Материал: XX

Внимание! Если размещение файла нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам

умуман, ўлкага тааллуқли барча этнографик маълумотларни ўз назаридан четда қолдирмаган.

Афғон сафаридан кейинги йилларда Абдулла Авлоний ўз фаолиятини кўпроқ яна маърифий-маданий ишларга қаратди. У Туркбюронинг маданият бўлими бошлиғи сифатида ўз фаолиятини давом эттирди. Авлоний шу йилларда “Касабачилик ҳаракати” журналининг муҳаррири, “Қизил байроқ” газетаси таҳрир ҳайъати аъзоси сифатида иш олиб борди. 1921 – 1930 йиллар мобайнида эса турли ўқув муассасаларида педагогик фаолият олиб борди1. Зеро, айнан шу соҳа тараққийпарвар қалбига яқин, сиёсатдан бир оз холи ва энг асосийси “бехавотир” ҳаёт кечириш учун имкон яратар олар эди.

Педагогик фаолият билан бир қаторда, Авлоний ўзининг қалбига яқин бўлган театр соҳасидаги фаолиятини ҳам тўхтатиб қўйгани йўқ. 1924 йили Авлоний қаламига мансуб “Португалия инқилоби” пьесаси саҳна юзини кўрди ва уни муаллифнинг ўзи саҳналаштириб, режиссерлик маҳоратини яна бир бор намоён этди. Пьесани саҳнага қўйилиши ҳақида 1924 йил “Туркистон” газетасининг 376-сонида “Чолғу томоша”деб номланган мақола эълон қилинади. Унда: “16 октябрда Свердлов театрусида ўлка ўзбек эрлар ҳам қизлар билим юртларининг ўқувчилари томонидан Абдулла Авлонийнинг “Португалия инқилоби” томошага қўйилди. Пьеса Португалия подшосини тушуриб, жумҳурият тузиш тўғрисида вазирлар, командорлар, адвокатлар, дўхтирлар инқилобининг мажлисларин ҳам подшони туширишлари тасвир этмоқчи бўлдилар ...

биринчи маротаба саҳнага кўтарилган ўзбек қизлари Собирахоним ва бошқа қизлар отин билолмадик, бурро сўзлари, қўрқмас ҳаракатлари билан 7-8 йил артистлик қилғонлардан дадил ва қувноқ эди”, деб ёзилган эди. “Португалия инқилоби” пьесасини якуний нуқталарига асосланиб адабиётшунос Ҳ. Азимова: “Асар ғоясини Авлонийнинг “Туркистон мухторияти” билан мажруҳ қилинган армонлари, юрт мустақиллиги ҳақидаги орзу-умидлари ташкил қилган”2, – деб баҳо беради.

Албатта, адабиётшунослар Авлонийнинг совет йилларидаги ижодини танқидий ўргансалар-да, аммо унинг асарларидаги мазмундан замон мураккаблиги шароитида маълум бир ушалмаган орзулар мавжудлигини изоҳлашга интиладилар.

11921 йилда – Тошкент ўлка ўзбек билим юрти мудири, 1922 йилда – Тошкент хотинқизлар билим юрти мудири, 1923 йилда – Тошкент шаҳар маориф кенгаши раиси, 19241929 йилларда – Ҳарбий-сиёсий мактабда она тили муаллими, 1925 – 1934 йилларда САКУ ва САГУда тил ва адабиёт кафедраси ўқитувчиси(профессор, кафедра мудири). Маълумотлар Авлонийнинг “Таржимаи ҳоли” асосида тайёрланди.

2Азимова Ҳ.И. Абддулла Авлоний драматургияси (ғоявийлик ва маҳорат) ... 114-бет.

-31 -

1933 йилда Абдулла Авлоний адабиёт хрестоматияси тузиб, унда 20 – 30-йилларда ижоди гуллаётган ўнлаб ўзбек адибларининг номларини келтирди, уларнинг асарларида парчаларни киритди1. Улар орасида Ҳамид Олимжон, Ғафур Ғулом, Уйғун ва бошқаларга “иқтидорли”, “маҳоратли” деган баҳоларни берган эди. Давр билан ҳамоҳанг яшаган миллатпарвар халқни маърифатли қилишга, ёшларни фаол бўлишларига чин дилдан хизмат қилиб келди. У 1927 йили “Меҳнат қаҳрамони”, 1930 йили “Ўзбекистон халқ маорифи зарбдори” фахрий унвонларига сазовор бўлган. Аммо, бевақт ўлим унинг қизғин фаолиятига чек қўйди. Лекин ўйлаймизки, агар Авлоний тирик бўлганда ҳам, уч йилдан сўнг бошланган совет қатағон сиёсати уни ўз домига тортган ва бошқа замондошлари сингари у ҳам “халқ душмани”га айланган бўлар эди.

Умуман, Абдулла Авлонийнинг бутун умри, фаолияти халқ манфаати ҳимояси, ватан тараққиёти, маданият ва маърифат ривожига қаратилди. Давр мураккаблигини инобатга олсак, у ўз замонининг маҳсули эди ва ҳар қандай шароитда ҳам халқига содиқ ҳамда миллат равнақига ҳисса қўшган ватандошимиз сифатида эътирофга лойиқдир.

Абдурауф Музаффарзода мушоҳадасида Туркистон тарихи ва маданияти масалалари

Турли тарихий даврларда, географик жойлашувидан қатъи назар, ҳар қайси жамиятда, айниқса у тараққиётдан оқсаётган бўлса, унинг энг сара намояндаларидан иборат бир гуруҳ қатлами ижтимоий таназзулдан чиқишнинг маълум бир йўлларини излашга ҳаракат қиладилар. Тарихдан бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Шу жиҳатдан Туркистон ҳам XX асрга мустамлака, халқнинг оғир иқтисодий аҳволи, жаҳоннинг тараққий этган мамлакатларидан иқтисодий жиҳатдан ортда қолиши, маданий қолоқлик, ижтимоий онгдаги турғунлик каби иллатлар билан қадам қўйган эди. Бу эса жамиятнинг миллий манфаатини ифодаловчи ва ҳимоя қилувчи қатлами бўлган миллий зиёлиларни қаттиқ ташвишга солган. Улар жамиятда туб ўзгаришларни амалга ошириш учун энг аввало маданият ва таълим соҳасида ислоҳатлар зарурлигини тушуниб етдилар ва бу жараёнларнинг нафақат назарий, балки амалий жиҳатдан фаол иштирокчиларига айландилар.

1 Авлоний Абдулла. Адабиёт хрестоматияси. Тошкент, 1933.

- 32 -

ХХ аср бошлари Туркистонда яшаб ижод этган ва замон билан ҳамнафас бўлган фидоий тарихий шахслар қаторида Рауф Музаффарзоданинг ҳам туркистонликларни илм-фан, маърифат ва маданиятга йўналтириш йўлидаги хизматларини алоҳида қайд этиш даркор. Миллати татар бўлган Абдурауф Музаффаров 1889 йилда Россиянинг собиқ Симбирск губерниясидаги Сенчилевск уезди, Старо-Тимошкина қишлоғида туғилган. Тақдир тақозосига кўра, у 1914 йилнинг бошларида Туркистонга келиб, шу ердан паноҳ топган1.

Кўплаб туркистонлик тараққийпарварлар сингари Музаффарзода ҳам ўз даврининг илғор замондоши сифатида одамлар орасида яшаб, уларнинг маънавий тафаккурига таъсир кўрсатишга, жамиятдаги камчиликларни халққа тушунтиришга уринган ва бу нуқсонларни бартараф этишга чақирган. Бу борада матбуот энг муҳим минбар вазифасини ўтаган. Маълумки, 1914 йилда Туркистон ўлкасида бир вақтнинг ўзида иккита миллий газета нашри йўлга қўйилди. Булар Тошкентда Убайдулла Хўжаев муҳаррирлигидаги “Садои Туркистон” ва Қўқонда Обиджон Маҳмудов бошчилигидаги “Садои Фарғона” газеталари бўлиб, бу ўлка ижтимоий ҳаётида муҳим аҳамият касб этди. Ушбу нашриёт органлари ўз даври учун долзарб мавзуларни ёритиб, халқнинг тараққийси ва дунёқараши кенгайишига катта хизмат қилган. Миллат ва матбуот фидойиси Маҳмудхўжа Беҳбудий “Садои Туркистон”нинг чиқарилишига бағишлаб “Ойна” журналида чоп эттирган қутлов мақоласида ўз хурсандчилигини яширмаган ҳолда, “Бор бўлсин миллат, яшасин тараққийпарвар ёшлар, фидокор тужжорру муҳаррирлар. Обод бўлсин Ватан!”, дея хитоб қилган эди. М. Беҳбудий Убайдулла Хўжаев ташаббусини қизғин олқишлаб, “Садои Туркистон” газетаси ижодий жамоасига ўзининг самимий тилакларини изҳор қилган.

“Садои Туркистон”нинг асосий мақсадини Убайдулла Хўжаев қуйидагича талқин қилган эди: “... биз, туркистонликлар ҳозирда на замонга қараб ҳаракат қилурмиз, на дин шариатимизга суянурмиз, на тарихимиздан ибрат олурмиз... Бизим шул қадар ғафлат ва жаҳолатимизни кўратуриб янада сабр ва қаноат ила сукут этмак муқаддас ватанимиз ва меҳрибон онамиз бўлғон Туркистонға кўб оғир келди. Шул сабабли ул ўзининг дилдан чиққан хазин “Садоси” ила ўз авлодларина насиҳат қилмоққа қарор берди. Мана бизим жаридамиз шул ватан муқаддасимиз бўлғон Туркистоннинг ўз авлодларина сўйлагон сўзу, чиқарғон садоларининг таржумони бўладур. ... Олия муқаддас онамиз бўлғон Ватанга шояд ожизона бир

1 Унинг ҳақида маълумотлар етарли ўрганилмаган.

- 33 -

хизмат бўлса деб биз ҳам зиммамизга “Ватан таржумони” каби оғир бир юкни юкламакка жасорат этдук”1.

Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев “Садои Туркистон”ни ўқимишли, қизиқарли ва халқ орасида обрўли қилиш мақсадида, ўз даврининг етук вакиллари бўлган маърифат дарғаларини ишга жалб этишга муваффақ бўлди. Абдулла Авлоний, Мунавварқори Абдурашидхоновларни таклиф этган ҳолда, Туркистонга ташриф буюрган Абдурауф Музаффарзодани ҳам “Садои Туркистон” идорасида ишлашга чақирди. 1914 йил Тошкентда бўлган татар сайёҳи, журналист Иброҳим Тоҳирий Оренбургда нашр этиладиган “Шўро” журналида “Кўрган билгандан” сарлавҳали мақоласида “Садои Туркистон” газетаси тўғрисида илиқ фикрлар билдиради. Муаллиф унда “газетада иштирок этувчилар Рауф афанди Музаффаров (татар) бирла мактаб китоблари ёзувчи ҳам Тошканд мактабларин биринда муаллимлик этувчи Қори Мунавваров афанди жанобларидур”2 деб маълумот берар экан, уларни бўлим муҳаррирлари, “газетанинг маънавий устунлари” ҳам деб атаган эди. Бу шахслар “Садои Туркистон” газетаси ижодий жамоаси ўзагини ташкил этган ва уларнинг ҳар бири матбуот соҳасида маълум тажрибага эга бўлиб, ижтимоий ҳаётдаги барча ҳолатларнинг замирини теран тушунадиган, қаламлари ўткир муаллифлар ҳам эдилар. Улар нафақат газетанинг бош мавзусини белгилайдиган муҳим материалларни ёзганлар, бундан ташқари, уни нашрдан чиқариш, тарқатиш, турли мавзуларни ёрита оладиган муаллифларни жалб этиш каби сермашаққат юмушларни ҳам фидоийлик билан бажарганлар. Бу борада айниқса Абдурауф Музаффаровнинг фаолияти самарали бўлган. Амалда у бош муҳаррир муовини ва газетанинг саркотиби эди.

Абдурауф Музаффаров “Садои Туркистон” таҳририятига ишга келган пайтда эндигина 25 баҳорни қаршилаган навқирон йигит бўлган. Ёш бўлишига қарамай, у таҳририят котиби зиммасидаги машаққатли барча юмушлар билан бирга, ўз ижодида сермаҳсул фаолият юритди. “Садои Туркистон” саҳифаларида бу муаллиф қаламига мансуб 40 дан ортиқ мақолалар чоп этилди. Газетанинг қарийб ҳар бир сонида “Рауф Музаффарзода”, “А.Музаффаров” имзолари билан унинг мақолалари нашр қилинган. Улар муаллифнинг ўткир зеҳнли, билимдон, муаммоларни теран фаҳмловчи, эътиқоди кучли қалам соҳиби бўлганлигидан далолат беради.

Унинг аксарият мақолалари Туркистон халқи маданиятини ривожлантириш, маърифатга чақириш, Ватан тақдири ва унинг

1Садои Туркистон. 1914 йил 1-сон.

2Пидаев Т. Матбуот – миллат чироғи. Тошкент, 1999. 31-бет.

- 34 -

истиқболи учун қайғуриш каби муаммоларга бағишланган эди. Музаффарзоданинг орзуси барча тараққийпарварлар сингари туркистонликларни таназзулдан чиқариш, илғор халқлар қаторида кўриш, жаҳон маданияти тизимидан жой олиш, ўз миллий маданиятини дунё оммасига танитиш кабилардан иборат бўлди. У халқнинг миллийлигини сақлаб қолган ҳолда турмуш тарзини замонавийлаштириш маданиятлиликнинг бир белгиси деб ҳисоблар эди. Рауф Музаффарзоданинг “Садои Туркистон” саҳифаларида чоп этилган мақолаларида айнан шу масалалар қамраб олинган. Чунончи, унинг “Миллат краби (кемаси – Н.М.) нима кутар”1, “Миллий ҳаёт ва Туркистон мусулмонлари”2, “Маданият ва биз”3,“Маданий жараён ва миллий тарихимиз”4, уч қисмдан иборат “Маданият нардбони”5, “Дин, миллат миллият ила қойимдир”6, “Тил ва имло масаласи”7 ва бошқа бир қатор мақолаларида Туркистон мусулмон маданиятининг тараққиёт йўллари, ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар, бартараф этилиши зарур бўлган камчиликларни очишга ҳаракат қилди. Албатта, унинг ғоялари М. Беҳбудий, А. Авлоний, М. Абдурашидхонов каби зиёлиларнинг фикр-мулоҳазалари билан ҳамоҳанг эди. Зеро, тараққийпарварларнинг бундай хатти-ҳаракатлари жамият эҳтиёжи билан вужудга келган ва уларнинг ўзлари яшаб турган ижтимоий тузилмадаги реал воқеликда туб ўзгаришлар зарурияти етилганлиги билан боғлиқ бўлди.

Рауф Музаффарзода кўплаб европалик маърифатпарварлик ҳаракати намояндалари ва файласуфларининг асарлари билан таниш бўлганлиги, шубҳасиз. Бу унинг фикр-мулоҳазалари европалик алломаларнинг назарий хулосалари билан аксарият ҳолларда яқинлигида намоён бўлади. Рауф Музаффарзоданинг маданият ва тарих ҳақидаги назарий қарашларида нафақат Туркистон, балки тараққиётга муҳтож ҳар қандай жамиятни ёруғликка олиб чиқиш, ривожланган миллатлар сафидан ўрин олиш зарурлиги каби ғоялар ўрин олган эди.

Музаффарзода, энг аввало, инсон омилига урғу бериб: “... Инсон олам ва руҳ тарбияси илагина инсондир. Руҳ тарбияси кўрмаган, илм ва маориф ила ақл ва фикрини орттирмаган кишининг сомон ичида ёнуб кун ўткарган ила турли мавжудот ичида тургони орасида ҳеч

1Садои Туркистон. 1914 йил 17 декабрьь. 52-сон.

2Ўша манба, 29 июль. 31-сон.

3Ўша манба, 30 май. 14-сон.

4Ўша манба, 9 сентябрь. 39-сон.

5Ўша манба, 5 август, 33-сон. 20 август, 35-сон. 28 август, 37-сон.

6Ўша манба, 26 ноябрь. 49-сон.

7Ўша манба, 1915 йил 19 февральь. 60-сон.

- 35 -

Источник: https://studfile.net/preview/16573439/