқдорий-сифатли тавсифлар олиш учун қуйдаги талабларга риоя этиш лозим.

  1. Анкетани структураси ва барча изоҳлари респондентлар учун тушунарли бўлиши керак, яъни анкетани мустақил равишда тўлдира олишлари керак.

  2. Саволларда қуйдаги жиҳатлар мавжуд бўлмаслиги керак:

- сўровнома иштирокчиларнинг малака даражасидан ошиб кетишлиги;

- салбий эмоцияларни уйғотучи ва респондентларни иззат нафсига тегувчи;

- социологнинг фикри билан боғлаш;

- Жавоб вариантларини кўп бўлиши.

  1. Агар анкета саволлари сони кўп бўлса, унда саволлар мавзуга оид блокларга гуруҳланади.

  2. Анкета саволларига респондентлар эркин шаклда жавоб бериши мумкин булса, унда бу очик, жавоб вариантлари анкетада тақдим этилса ёпиқ, агар юқоридаги икки вариант ҳам мавжуд бўлса ярим очиқ анкета саволи деб юритилади.

Очиқ саволлар одамларни асосий фикрини аниқлашга имкон беради: Одамлар уларнинг нарзида нима ўзларини кўпроқ безовта қилишларини айтишади. Лекин бу тарзда олинга маълумотларни қайта ишлаш мураккаб жараёндир, шу ўринда натижаларни изоҳлашда субъективликни инкор қилиб бўлмайди.

Ёпиқ саволлар жавобларни изоҳлашда қатъийликга имкон беради. Бунда жавобларни мазмунан мулоҳазаси аниқлабгина қолмасдан довомли баҳолашни ўлчовига ҳам имкон яратади. Асосийси имкон қадар барча жавоб вариантларини кўриб чиқишдир.

Ярим очиқ саволларда жавоб вариантлари ҳам бўлади, уларнинг орасида респондентлар ўзларининг жавоб вариатини ёзиш учун жой қолдириб кетилади.

  1. Жавоб вариантларини шакллантиришда қуйдаги қоидаларни эслаб ўтиш лозим:

  • Респондентлар саволларга жавоб бериш мобайнида кўпинча охиргисидан кўра биринчижавоб вариатини танлайди, шунинг учун биринчи позицияга эҳтимолиги юқорироқ жавобни жойлаштириш керак.

  • Тақдим этилаётган жавоблар варианти қанча кўп бўлса, уни танлаш эътимоллиги шунчалик паст даражада бўлади яъни фикрни ўзлаштириш учун кўп вақт талаб этади, шу боис жавоблар варианти сўзлари сони тенг бўлгани маъқул.

  • Жавоб варианти қанчалик мавҳум характерга эга бўлса, уни танлаш эҳтимоллиги шунча кам бўлади. Шунинг учун барча жавоб вариантлари муайян даражада аниқликда бўлиши лозим.

  • Бир жавоб вариантида бир гнечта ғояларнинг кетма-кетлигини келтириш керак эмас. Масалан, "Иш қизиқарли ва яхши тўлашади". Ҳар бир ҳусусият алоҳида жавоб вариантида келтирилиши лозим.

  • бир саволда тақдим этилаётган жавоб вариантлари бир саҳифага чоп этилган бўлиши лозим;

  • ижобий руҳдаги вариантларни ёки аксинча салбий жавоб вариантларини кетма-кет керак эмас. Бундай ҳолатларда таклиф этилаётган вариантларни оқибатини нуқтаи назаридан белгилашлари мумкин;

  • Агар тақдим қилинаётган жавоб вариантлари кўп бўлса, унда респондент уни ўқишдан чарчайди ва оҳиргиларига озроқ мулоҳазакорлик билан эътибор қаратади. Бундай муаммоларни юзага келишини олдини олиш учун:

  • жавоб вариантларини танлаш сонини чегараланганлиги белгилаш;

  • Жавоб беришдан ўзини олиб тортувчилар учун ёпиқ саволга жавоб вариантлари орасида «Жавоб беришим қийин» вариантини киритиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу вариант респондентга эркинликни тақдим қилиб, сўровномага чин кўнгилдан ёндашишга ундайди. Саволларга тақдим этилган нундай формуладаги жавобларнинг бўлмаслиги, респондентларнинг сўровномада иштирок этишдан бўйин товлашига олиб келиши мумкин.

Социологик сўровнома якунлангандан сўнг биринчи навбатда анкета ва интервью бланкаларини тўлиқ тўлдирилганлиги текширилади. Агар улар орасида нотўғри ёки 30% тўлдирилмаган анкеталар аниқланса, унда бу анкета бланкалари яроқсизга чиқарилади ва қайта ишлашга тўғри келмайди.

Озрок сондаги (100 экземпляргача) анкеталарни ёзма равишда, кўп бўлса компьютерларда қайта ишлаш лозим. Ҳозирги кунда бунинг учун махсус компьютер дастурлари ишлаб чиқилган.

Натижаларнинг математик ҳисобини олгандан сўнг, тадқиқотчи социологик маълумотлар таҳлили ва уларни изоҳлашга киришиши мумкин. Чуқур таҳлил, илмийлик, объективлик ва изоҳларнинг мукаммалиги тадқиқотчининг малакасига, ижтимоий реалликни таҳлил қила олиш қобилятига боғлиқ бўлади.

Тадқиқотнинг якунловчи қисмида унинг натижалари хужжатларга расмийлаштирилади: бу тадқиқотнинг долзарблиги ва унинг тавсифини асослашни ўз ичига олувчи ахборот-таҳлилий ҳисобот; Эмпирик материалларнинг таҳлили; ҳулоса ва амалий таклифлар; шунингдек таблицаларни илова қилиш каби кўринишларда бўлиши мумкин.

Назорат саволлари:

1.Тадқиқот муаммосининг аниқ ифода этилиши учун нималага эътибор бериш керак?

2.Социологик тадқиқот дастурини тузиш учун талабларни санаб утинг?

3. Дастурнинг методологик қисми ва методик қисми нималардан иборат бўлади?

4.Тадқиқот инструментариясини изоҳланг?

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Девятько И.Ф. Методы социологического исследования. Учебное пособие. Москва «Университет книжный дом», 2009.

  2. Добреньков В.И. Кравченко А.И. Фундаментальная социология. 3-том. Методика и техника исследования. Москва.; ИНФРА-М. 2009

  3. Горшков М. Шереги Ф. Прикладная социология: методология и методы. Москва.; 2011.

  4. Ядов В.А. Стратегия социологического исследования: описание, объяснение, понимание социальной реальности: Учебник для студентов вузов. М.: Добросвет, 2008..

  5. Earl Bable. The practice of social research. 2010. Wadsworth. CECGAGE Learning. USA.

  6. Loraine Blaxter, Christina Hughes, Malcoln Tight. How to research. Fourth edition. Open University Press, 2010. England, UK.

Интернет ресурслари

  1. www.lib.socio.msu.ru

  2. http: www.socioline.ru

  3. http: www.socio.rin.ru

  4. http: www.sociologos.narod.ru

3-МАВЗУ: СОЦИАЛ КЎРСАТКИЧЛАРНИ МИҚДОРИЙ ЖИҲАТДАН ЎЛЧАШ МУАММОСИ

Режа:

1.Социологик тадқиқотларда ўлчаш ва унинг моҳияти

2.Ўлчашга қўйиладиган талаблар

3.Ўлчашда шкалалар ва уларнинг турлари

Таянч иборалар

Ўлчаш, квантификация, шкала, жуфтли таққослаш, номинал шкала, тартибли шкала, интервалли шкалла, метрик шкала, Гипотезани илгари суриш ва унинг ривожлпаниш босқичлари, тасвирий гипотезалар, тушунтирувчи гипотезалар, социал эксперимент.

3.1.Социологик тадқиқотларда ўлчаш ва унинг моҳияти

Социологик тафқиқотнинг қанчалик муваффақиятли бўлиши олинган маълумотларни ўлчаш муаммоси қай даражада хал қилинганига боғлиқ. Мазкур масалага етарлича эътибор қаратмаслик бир қатор янги муаммоларни келтириб чиқаради.

Тадқиқотчини қизиқтирувчи реал эмпирик объектлар ва улар ўртасида кузатилган муносабатларни эмпирик тизим (ЭТ) ёки муносабатли эмпирик тизим (МЭТ) дея номланади.

Математик объектлар бирлиги ва улар ўртасидаги муносабат математик тизим (МТ) ёки муносабатли математик тизим (ММТ) дея номланади.

Ўлчаш ҳар доим моделлаштиришни тақазо этади. У икки босқичда ўтади. биринчи, эмпирик тизим тузиб чиқилади, сўнг эса мазкур тизимнинг математик модели ҳосил қилинади. Ушбу моделлаштиришдан кўзланган асосий мақсад социологик масалаларни математик йўл билан хал қилиш.

Шкала ўрганилаётган объектнинг ҳар бирига ўлчаш жараёнида мос келадиган сон ёки математик конструкт қўйиш қонунидир. Шундай конструкт объектни ўлчаш натижаси ёки унинг шкала кўрсаткичи дея номланади. Баъзан шкала деб, эмпирик тизимда ўрганилаётган объектлар шкала кўрсаткичлари назарда тутилади. Шкала кўрсаткичларини олиш жараёни эса шкалалаш деб номланади.

Социологик тадқиқотларда кўп ҳолда номинал, тартибли ва интервалли шкалалар ишлатилади.

Мисол учун респондент касбини бирор рақам билан белгилаймиз. Икки респондентнинг бир хил рақамни белгилаши уларнинг бир касб вакили эканидан далолат беради. Акс ҳолатда турли хил бўлади. Бу ерда 3 < 5 каби амал аҳамиятга эга эмас ва маъносиз. Чунки улар ҳеч қандай реалликни ифодаламайди. Мазкур шкала номинал шкаладир.

Агарда респондентга 1 дан 5 гача рақам танлаш имкони берилиб, «Сиз ўз ишингиздан қониқасизми?» қабилидаги савол қўйилса, (жавоблар «тўлиқ қониқмайман» дан «буткул қони қаман» гача 1 дан 5 рақамигача кодланган бўлади) биз жавобларни таққослаб, тенглик ва тенгсизлик борасида маълумот оламиз. Бир респондент 3, иккинчиси 5 рақамларини танлашса, биринчиси иккинчисига қараганда ишидан камроқ қониқиши аниқланади. Бу тартибли шаклага мисол бўлади. Мазкур ҳолатда у тенглик ва тартиб муносабатларини қамраб олади.

Интервалли шкала берадиган маълумот кўлами бойроқ бўлади. У шклаланаётган объектлар ўртасидаги масофа тартибини ҳам ифодалаб беради.

Мисол учун талабаларнинг ўқишга бўлган муносабатини ўлчаш натижасида А, Б, В ва Г респондентларга 1, 2, 3 ва 8 рақами мос тушди. Агар тартибли шкала қўлланганида респондент А нинг ўқишга муносабати энг ёмонлигини аниқлардик. Интервал шкала воситасида эса қўшимча ва тўлиқроқ маълумот олиш мумкин. Мисол учун А ва Б респндентларининг ўқишга бўлган муносабатидаги фарқ В ва Г респондентларига қараганда камроқ. Бу каби маълумотлар ўта муҳим.

Интервал шкалалар одатда ёш ва ойлик маош каби масалаларга ойдинлик киритишда ишлатилади. 5-4ҳ2-1 ёки 8 - 3 > 3 – 2 каби ифодалар мазкур шкалага хос. Муносабатли эмпирик тизим бу ҳолатда объект ва улар ўртасидаги масофанинг тенглик ва тартиб муносабатини ифодалайди.

Интервал шкалалар юқори турдаги, миқдорий ёки сонли шкала номи билан юритилади. Номинал ва тартибли шкалалар эса паст турдаги, сифатий ёки сонсиз шкала номини олган.

Аломат (признак) тушунчаси респондентнинг жинси, ёши, ишдан қониқиши кабиларни ўз ичига олса, унинг моҳияти эркак, 25 ёшли, ишидан буткул қониқмайди тарзида намоён бўлади.

Анкетада аниқ бир савол орқали аниқлаб бўлмайдиган ўзгарувчини латентной (яширин) дея номлашади. Акс ҳолатда кузатилаётган ва ошкор ўзгарувчи назарда тутилади. Кузатилаётган ўзгарувчи ҳақида маълумот олиш жараёни бевосита (тўғридан-тўғри) ўлчаш дейилади.

Латент ўзгарувчиларни ўлчаш эса билвосита (четдан) амалга оширилади. Мисол учун маълумотларни адекват тушунтиришга мойил бўлган кузатилаётганлар воситасида.

Латент ўзгарувчи деганда мазкур қўлланишда қай усулда ўлчаш ва моҳияти англанмаган ҳолатлар тушунилади. Тадқиқотчи респондент бераётган жавоблар бир ёки бир нечта ўзгарувчи таъсирида амалга ошаётганини фақат тахмин қилиши мумкин. Лекин уларни аниқ номлай олмайди. Унинг латентлиги эса ўлчаниши маълумотларни йи-иш жараёнида эмас, балки маълум бирламчи маълумотлар таҳлили пайтида амалга оширилишидадир.

Таблица 1.1. кўриб чиқилган шкалалар хусусиятлари

Шкала тури

МЭТ ва ММТ аниқланганда сақланадиган муносабатлар

Шкала кўрсаткичларининг эквивалент бирликлари

Номинал

аҳ Ь

1 2 3 4 5 10 31 2 5 118

Тартибли

а ҳ Ь, а > Ь

1 2 3 4 5 10 31 44 100 118

Интервал

а ҳ Ь, а > Ь

а- Ьҳ с - d

а - Ь > с – d

1 2 3 4 5 10 31 52 73 94

Бизни фақатгина тенглик ва тенгсизликнинг эмпирик муносабати қизиқтирса, мисол учун касбларни белгилашда қайси касбга қандай рақам қўйилиши аҳамиятсиз. Асосийси бир хил қасб вакилларига бир хил рақам мос тушиши. Мободо рақамлар орқали маълум тартибнинг эмпирик муносабатини ифодаламоқчи бўлсак, бу ерда иккинчи қатордаги рақамлар тўплами биринчисидаги 1, 2, 3, 4, 5 га мувофиқ келмайди. Чунки улар турли тўпламларни англатади.

Мақсадли (установочнқе) ва баҳоловчи (оценочнқе) шкалалар

Мақсадли шкалаларда рақамлар билан респондентлар баҳоловчи объектлар эмас, балки уларнинг ўзи белгиланади. Мисол учун респондентнинг ёшини аниқлаш мақсад қилиб олинган бўлиши мумкин.

жавоблардаги 3 < 5 каби муносабат респондентларнинг ишга бўлган муносабатидаги эмоционал ҳолатини аниқлаб бермайди. Жавоблар ишчининг миллий, маданий ўзига хослиги ва анкета саволларини қабул қилиши билан изоҳланиши мумкин.

Баҳоловчи шкалаларда эса рақамлар респондентларга эмас, маълум объектларга қўйилади. Мисол учун фикрлар, қадриятлар, муаммолар ва шу кабилар. Баҳоловчи шкалаларни ҳам доим коррект усулда ҳосил қилинмайди. Мисол учун респондентларни ташвишлантирувчи иқтисодий муаммони аниқлаш учун мазкур саволни турли шаклда анкетада бир неча бор бериб, бир-бирига қарама-қарши жавоблар олишган.

Баҳоловчи шкалага яна бир мисол. Сайланишга даъвогар тўрт шахснинг рейтингини анқлаш керак. Уларни шартли равишда Е, Ж, 3, Я ҳарфлари билан белгилаймиз. Усулни мазкур номодларни таққослаш натижалари асосида таҳлил қиламиз ва рейтинг чиқади..

Таблица 1.2. Респондентларнинг жавоблари асосида номодларнинг гипотетик рейтинги

№ респондента

Ранжируемқе претендентқ

Е

Ж

3

Я

1

4

3

1

2

2

3

2

4

1

3

1

2

3

4

::::::..::.

100

::...

4

::.::::.

2

:::.:::.

2

::::

1

Номод Е га респондентлар 4, 3, 1, ..., 4 рқамларини қўйишган. Мазкур номоднинг рейтинг кўрсаткичи VE , яъни умумий жавобларнинг ўрача арифметик қийматига тенг:

Источник: https://studfile.net/preview/16415372/