Материал: XX

Внимание! Если размещение файла нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам

Авлонийнинг яхши хулқлар категориясига киритган энг муҳим сифатлардан бири – “Ватанни суймак” ҳисобланади. “Биз туркистонлилар ўз ватанимизни жонимиздан ортиқ суйдиғимиз каби, араблар Арабистонларини, қумлик, иссиғ чўлларини, эскимўлар шимол тарафларини, энг совуқ қор ва музлик ерларини бошқа ерлардан зиёда суярлар”1, деб ёзади у.

Муаллиф алоҳида эътибор берган ижобий хулқлардан яна бири бу – “Ҳифзи лисон”, яъни тил софлиги масаласи эди. Маълумки, ХХ аср бошларида тараққийпарвар зиёлилар маҳаллий халқ фарзандларини жамият ҳаётида ўз ўринларини эгаллаши, ўз Ватани ва миллат тақдири учун жон куйдирувчи мутахассислар бўлиб етишишларида тилни ўрганиш сув ва ҳаводек зарурлигини матбуот саҳифаларида қайта-қайта таъкидлаганлар. Рус тилини ўрганиш борасида турлитуман таклифлар ҳам ўртага ташланган. Шу билан бир қаторда рус тилини ўрганиш маҳаллий тил қоидаларига зарар етказмаслиги хусусида ҳам мушоҳадалар билдирилган. Масалан, Садриддин Айний “Ҳар миллат ўз тили ила фахр этар” мақоласида тилга ҳурмат, унга европача сўзларни, уларнинг туркий тилдаги маънодоши бўлса ҳам, қўшиб ишлатиш унга путур етказиши мумкинлигига урғу берган эди2. Абдулла Авлоний ҳам “ҳар бир миллат ўз она тили ва адабиётининг сақламагини” “ҳифзи лисон” деб атайди. Чунки “ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини кўрсатадирғон ойнаи ҳаёти тили ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак, миллатни руҳини йўқотмакдур”3. Албатта, унинг мазкур фикрлари ҳозирда ҳам ўз аҳамиятига эга. Авлонийнинг фикрича: “... рус лисонин билмак ҳаёт ва саодатимиз учун ош ва нон каби кераклик нарсадур. Лекин ўз еринда ишлатмак ва сўзламак лозимдур. Зиғир ёғи солуб мошкичири каби қилуб, аралаш-қуралаш қилмак тилнинг руҳини бузадур”4.

1913 йилда Абдулла Авлоний “Мухтасари тарихи анбиё ва тарихи ислом” асарини ёзиб тугатди. Бу китоб махсус усули жадид мактабларининг учинчи ва тўртинчи синф шогирдлари учун, туркистон шевасида яратилди. “Мухтасари тарихи анбиё ва тарихи ислом” асари ўз номи билан мухтасар, яъни унда пайғамбарлар Одам, Шис, Идрис, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим, Лут, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Юсуф, Айюб, Шуъайб, Мусо, Юшаъ, Довуд, Сулаймон, Илёс, Алйасаъ, Юнус, Ашъиё, Дониёл, Закариё, Яҳё, Исо, Муҳаммад алайҳиссалом-

1Авлоний Абдулла. Туркий гулистон ёхуд ахлоқ. 55-бет.

2Садриддин Айний “Ҳар миллат ўз тили ила фахр этар” // Ойина (1914-1915 й.). Тошкент, 2001. 11-12-бетлар.

3Авлоний Абдулла. Туркий гулистон ёхуд ахлоқ / Авлоний Абдулла. Танланган асарлар. 2-жилд. … 60-бет.

4Ўша жойда.

-26 -

ларнинг ҳаётлари ва ишлари ҳақида қисқача маълумот беради1. Асарнинг биринчи қисмида аввалги пайғамбарлар тарихи, иккинчи ярмида эса ислом динининг пайдо бўлиши ва Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломнинг бу борадиги хизматлари ҳикоя қилинади. Адабиётшунос олим Р. Баракаевнинг таъкидлашича, ушбу асар “ўзбек боларини бошнлағич диний маълумотини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, “Ҳафтияк” таҳсилидан кейинги босқич, яъни Қуръони каримни муфассал ўрганиш йўлидаги бир қадамдир. Аслида, Қуръони каримдаги оятларнинг еттидан бир қисмини ажратиб олиб, бошланғич мактабларда айнан шу қисмини ўргатишнинг ўзи ҳам катталар учун яратилган асарни болаларга мослаштиришнинг бир усули сифатида баҳоланиши жоиз”2. Умуман олганда, Авлоний ушбу асарида пайғамбарларга тегишли энг асосий маълумотларни жамлади, уларнинг асосий сифатлари, фазилатларини очиб берди. Бу асарнинг қимматли томони яна шундаки, унда Оллоҳнинг бирлиги тан олиниб, у томонидан нозил қилинган турли динлар эътироф этилди, бу эса турли дин вакилларига ҳурмат ҳиссини бўлиши, бағрикенглик тамойилларига асосланганлиги билан белгилаш мумкин.

Асарда “Ҳотам-ул Анбиё” – сўнгги пайғамбар Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссалом тарихига алоҳида ўрин ажратилди. Барча тарихий воқеа-ҳодисаларни деталлаштириб, шарҳлашга уринган Авлоний китобхонга пайғамбар Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломнинг ислом динини ёйиш борасидаги заҳматларини етказишни мақсад қилган. Асар сўнггида муаллиф пайғамбар авлодлари, шунингдек, Абу Бакр Сиддиқ, Умар, Усмон ва Али халифаликлари давридаги вазиятлар, низолар хусусида маълумот беради. ХХ аср бошлари учун бу асар диний адабиётлар рўйхатидаги мукаммал намуналар сирасига киради.

Авлонийнинг яна бир муҳим сифатларидан бири – унинг журналистлик фаолияти ҳисобланади. Унинг муҳаррирлиги остида “Шуҳрат”, “Осиё” газеталари қисқа вақт бўлса-да, нашр этилди. 1914 йилдан бошлаб чоп этилган “Садои Туркистон” газетасида у “Индамас” тахаллуси билан қалам тебратди. У, асосан, жамиятда содир бўлаётган камчиликларни танқид орқали очишга ҳаракат қилганлиги учун ҳам, мақолалари кўпинча фельетон жанрига ўхшаб кетган. Масалан, у “Маданият тўлқинлари” фельетонида маданият муаммолари ҳақида фикр юритар экан, “маданият қонунида фано ва бузуқ ишлар бўлмаслиги керак”, деб ёзади. Айниқса, ёшларга қарата:

1Авлоний Абдулла. “Мухтасари тарихи анбиё ва тарихи ислом” / Авлоний Абдулла. Танланган асарлар. 2-жилд. … 93-128-бетлар.

2Баракаев Р. ХХ аср бошларида ўзбек болалар адабиёти... 80-бет.

-27 -

“... усти ялтираган, ичи қалтираган бўлуб, бошлариға европача қалпоғини кийиб “маданият!”, “маданият!” деб оғизларини кўпиртируб, оз-моз мусулмонча, чала-ярим русча сўйлашиб кулгу бўлуб юрмак маданият бўлмай, масхарабозликнинг шабадасидир”1, дея киноя қилади. Унинг “Эҳтимол бизнинг халқ илм ва маорифни, тарбия ва таълимни, ҳунар ва саодатни яхши кўрар, деб ўйландурғондирсиз. Йўқ. Бу фикримиз янглиш”2, деб бошланган “Ким нимани яхши кўрар” ҳажвий мақоласида жамиятнинг барча ижтимоий қатламларидаги мавжуд иллатлар қаттиқ танқид остига олинади ва бундай шароитда у ўзининг индамай юрганлигини ҳам кулгу остига олади.

“Ҳар бир миллат маишат тарафиндан тараққийга юз қўймаса, маънавий тарафдан, яъни маърифат тарафидан ҳам тараққий қилолмас”3, деб ҳисоблайди Абдулла Авлоний. У, энг аввало, топилган молиявий бойликнинг қадрига етишга ва беҳуда исроф қилмасликка чақиради. Туркистон аҳолисининг тараққиёт ва маданиятга етишмаётганлигининг бош сабаби “тўй деб мингларча ақчаларни беҳуда исроф қилмак, ... тўй деган ерда Ватанини сотуб, сарф қилмоқдан тортинмайдирган “ҳозирам ҳузурам” деб истиқболини ўйламаган”лигидадир. “Бунинг давоси ва чораси учун ҳеч бир табибга муҳтож ўлмасдан, балки бир оз орқа-ўнгға қарамак, ҳамённинг оғзини маҳкам қилмак, иқтисодни риоя қилмак, исрофдан сақланмак лозимдур”4. Маданият тўлқинлари кириб келаётган ХХ аср бошларида Туркистон аҳолисининг исроф ва бидъатга қараб орқага кетаётганлигидан қаттиқ куюнган Абдулла Авлоний “ёшларимиздан маданиятга лойиқ равишда ўқуб, диний ва маданий кишилар ҳозирланса, тарбия ва таълимға моҳир олим ва олима, адиб ва адибалар етушса, мактаб ва мадрасаларимиз мунтазам ва тартиблик бўлса, зироат, саноат ва тижорат ишларига моҳир кишилар етушуб, замонға мувофиқ равишда иш юритилса, тартиблик “Дору-л-ятим” – етимхоналар, “Дору-л-ожизин” – камбағалхоналар, кутубхоналар ва қироатхоналар очилса, ширкатлар барпо қилинса, замонаға лойиқ улум ва фунундан бохабар уламоларимиз кўпайса, оч ва яланғоч кишиларимизнинг маишатларини тузатмак учун ҳаракат қилинса, ўқутулса, ахлоқ ва одоб ўргатилса, шул вақтда эскинча орасидан чиқуб, ҳақиқий маданият бўстониға юзланғон ҳамда маданият

1Индамас. Маданият тўлқинлари // Садои Туркистон. 1914 йил 11 май.

2Индамас. Ким нимани яхши кўрар? // Садои Туркистон. 1914 йил 7 декабрь.

3Индамас. Маданият тўлқинлари...

4Ўша жойда.

-28 -

тўлқунларидан қутулуб, соҳили саломатға чиқғон бўлур эдук”1, деган таклифларини ўртага ташлайди. Абдулла Авлоний ҳақиқий маданиятлилик белгисини уч қисмга бўлади: илм, маиший турмуш ва ахлоқ2. Табиийки, бу йўналишлар бугунги ва келажак авлод тарбиясида муҳим ўрин тутадиган компонентлар бўлиб, Авлоний тимсолида биз аждодларимизнинг етук тафаккур соҳиблари эканликларига амин бўламиз.

Ўлкага замонавий театрнинг кириб келиши Туркистон маданиймаърифий ҳаётида катта воқеа бўлди. Айнан бу даврда театр ҳаваскорларининг ижодий жипслашуви ва труппа шаклида ўз фаолиятларини ривожлантириш имкониятлари вужудга келди. 1913 йилда “Падаркуш”дан сўнг миллий драматургияда янги асарлар вужудга келди. Хусусан, Хожи Мўин ва Нусратилла Қудратилланинг “Тўй”, Абдулла Қодирийнинг “Бахтсиз куёв”, Абдулла Авлонийнинг “Адвокатлик осонми?”, “Пинак”, Хожи Мўиннинг “Мазлума хотун” каби спектакллари театр труппалари репертуарларидан жой олди3. Мазкур асарлар сюжетлари маҳаллий халқ турмушидан олинган бўлиб, унда ижтимоий ҳаётдаги дардларни томошабинга етказишни мақсад қилган эди. Шу ўринда Абдулла Авлоний қаламига мансуб “Тиётр хусусида мунозара” мақоласини таҳлил қилиш жоиз. Чунки ушбу мақолада публицистиканинг қизиқарли услубларидан бири диалог, яъни икки киши суҳбатининг талқинидан фойдаланиб, театр нима эканлиги тўғрисида ўқувчига тушунтириш олиб борилади. Суҳбат қурганлардан “бири муллогина, аҳволи оламдин хабардор, бир киши эканлиги сўзи ва қиёфасидан маълум эди. Иккинчиси эса ўқумаган, чапани, қизиқроқ бир киши” бўлиб, уларнинг ҳар иккиси театр томошаларини кўрганлар. Улар ўртасидаги мунозара орқали муаллиф “тиётр ҳар бир миллатнинг ямон урф ва одатларини йўқ қилмак учун, ўзини аҳволини тузатмак учун боқадурган ойинаси” эканлигини, бу томошалардан тушган маблағлар “миллат фойдасига, яъни жамияти хайриянинг фойдасига” сарф бўлаётганлиги, театрни “бидъат” деб қараганларга Қозон, Миср, Истанбулдаги театрларнинг кенг ривожланаётганлиги, ушбу томошалар орқали Туркистон мусулмонларига “миллат” сўзининг мазмун-моҳиятини тушунтириш зарурлиги муаммоларига урғу беради4.

1Индамас. Маданият тўлқинлари...

2Ўша жойда.

3Бу ҳақда қаранг: Ризаев Ш. Жадид драмаси. Тошкент: Шарқ, 1997.

4Авлоний Абдулла. Тиётр хусусида мунозара / Авлоний Абдулла. Танланган асарлар. 2- жилд. … 220-226-бетлар.

-29 -

Мақолада жамият аъзоларининг тўлиқ исм-шарифлари келтирилади, жамиятнинг мазмун-моҳияти ва вазифалари, театрнинг аҳамияти содда тилда тушунтирилади. Шундай қилиб, театр соҳаси тараққийпарвар назарида, энг аввало, “улуғлар мактаби”, “ибратхона” бўлиб, худди мактаб ва матбуот каби маърифат, илм олиш каби ғояларни тарғиб қилган. Иккинчи тарафдан, айнан театр орқали топилган маблағлар маданий-маърифий жараёнларга хизмат қилган. Шу билан бирга, Туркистонда янгича театр санъатининг майдонга келиши ва драматургиянинг шаклланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилди.

1917 йил воқеаларидан сўнг Авлонийнинг фаолияти сиёсий жараёнларга янада боғланди. 1917 йил июнда у большевикларга яқинлашади. Натижада, Авлоний Тошкент ишчи ва солдат депутатлари совети қарорига кўра “Эски шаҳар озиқ-овқат комиссияси аъзоси”, ноябрдан эса “Русиянинг бошқа вилоят ва губернияларига Сирдарё вилоятидан юбориладиган энг зарур озиқ-овқат маҳсулотларини ушлаб қолиш ва Эски шаҳар озиқ-овқат комитетига маълум қилиш ҳуқуқи билан назорат этувчи вакил” қилиб тайинланди1. 1918 йилда Авлоний коммунистик партия сафига кирди. У ўз таржимаи ҳолида “1917 йилда 2-краевой съездга вакил бўлиб сайландим. 5- краевой съезддан 10-краевой съездғача вакил бўлиб ҳам член ТурЦИК бўлиб сайланиб, турли масъулиятли ўринларда хизмат қилиб келдим”2, деб ёзган эди. Албатта, у янги давлат мисолида озод, эркин миллатни орзу қилган бўлиши шубҳасиз. Аммо унинг бўҳронли, зиддиятли бир даврда яшаганлиги ва даврга ҳамоҳанг равишда ҳаракатланганлигини инобатга олсак, буни “омон қолиш ва яшаш учун кураш” деб баҳолашимиз ҳам мумкин.

1919 йил июнда Авлоний Афғонистонга юборилган делегация таркибига киритилди ва Ҳирот шаҳрида “... генералний консул бўлиб турди. Бир йилу уч ой Шўролар ҳукматининг хорижия хизматинда юруб, 7 ой консуллик вазифасин адо қилуб, касаллиги”3 туфайли бу вазифани топширди. Шу вақт давомида у кўрган-кечирганларини қоғозга тушуриб, хотираларга яқин бўлган кундаликлар ёзди4. Асарнинг қимматли тарафи шундаки, унда муаллиф афғон ўлкасидаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаёт билан бир қаторда, афғон халқининг маиший турмуши, яшаш тарзи, ташқи кўриниши ва

1Қосимов Б. Оқ тонгларни орзулаган шоир / Авлоний Абдулла. Танланган асарлар. 1- жилд. … 68-бет.

2Таржимаи ҳолим / Авлоний Абдулла. Танланган асарлар. 2-жилд. … 291-бет.

3Ўша жойда.

4Авлоний Абдулла. Афғон саёҳати / Авлоний Абдулла. Танланган асарлар. 2-жилд. …

237-286-бетлар.

-30 -

Источник: https://studfile.net/preview/16573439/