ислоҳати хусусида матбуотға бўлган назарлари ва қўлланган муоммолари шул зикр қилинғонлардан ошиғ бир тарзда бўлмаса албатта кам эмас. Ўн миллион қадар нуфузли улуғ бир миллатда жаҳолат ўзларининг берган изтироб ва аламларидан ожиз қолиб керак сўзларини ҳам айта омайдурғон икки (садо) ила бир (ойна)нинг ажал тўшакларида инграб ётувлари бу миллатда қанча таассиб ва жаҳолат ҳукм сурғонини шоид кўрсатса керак”, деб ёзади муаллиф. Мавжуд таназзулли ҳолатда матбуотни сақлаб қолиш, айниқса унга ёш, истеъдодли, соҳа мутахассисларини жалб этиш, кучли қалам соҳибларини кўпайтириш каби долзарб муаммолар мақоланинг асосини ташкил этган. Бу борада ёшларни ўрни катта бўлиши лозимлиги, аммо уларнинг аксарияти жараёнларга лоқайд эканлигига Музаффарзода куюнчаклик билан ёндашади: “Ҳозирда Туркистон ёшлари шул қадар фикрсиз ва руҳсиздирларки, буларнинг орзулари ҳам боболарининг орзулари ила баробардур. Миллатни тил, миллий адабиёт ва матбуот ҳаваскорлари ёшлардан бир оз бўлса ҳам йўқ масобасида оздир. Буларни ҳақинча тақдир этувчилар ҳар юз мингтадан биргина киши бўлса ҳам Туркистон мусулмонларининг ҳоллари бироз умидли бўлур эди”1. Лекин Р. Музаффарзода миллатнинг маданий тараққиётини фақат матбуот ривожига боғлаб қўймайди.
Унинг “Мустақил инсонлар”2 номли мақоласида Туркистонда яшовчи миллатнинг қайғуси, ижтимоий-маданий ривожлантиришга ундовчи фикрлари мужассамлашган. Муаллиф осори атиқаларга бой бўлган тарихий жойлар – Бухоро, Самарқанд ва Туркистоннинг бошқа шаҳарларини Лондон, Париж сингари маданий марказларга айлантириш каби мушоҳадаларни ўртага ташлади. У яна бир бор бундай янгиликлар фақатгина таълим ислоҳотлари ва ижтимоий онгдаги ўзгаришлар билан амалга оширилишини бир неча бор қайд этди.
Бу даврда тараққийпарвар зиёлилар маҳаллий халқ фарзандлари жамият ҳаётида ўз ўринларини эгаллаши, ўз Ватани ва миллат тақдири учун жон куйдирувчи мутахассислар бўлиб етишишларида тилни ўрганиш сув ва ҳаводек зарурлигини матбуот саҳифаларида қайта-қайта таъкидлаганлар. “Тил ва имлони муайян бир изга қўйиш матбуот ва адабиёт учун энг муҳим бўлган масаладир”, деб ҳисоблаган Рауф Музаффарзода: “Халқға таъсир этмак ва энг паст унсурларга ҳақиқий ҳаёт ва маишат қандай бўлганини англатмак учун алар тили, иборалари ва ёзган нарсалари тамоман аларнинг аҳволи
1Садои Туркистон. 1914 йил 29 июль.
2Ўша манба, 19 ноябрь.
- 41 -
руҳиятларига қараб бўлсин”1, – деб ҳисоблаган эди. Умуман, барча етакчи миллий зиёлилар каби Музаффарзода ҳам бошқа тилларни ўрганиш билан бир қаторда, миллат тилини ривожлантириш, унинг софлигини сақлаш, она тили билан фахрланиш ғояларини илгари сурган. Чунки бу миллий тарбия учун эътиборга молик омил ҳисобланган.
1915 йил 10 апрелда “Садои Туркистон”нинг сўнгги 66-сони чоп этилди. Тарихчи олим, журналист Тоҳир Пидаевнинг ёзишича, “Садои Туркистон” фаолияти тўхтагандан кейин ҳам Рауф Музаффарзода ўз мақоланавислик фаолиятини давом эттирган. Чунончи, М.Қ. Абдурашидхонов муҳаррирлигида нашр қилинган “Нажот” газетаси билан ҳамкорлик қилган2. Бироқ, Туркистонда 1917-1918 йиллар миллий матбуоти тарихини ўрганган А. Мингноровнинг диссертацион тадқиқотида 1917 йилда чиққан “Нажот” газетаси* ташкилотчилари қаторида Рауф Музаффарзоданинг номи келтирилмайди. Тадқиқотчининг фикрича: “Мунаввар Қори газета муҳаррири бўлгани билан кўп мақолаларни ўзининг имзоси остида нашр қилган эмас”3. Ҳақиқатан ҳам, бу мулоҳазаларга қўшилган ҳолда айтиш мумкинки, балки бу йилларда миллий газеталарда чоп қилинган таҳлилий, аммо имзосиз мақолалар Музаффарзода қаламига ҳам мансуб бўлган бўлса ажаб эмас. Зотан, Р.Музаффарзода ҳар қандай вазиятда ҳам Убайдулла Хўжаев, Мунаввар Қори Абдурашидхоновлар билан бир сафда бўлганлиги шубҳасиз.
Мазкур мақола доирасида биз кўпроқ Рауф Музаффарзоданинг “Садои Туркистон” газетасида нашр қилинган маданият ва жамият тараққиётига оид назарий фикрларини таҳлил қилишга ҳаракат қилдик. Тараққийпарвар қаламига мансуб Туркистоннинг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ҳаётига доир мақолаларни ҳам кенг ўрганиш ғоятда муҳим. Рауф Музаффарзоданинг фаолияти, тақдири ва илмий меросини ўрганиш Ўзбекистон тарихининг очилмаган қирраларини ёритишда катта аҳамият касб этади.
1Музаффарзода Рауф. Тил ва имло масаласи // Садои Туркистон. 1915 йил 19 февраль.
2Пидаев Т. Матбуот – миллат чироғи... 33-бет.
* “Нажот” газетаси 1917 йил июнда ўз фаолиятини тўхтатгач, унинг ўрнига “Кенгаш”
газетаси нашр қилинган. Бироқ 1917 йил октябрда унинг фаолияти ҳам тўхтатилган.
3 Мингноров А.Т. Туркистонда миллий-озодлик ҳаракати масалалари давр миллий матбуотида (1917 йил февральь - 1918 йил ўрталари): Тарих фан. ном. ... дисс. Тошкент,
2000. 40-бет.
- 42 -
Туркистон ўтмиши ва келажаги Мухтор Бакир асарларида
Туркистон тарихида ўзига хос ўринга эга бўлган татар зиёлиларидан бири – Мухтор Бакирдир. У тахминан 1887-1889 йилда Оренбургдаги Нижняя-Озерная қишлоғида1, имом оиласида таваллуд топган. Онаси ҳам ўз даврининг зиёли кишиларидан бири ҳисобланган. Маълум вақт унинг ота-онаси Истамбулда яшаган. Шунинг учун ёш Мухтор Бакир илк сабоқларни Истанбул мактабларида, кейинроқ, яна ўз юртига қайтиб келгач, Оренбургдаги Карвонсарой мадрасасида олади. Сўнгра Қозонга бориб, бир йил давомида Қосимия мадрасасида ўқишни давом эттиради.
Оренбургга қайтгач, Мухтор Бакир Россиянинг йирик уламоларидан ҳисобланган, Арабистонда таҳсил кўрган Аҳмад Фоиз Махдум исмли фозил бир кишидан тафсири Ҳадисни ўрганади. 26-27 ёшларида эса у Оренбургдаги мадрасалардан бирида мударрислик қилади.
Уни Туркистонга қандай ва қачон келгани бизга ҳали номаълум бўлсада, Туркистондаги дастлабки фаолиятини муаллимлик билан бошлаганлигини аниқ айтиш мумкин2.
Р. Шарипов ўз тадқиқотида Қозондан келган бир неча татар зиёлилари қаторида Мухтор Бакир бўлганлиги ва бир вақтлар Хива хони Исфандиёрхон ҳузурида муаллимлик қилгани, уни Қозон шаҳрида таълим олган А. Бектемиров, Ш. Мухторий, Ш. Сулаймон, И. Обидов, Ғ. Юнус каби зиёлилар билан биргаликда Туркистонда катта ишларни амалга оширганини ҳақида маълумот беради3.
М. Бакирнинг замондоши бўлган Шокир Мухторий унинг ўлка тараққиётида олиб борган фидокорона фаолиятини юксак баҳолаб: "Мухтор Бакир афанди Туркистонда анча вақт муаллим бўлиб тургани учунми, ёки бошқа бир сабабданми Туркистон халқининг аҳволи руҳиясига хизмат этмакни билар ва шунга бутун жони ва дили билан киришгандир"4, – деб ёзади.
1Қўлимизда М. Бакирнинг шахси ҳақида аниқ далиллар йўқлиги туфайли, «Улуғ Туркистон» газетасининг 36-сонида «Муаррих ва муҳаррирларимиз диққатина» деб номланган мурожаатнома сўнггида «Тошкентда Иржар кўчаси 29-уй: биродарон Бакировлар ва ширкатнинг китобхонаси» деб берилган маълумотга асосланиб, ушбу тахминни келтирмоқдамиз. Кабир Бакир ҳақида қаранг: Татарский Энциклопедический словарь. Казань, 1999. Т. I. С. 57.
2Мухторий Ш. Мухтор Бакир афанди // Меҳнаткашлар товуши. 1918 йил 19 июль.
3Шарипов Р. Туркистонда жадидчилик ҳаракати тарихидан. Тошкент: Ўқитувчи. 2002.
39-бет.
4Мухторий Ш. Мухтор Бакир афанди…
-43 -
М. Бакир мақолаларини кўздан кечирганда, мамлакат ҳаётининг ўша давр учун жуда долзарб бўлган масалалар хусусида қалам тебратганлиги яққол кўзга ташланади.
Муаллиф Хива ва Туркистонда содир бўлаётган ҳар бир жараённи диққат билан кузатиб борди ва бу борадаги шахсий мулоҳазаларини Туркисон миллий матбуоти саҳифаларида бериб борди. Унинг Хива ва Туркистоннинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаёти билан боғлиқ масалаларга бағишланган мақолалари кўпчиликни ташкил этади.
Мазкур даврдаги Туркистон миллий нашрларидан бири – “Улуғ Туркистон” газетасида унинг ўттиздан ортиқ турли мавзудаги мақолалари ўрин олган. М. Бакирнинг нашрлари мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, уларни қуйидагича гуруҳлаштириш мумкин:
1.Хива хонлигининг ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётига бағишланган мақолалар.
2.Туркистон ўлкасидаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий масалаларга оид мақолалар.
3.Тарихий-географик йўналишдаги нашрлар.
“Улуғ Туркистон” газетасининг 14-сонидан бошлаб, бу вақтда Хивада муаллимлик вазифасида ишлаётган М.Бакирнинг хонликдаги ижтимоий-сиёсий ҳаёт билан яқиндан танишиб чиқиб, жиддий муҳокама сўнггида ёзилган мақолалари нашр этила бошлаган.
Унинг “Хива ҳоллари”, уч қисмдан иборат “Хивада аҳвол”, “Хива аҳволидан”, “Хивадаги холлар”, шунингдек, “Хивада туркман ихтилоли” каби мақолалари шулар жумласидандир.
“Хива ҳоллари”, “Хивада аҳвол” мақолаларида 1917 йилнинг ёз ойларида Хивада юз берган воқеалар, Тошкентдан келган комиссарлар хайъати ва Хива ҳукумати идорасини қўлга олган кишиларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий, иқтисодий масалаларига доир тадбирларидаги камчиликлар ва уларнинг салбий оқибатлари хусусида тўхталиб ўтилган. Шунингдек, 1917 йилнинг 8 апрелида мамлакатни бошқариш учун хон ҳузурида ташкил этилган Мажлис ва Нозирлар Кенгаши вакилларининг ер ва солиқ, иқтисодий масалалар юзасидан олиб борган ислоҳотларига салбий баҳо берилган1.
“Хивада туркман ихтилоли” мақоласида ҳам мазкур Мажлис аъзолари қаттиқ танқид остига олинган бўлиб, Мажлис ва Нозирлар Кенгашининг ўлкада ҳукм сураётган иқтисодий қийинчиликлар ва туркман исёнчилари билан боғлиқ масалалардаги қониқарсиз тадбирлари, 1917 йилнинг ноябрь ойларида Ёш хиваликларга нисбатан
1 Бакир М. Хивада аҳвол. 1917 йил 2 сентябрь
- 44 -
ўтказилган тазйиқлар хусусида маълумот берилган. Муаллиф, Туркистонда миллий давлатчилик учун астойдил курашилаётган бир пайтда хонликда мавжуд иттифоқсизлик, ўзаро низоларни қаттиқ қоралайди1.
Хива хонлиги билан боғлиқ масалалардан ташқари, 1917 йил февраль инқилобидан кейинги мамлакатни бирлаштириш, миллий мустақилликни қўлга киритиш, Туркистон халқларининг сиёсий онгини янада юксалтириш каби масалалар Мухтор Бакирни ҳам бефарқ қолдирмади.
М. Бакирнинг “Хасталикларимиз”, “Туркистоннинг барпо бўлишига куч керак”, “Булутлар қуйиладур”, “Туркистон муассасони (Эл қурултойи)”, “Туркистон ва туркистонликлар” каби мақолаларида эса унинг Туркистон давлатчилиги билан боғлиқ қарашлари акс эттирилган2.
Ўлка зиёлилари халқ таълимини ривожлантиришни тараққиётнинг муҳим омили ва миллий давлатчиликнинг зарурий белгиларидан бири сифатида қарадилар. Чунончи, Туркистон тараққийпарварларининг барчаси каби Мухтор Бакир ҳам халққа зиё улашишга, илммаърифатдан ортда қолаётган Туркистон халқига илм олиш ва унинг фойдасини тушунтиришга интилди. Бу унинг “Хасталикларимиз” деб номланган мақоласида ўз аксини топган.
Мазкур мақолада муаллиф февраль инқилобидан кейин ўлкада бошланган сиёсий жараёнлар ҳақида фикр юритар экан, илм ва маорифга эътибор сусайганлиги ҳақида қайғуриб шундай ёзади: “Халқимиз сиёсат саросимлиги билан ўқув ва ўқитув ишларини эътибордан туширди. Мактаб ва мадрасалар, қироатхона ва кутубхоналар, миллий муза (музейлар. – С.М.) очувлар бутунлай унутилди. ...
Майдонға газета ва журналлар чиқиб турарлар. Лекин, халқда аввало бу матбуотни ўқирлиқ савод йўқ, иккинчидан савод бўлсада, ҳавас йўқ. ... Ҳаммасидан аввал халқимизнинг саводини чиқарурга, они ўқурга ўргатурга ва онинг кўзин очурга керакдур"3.
Бу вазифаларни амалга ошириш учун Мухтор Бакир миллат болалари учун ўқув юртлари очиш, эски, хароб бўлган мактабларни ислоҳ қилиш, уларни жонлантириш, муаллимлар учун алоҳида ўқув курсларини ташкил қилишга аҳамият берилиши зарур, деб ҳисоб-
1Бакир М. Хивада туркман ихтилоли 1917 йил 10, 30 сентябрь.
2Бакир М. Хасталикларимиз // Улуғ Туркистон. 1917 йил 25 март; Булутлар қуйиладур // Улуғ Туркистон. 1918 йил 21 январь; Туркистон мухториятини барпо бўлишига куч керак // Улуғ Туркистон. 1917 йил 24 декабрь: Туркистон мажлиси муассасони (Эл қурултойи) // Улуғ Туркистон. 1918 йил 19 февральь.
3Бакир М. Хасталикларимиз // Улуғ Туркистон. 1917 йил 25 март.
-45 -