Монографик тадқиқот репрезентатив ахбротни олишга даъвогар бўлмайди. Унинг вазифаси- янги ҳодисаларни муфассал таҳлил қилиш, кенг танлаб қилинадиган тадқиқотларни ўтказишни бекор қиладиган ахборотларнинг мавжуд эмаслиги. Монографик тадқиқотнинг натижалари кенг миқёсли эмпирик тадқиқотлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилади.
Ялпи ва танланадиган тадқиқотлар
Танланадиган тадқиқотлар, ўзи ва ўз фикри тўғрисида ахборот берувчи махсус танлаб олинган респондентлар гуруҳи орасида сўров ўтказиш орқали кишиларнинг хатта-ҳаракатлари ва мақсадлари тўғрисида маълумотларни мунтазам йиғиб бориш усулини намоён этади. У ўз номини тадқиқотларнинг асосий қисмининг (танланлаб олинадиган йиғиндиси) улкан бирлиги йиғиндисидан (бош йиғиндидан) махсус танлаб олиш тартиботидан фойдаланиш орқали олади, у яхлит тадқиқотнинг асосий ўлчамларини аниқ акс эттиради.
Танловни тузиш тартиботи математик статистика усулларига асосланган ҳамда эҳтимоллик назарияси тамойилларига асосланади. Танланадиган тадқиқот ялпи тадқиқотга нисбатан тежамли ва ишончи, гарчи кенайтирилган усул ва техникани талаб этса ҳам.
Хорижда анъанавий анкеталаштириш ёзма сўров билан номланади (Writter Survey). Почта орқали сўровлар, гуруҳ бўлиб анкеталаштириш, якка анкеталаштиришни ажпатиб кўрсатадилар.
Бош тўпламнинг барча бирликларини қамраб олувчи ялпи тадқиқотларга аҳолини рўйхатдан ўтказиш киради, бу ҳақда махсус бобда гап боради. Шу вақтда социологияда англашнинг энг кенг тарқалган воситаси сифпатида танланган тадқиқот иштирок этади.
Такрорий тадқиқотлар
Такрорий тадқиқотлар – бу ягона дастур ва инструментарий бўйича маълум вақт оралиғида мунтазам ўтказилган ва объектнинг ўзгаришлар динамикасини тавсифловчи натижаларни олиш билан боғлиқ бир неча тадқиқотларнинг йиғиндиси. Улар қиёсий таҳлил восиатларини намоён этади. Уларга қуйидагилар киради:
Логитюд тадқиқотлар - шахсларнинг бир гуруҳини узоқ вақт ўрганиш;
Когортли тадқиқотлар - узоқ вақт давомида бир хил ёшдаги шахсларни ўрганиш (авлодлар). Мақсад –бир авлод кишиларнинг турмуш тарзи, мақсадлари. Тадқиқот объектлари ўзгаради, лекин кишилар сақланиб қолади;
Тренд тадқиқотлар – вақт оралиғи билан бирор- бир асосий йиғиндида ва нисбатан бир хил усулга риоя қилган ҳолда ўтказиладиган тадқиқот. МАқсад- ижтимоий ўзгаришлар тенденцияси (тренди)ни белгилаш. Мисол – аҳолини қайта рўйхатга олиш;
Панелли (йўлли) тадқиқот – бир хил танловда ягона дастур бўйича ва маълум вақт оралиғида ягона усул бўйича ўтказиладиган тадқиқотлар. Мақсад - воқеалар динамикаси таҳлили. Кишилар ўзгариши мумкин, лекин тадқиқот объектлари ўзгармайди (корхона, цехлар).
Панель - асосий ва такрор тадқиқотда (масалан 15 йилдан сўнг) сўралган респондентларнинг йиғиндиси. Такрор тадқиқотда 15 ёшга улғайган кишилар бўлади. Номли панель – асосий- ёш, маълумот, касби параметрлар бўйича танланган респондентлар гуруҳи - у асосийни эсга солади, лекин бир хил кишилар эмас (масалдан, 1962 йилдаги ёш ишчилар ва 1976 йилдаги ёш ишчилар).
Панелли тадқиқот (логитюднинг турли кўрининшларидан бири сифатида кўриб чиқилаётган) – ижтимоий кузатиш турларидан бири, бунда доимий танланган гуруҳ (панел) аъзолари орасида бир неча сўровномалар ўтказиш воситасида ахборотлар тўпланади. Агар ахборот гуруҳнинг ҳар бир аъзосидан иккита (ёки ундан кўпроқ) вақтинчалик нуқталарда олинган маълумотларни қамраб олса, у ҳолда ялпи силжишлар билан бир қаторда алоҳида ўзгаришларни ҳам ўрганиш имкони пайдо бўлади.
Лонгитюд ёки вақт жиҳатидан давомий, тадқиқотнинг давомли тури авлодлар социологиясида фаол қўлланилади. Мамлакатимизда “Авлодлар йўли” мавзусидаги бир неча лойиҳа маълумдир. Улардан бири Барнаул университети социология факультетининг С.И. Григорьев1 раҳбарлигидаги Ёшлар муаммолари бўйича илмий-тадқиқот лабораторияси томонидан ўтказилди. Мазкур усулни қўллаш шкаласининг бошқа плюсида ўқув синфи ёки ишчи бригада объектлари жойлашиб, уларни етарлича узоқ вақт давомида кузатиш мумкин.
Лонгитюд тадқиқотда йирик ва 48 кичик миқёсда тузилмавий анкета, расмийлаштирилган ва расмийлаштирилмаган интервьюни қўллаш мумкин. Психологияда эса лонгитюд тадқиқот экспериментал-генетик усул модификацияси, яъни инсон ҳаёт даврининг ёш ва алоҳида ўзгаришларини ўрганиш имконини берувчи бир хил синалувчиларни узоқ ва мунтазам ўрганиш сифатида фаол қўлланилади. Лонгитюд тадқиқот баъзан табиий тажриба шароитида ўтказилади. Лонгитюд тадқиқот такрорий тадқиқот тури сифатида бошқача тарзда мониторинг деб аталади.
Социологик тадкикотларнинг барча ахборот йигиш методлари иккита ката гурухга ажратилади: микдорий ва сифатий.Микдорий тадкикотлар инсонларнинг хулк-атвори тавсифини объектив равишда урганишга мулжалланган. Микдорий тадкикотлар тасвирий устунликка эга.
Бу тадкикотларда микдорий тадкикотларнинг узига хос режали таомили асосида ахборотни кайта ишлаш амалга оширилади. Микдорий тадкикотлар амалга ошириш учун жуда кийин талаблар куйилади, булар, тахминийлик назарияси ва математик статистика.
Шунинг билан боглик тарзда олинган хулосалар йигандиси, асосий йигиндига утказилади.
Сифатий тадкикотлар махсус техника ердамида чукур ахборотни йигишга мулжалланган. Сифатий тадкикотларни интерпретатив деб аташ мумкин. Сифатий тадкикотлар бизларга инсонлар хакида, инсонларнинг узини тутиши ва кискаси «Нега» деган саволга жавоб беради. Бу тадкикотларга кийин талаблар шарт эмас.
Сифатий тадкикотлар – бу очилиш жараёнидир, уз навбатида микдорий тадкикотлар – бу тасдиклаш ва исботлаш жараёнидир. Микдорий ва сифатий тадкикотлар уртасидаги асосий фарклар куйида келтирилган К. Пламер ва В.В. Семенова жадвалида курсатиб берилган. Лекин улар бир-биридан фарк килади.
Социологик тадкикотларнинг микдорий ва сифатий методлари уртасидаги фарклар
№п/п |
Таккослаш асоси |
Микдорий методлар |
Сифатий методлар |
1 |
2 |
3 |
4 |
1. . |
Куллашдан максад |
Макросоциологик тадкикотлар |
Микросоциологик тадкикотлар |
2. |
Куллашдан максад |
Урганилаетган ходисага изох бериш |
Урганилаетган ходисани тушуниш |
3. |
Тадкикот масалалари |
a. Ходисанинг улчовларини улчаш b. Алохида улчовлар учун алока урнатиш |
a. икала ходисани номойон этиш b. Ходисани концептуаллаштириш ва интерпретлаштириш |
4. |
Тадкикотчининг урни |
«бетараф» кузатувчи |
«эьтироз билдирувчи катнашчи |
5. |
Тадкикотчиларнинг диккат марказида |
a. Социал тузилма ва институтлар b. Объектив факторлар c. умумий социал жараёнлар |
a. Инсон
b. Субъектив факторлар c.Алохида хусусий жараёнлар |
6. |
Тадкикотлар гипотезалар шаклланиши |
Маълумот йигишни бошлашдан олдин |
Маълумотни билиш жараёнида |
7. |
Тадкикотчилар инструментлари |
a. Асосий боскичгача тайерланади b. Формаллаштирил ган, барча тадкикотчиларга бир хил |
a. Асосий боскичгача ва иш жараёнида аникланган b. формаллаштирилмаган, алохида тадкикотчилик тажрибасини акс этади |
8. |
Тадкикотчилик жараёнлари |
Стандартлаштирилган уларни шархлаш тахмин килинади. |
Стандартлаштирилган камдан-кам шархланади.
|
9. |
Анализ бирлиги |
Фактлар, вокеалар, |
Субъектив фактлар инсон учун. |
10. |
Анализ мантиги |
Дедуктив: операционалазация тушунчаси оркали абстракциядан фактгача. |
Индуктив: фактдан концепсиягача. |
11. |
Асосий анализ усуллари |
a. ходисаларни классификатсиялаштириш b статистик усуллар ёрдамида c. Системалаштириш |
a. ходисани тавсифлаш b. куйилган бахони тахлил килиш. c. Тасаввур килиш. |
12. |
Бу тадкикотлар куйидаги шаклда намоён булади |
Статистик булиш, шкала хулосалари, индекслар ва хокозолар |
Хужжатни тахлил килиш, интеллектуал махсулотлар. |
13. |
Ишончлиликка аник эришилади. |
Урнатилган алокалар такрорланиши. |
Вокеани аниклаштириш ва фикрлар намоён булиши. |
14. |
Тадкикотчилик усуллари |
Каттик ва совук |
Юмшок ва иссик |
Микдорий ва сифатий тадкикотларни бир – биридан ажратиб булмайди, чунки улар бир – бири билан боглик ва бир – бирини тулдириб туради. Факатгина шу йул билангина ахборотни тулик олиш имкони мавжуд булади. Микдорий тадкикотлар утказилаетганда, куп холларда ахборот лоиш учун сифатий технологияларидан фойдаланилади. ( Ассоциацилар, тугалланмаган гаплар ва хакозалар). Шунинг билан бир каторда, бир нарсани эсдан чикариш керак эмас, яъни Микдорий ва сифатий методларнинг специфик тадкикот максади, йуналиши ва урганиш объекти булади.
Назорат саволлари
1. Социологик тадқиқот ўтказишнинг турларини санаб ўтинг?
2.Социологик тадқиқот усулларининг қисқача хусусиятларини изоҳлагш?
3. Миқдорий ва Сифатий тадқиқотлар ўртасидаги асосий фарқланишлар қандай?
Девятько И.Ф. Методы социологического исследования. Учебное пособие. Москва «Университет книжный дом», 2009.
Добреньков В.И. Кравченко А.И. Фундаментальная социология. 3-том. Методика и техника исследования. Москва.; ИНФРА-М. 2009
Горшков М. Шереги Ф. Прикладная социология: методология и методы. Москва.; 2011.
Ядов В.А. Стратегия социологического исследования: описание, объяснение, понимание социальной реальности: Учебник для студентов вузов. М.: Добросвет, 2008..
Earl Bable. The practice of social research. 2010. Wadsworth. CECGAGE Learning. USA.
Loraine Blaxter, Christina Hughes, Malcoln Tight. How to research. Fourth edition. Open University Press, 2010. England, UK.
2-МАВЗУ: ДАСТУР СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТНИНГ АСОСИЙ ХУЖЖАТИ СИФАТИДА
Режа:
Тадқиқот дастури ва унинг қисмлари
Дастурнинг назарий-методологик қисми
Дастурнинг амалий-методик қисми
Дастурнинг тадқиқотдаги ўрни ва аҳамияти
Тадқиқотт дастури, тадқиқот объекти ва предмети, тадқиқот мақсад ва вазифалари, тадқиқо гитотезаси, стратегик режа, объектни тизимли таҳлил қилиш
Социологик тадқиқот муаммони ўрганишда имкон қадар объективликга қаратилган тизимли тадбирларни амалга ошириш ва муайян кетма-кетлигини назарда тутувчи босқичлардан иборат бўлади.
Биринчи босқичда муаммони танлаш зарур, бунда эътибор талаб этадиган ва илмий методлар ёрдами билан таъсир этувчи жиҳатларни ҳисобга олиш зарур.
Иккинчи босқичда ўрганилаётган мавзуга оид адабиётлар ва мавжуд назарияларни ўрганишга тўғри келади.
Учинчи босқичда тадқиқотнинг дастури шакллантирилади: тадқиқотнинг мақсади, унинг вазифаси, режаси, таланган муаммонинг долзарблик асосидаги илмий фарази, маълумотлар йиғиш методлари, тадқиқот натижаларини қайта ишлаш, тадқиқотнинг ўтказиш муддатлари ва бошқа ташкилий жиҳатлар белгилаб олинади.
Гипотеза – ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнларни тушунтиришда тасдиқлаш ва рад этиш учун илгари суриладиган илмий фараз. Дастлабки илгари сурилга гипотеза бутун тадқиқот жараёнини ички мантиғини олдиндан белгилаб бериши мумкин. Гипотезлар – бу ўрганилаётган муаммоларни юзага келиш сабабларининг тавсифи борасида аниқ ва ноаниқ билдирилган таклифлар. Таъкидлаб ўтиш лозимки, илмий фаразни аниқ ифода қилиш социологик тадқиқотни ўтказишда приципиал аҳамиятга эга. Таъкидлаш ўтиш лозимки, тадқиқот мақсадидан келиб чиққан ҳолда, тавсиялар ишлаб чиқишга таъсир кўрсатувчи, илмий фаразнинг аниқ ифодаси социологик тадқиқот ўтказишда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Социологик тадқиқотнинг тўртинчи босқичи бевосита дастлабки маълумотларни йиғишдан иборат бўлади. Шу ўринда маълумотлар йиғишда турли методлар қўлланиши мумкин: анкета ўтказиш ёки интервью олиш шаклидаги социологик сўров; контент-таҳлил (тадқиқотчилар қайдномаси, хужжат ва ва бошқа маълумотномалардан кўчирмалар); кузатиш эксперимент ва бошқа методлар.
Бешинчи босқичда олинган маълумотларни электрон қайта ишлаш амалга оширилади. Бунда тўпланган маълумотлар компьтердаги маҳсус дастурлар (Excel, Access, SPPS ва б.) ёрдамида қайта ишланади ва умумлаштирилади. Бу босқичда эмпирик маълумотларни дастлабки таҳлили мос равишда амалга оширилишни таъминлаш имкониятига эга математик олимларни жалб этиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Якунловчи (олтинчи босқичда), қайта ишланган маълумотларнинг таҳлили ўтказилади, тадқиқот якунига кўра ахборот-таҳлилий ҳисобот тайёрланади ва асосий ҳулосалар аниқ ифода этилади. Бу босқичда олинган эмпирик маълумотлар асосида тадқиқот гипотезасини таҳлил қилиш мумкин2.