Материал: маъруза матни

Внимание! Если размещение файла нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам

Дастур социологик тадқиқотнинг асосий хужжати сифатида. Дастур янги социал билим олишнинг йўллари, ёндашувларини назарий ишлаб чиқиш сифатида. Дастур тушунчаси, социологик тадқиқотда унинг ўрни ва аҳамияти. Дастур вазифалари: методологик, методик, башоратга оид, ташкилий-технологик. Социологик тадқиқот олиб боришда қўлланиладиган энг янги техник-технологик воситалар

3-Мавзу:Социал кўрсаткичларни миқдорий жиҳатдан ўлчаш муаммоси

Социологик тадқиқотда репрезентативликни таъминлаш муаммоси. Репрезентативлик танлаш методининг таснифи сифатида Репрезентативлик тушунчаси ва унинг хусусиятлари. Социологияда танлаш методини қўллашнинг хусусиятлари. Танлаш методининг моҳияти. Танлашни амалга ошириш билан боғлиқ тушунчалар: умумий ва танланма мажмуа, танлаш бирликлари, таҳлил бирликлари, дисперция. Танлашни ташкил этиш тамойиллари. Танлаш турлари

4-Мавзу: Социологияда танлаш методини қўллашнинг хусусиятлари

Ўлчаш ва шкалалаштириш. Социал таснифларнинг бирламчи ўлчови. Шкала-ўлчов эталони. Ўлчаш эталонларини излаш. Бирламчи ўлчов процедурасининг текширишда ишончлилик усуллари. Шкалаларнинг умумий таснифи. Оддий номинал шкала. Қисман тартибланган номинал шкала. Тартибланган шкала, тенг интервалли метрик шкала. Пропорционал баҳоланган шкала. Гутман шкаласида бир йўналишли континуумни излаш (тартибланган номинал шкала). Тёрстоуннинг тенг интервалли шкаласида берилган пунктларни танлаб олишда судьялардан фойдаланиш. Бирламчи социал таснифларни белгилашда тўртта чекланган квантификация

5-мавзу: Эмпирик маълумотларнинг аҳамияти

Тадқиқотнинг дала босқичи. Эмпирик маълумотларнинг аҳамияти. Тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларига кўра маълумотлар йиғиш методларини танлаш. Маълумотлар йиғиш методларини умумий таснифи. Адабиётлар, ҳужжатлар, бирламчи маълумотлар таҳлили. Аксиологик; биографик; кузатиш; эксперт баҳолаш; сўров; афзалликларни билиш; кросс-маданий таққослаш; монографик; жуфтли таққослаш методлари. Бирламчи маълумотларни тўплаш методлари. Маъумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш методлари

Мустақил таълим

Модулнинг хусусиятидан келиб чиқиб мустақил ишни қуйидаги шакллардан фойдаланган холда тайёрлаш тавсия этилади:

-ўқув ва илмий адабиётлардан фойдаланиш асосида модул мавзуларини чуқурроқ ўрганиш;

-тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;

-Махсус адабиётлар бўйича модул бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

-Амалий машғулотларда берилган топшириқларни бажариш

Баҳолаш мезони

Ўқув-топшириқтурлари

Максималбалл

Баҳолашмезони

2,5

"аъло" 2,2-2,5

"яхши" 1,8-2,1

"ўрта" 1,4-1,7

1.

Тест-синовтопшириқларинибажариш

0,5

0,4-0,5

0,34-0,44

0,28-0,3

2.

Ўқув-лойиҳаишларинибажариш

1

0,9-1

0,73-0,83

0,56-0,7

3.

Мустақилиштопшириқларинибажариш

1

0,9-1

0,73-0,83

0,56-0,7

II. Модулни ўқитишда фойдаланиладиган интерфаол таълим методлари

1. “Кейс-стади” методи «Кейс-стади» - инглизча сўз бўлиб, («case» – аниқ вазият, ҳодиса, «study» – ўрганмоқ, таҳлил қилмоқ) аниқ вазиятларни ўрганиш, таҳлил қилиш асосида ўқитишни амалга оширишга қаратилган метод ҳисобланади. Мазкур метод дастлаб 1921 йил Гарвард университетида амалий вазиятлардан иқтисодий бошқарув фанларини ўрганишда фойдаланиш тартибида қўлланилган. Кейсда очиқ ахборотлардан ёки аниқ воқеа-ҳодисадан вазият сифатида таҳлил учун фойдаланиш мумкин. Кейс ҳаракатлари ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади: Ким (Who), Қачон (When), Қаерда (Where), Нима учун (Why), Қандай/ Қанақа (How), Нима-натижа (What).

Кейс методи” ни амалга ошириш босқичлари

Иш

босқичлари

Фаолият шакли

ва мазмуни

1-босқич: Кейс ва унинг

ахборот таъминоти билан

таништириш

 якка тартибдаги аудио-визуал иш;

 кейс билан танишиш(матнли, аудио ёки

медиа шаклда);

 ахборотни умумлаштириш;

 ахборот таҳлили;

 муаммоларни аниқлаш

2-босқич: Кейсни

аниқлаштириш ва ўқув

топшириғни белгилаш

 индивидуал ва гуруҳда ишлаш;

 муаммоларни долзарблик иерархиясини

аниқлаш;

 асосий муаммоли вазиятни белгилаш

3-босқич: Кейсдаги асосий

муаммони таҳлил этиш орқали

ўқув топшириғининг ечимини

излаш, ҳал этиш йўлларини

ишлаб чиқиш

 индивидуал ва гуруҳда ишлаш;

 муқобил ечим йўлларини ишлаб чиқиш;

 ҳар бир ечимнинг имкониятлари ва

тўсиқларни таҳлил қилиш;

 муқобил ечимларни танлаш

4-босқич: Кейс ечимини

ечимини шакллантириш ва

асослаш, тақдимот.

 якка ва гуруҳда ишлаш;

 муқобил вариантларни амалда қўллаш

имкониятларини асослаш;

 ижодий-лойиҳа тақдимотини тайёрлаш;

 якуний хулоса ва вазият ечимининг амалий

аспектларини ёритиш

Кейс: Муаммо сифатида турли хил жамиятдаги маданит наъмуналари олинади. Бу турли жадваллар орқали солиштирма материаллар тайёрланади. Маданиятнинг даврий ўзгариши тенденциялари аниқланади. Бунинг сабабларининг умумий тарафлари ўрганилади

Кейсни бажариш босқчилари ва топшириқлар:

• Кейсдаги муаммони келтириб чиқарган асосий сабабларни белгиланг

(индивидуал ва кичик гуруҳда).

• Дастурни тўғри ишлаши учун бажариладиган ишлар кетма-кетлигини белгиланг (жуфтликлардаги иш)

2. “Ассесмент” усули

Усулнинг мақсади: мазкур усул таълим олувчиларнинг билим даражасини баҳолаш, назорат қилиш, ўзлаштириш кўрсаткичи ва амалий кўникмаларини текширишга йўналтирилган. Мазкур техника орқали таълим олувчиларнинг билиш фаолияти турли йўналишлар (тест, амалий кўникмалар, муаммоли вазиятлар машқи, қиёсий таҳлил, симптомларни аниқлаш) бўйича ташҳис қилинади ва баҳоланади. Усулни амалга ошириш тартиби:

“Ассесмент”лардан маъруза машғулотларида талабаларнинг ёки қатнашчиларнинг мавжуд билим даражасини ўрганишда, янги маълумотларни баён қилишда, Амалий машғулот, амалий машғулотларда эса мавзу ёки маълумотларни ўзлаштириш даражасини баҳолаш, шунингдек, ўз-ўзини баҳолаш мақсадида индивидуал шаклда фойдаланиш тавсия этилади. Шунингдек, ўқитувчининг ижодий ёндашуви ҳамда ўқув мақсадларидан келиб чиқиб, ассесментга қўшимча топшириқларни киритиш мумкин.

Наъмуна. Ҳар бир катакдаги тўғри жавоб 5 балл ёки 1-5 балгача баҳоланиши мумкин.

3. “Тушунчалар таҳлили” усули:

Усулнинг мақсади: мазкур усул талабалар ёки қатнашчиларни мавзу буйича таянч тушунчаларни ўзлаштириш даражасини аниқлаш, ўз билимларини мустақил равишда текшириш, баҳолаш, шунингдек, янги мавзу бўйича дастлабки билимлар даражасини ташҳис қилиш мақсадида қўлланилади. Усулни амалга ошириш тартиби:

 иштирокчилар машғулот қоидалари билан таништирилади;

 ўқувчиларга мавзуга ёки бобга тегишли бўлган сўзлар, тушунчалар номи туширилган тарқатмалар берилади ( индивидуал ёки гуруҳли тартибда);

 ўқувчилар мазкур тушунчалар қандай маъно англатиши, қачон, қандай ҳолатларда қўлланилиши ҳақида ёзма маълумот берадилар;

 белгиланган вақт якунига етгач ўқитувчи берилган тушунчаларнинг тўғри ва тўлиқ изоҳини ўқиб эшиттиради ёки слайд орқали намойиш этади;

 ҳар бир иштирокчи берилган тугри жавоблар билан узининг шахсий

муносабатини таққослайди, фарқларини аниқлайди ва ўз билим даражасини текшириб, баҳолайди.

Наъмуна: “Маърузадаги таянч тушунчалар таҳлили”

Б.Б.Б. Техникаси

Б.Б.Б жадвалини тузиш қоидалари билан таништиради. Якка тартибда ( жуфтликда) жадвал расмийлаштирилади.

Б.Б.Б. жадвали: Биламан, Билишни ҳоҳлайман, Билдим.

- матн (мавзу, бўлим) бўйича тадқиқот ишлари олиб бориш имконини беради;

-тизимли мулоҳаза қилиш, таркибга ажратиш кўникмаларин ривожлантиради.

Қўйидаги саволга жавоб берилади: Ушбу мавзу бўйича сиз нимани биласиз?” ва “Нимани билишни ҳоҳлайсиз?” ( Келгуси иш учун таҳминий асос яратилади)

Якка тартибда ( жуфтликда)жадвалнинг 1 чи ва 2 чи устуни тўлдирилади.

Мустақил равишда маъруза матнини ўқийди ( маърузани эшитади)

Жадвалнинг 3-устунини мустақил (жуфтликда ) тўлдиради.

Б бб техникасининг қоидаси

1. “Инсерт” техникасидан фойдаланилган ҳолда матнни ўқиб чиқинг.

2. Олинган маълумотларни индивидуал соҳаларга ажратинг. Қалам билан қўйилган белгилар асосида БББ жадвалини тўлдиринг.

Инсерт” техникасининг қоидаси:

1. Матнни ўқиб чиқинг.

2. Олинган маълумотларни диққат билан ўрганиб, соҳаларга ажратинг. Қалам билан ҳар бир қаторга қуйидаги белгиларни қўйиб чиқинг:

V – биламан;

+ – янги маълумот;

– – билганларимга зид;

? – мени ўйлантирмоқда.

Ббб жадвали

Мавзу саволлари

Биламан

Билишни

истайман

Билиб олдим

1

2

3

4

5

1.

Жамиятнинг социомаданий тизими

2.

Дин социомаданий институт сифатида

3.

Маданиятлар трансформацияси

4.

Маданиятнинг шаклланиш тараққиёти

5.

“Субмаданият” тушунчаси

III. Назарий маълумотлар

1-мавзу: Социологик тадқиқот тушунчаси, турлари ва техникаси

Режа:

Источник: https://studfile.net/preview/16415372/