фарқ қолмайдир”1, – деб ёзганди. Алломанинг фикрича, одамда икки вужуд мавжуд: моддий ва маънавий. Маънавий вужуд бу – инсоннинг ақл ва фикри тараққийидир. Агар улар ривожлантирилмаса, “албатта ҳайвондан жузъий фарқли бўлиб, кўзға кўрилатургон мавжудотдан бошқа ҳар нарсани инкор этмакни ўзига лозим билур”2. Мазкур фикрларни билдирган Рауф Музаффарзода туркистонликларга қарата: “Қани бизда илм, қани руҳоният, маданият қани? Биз буларнинг исмларинигина бўлса ҳам яхшилаб билмаймиз ва тушунмаймиз. Ҳатто, тушунмакни хоҳламаймиз. Демак биз бу тариқа маҳзи илм, маҳзи маданиятдан иборат исломиятни бир тарафға қолдируб, дин ва инсоният душмани бўлган жоҳил, ғафлат ва маданиятсизликни қабул қиламиз”, – деб ёзади куйиниш билан. Бу борада у замонанинг олди сафларида бўлган уламо ва зиёлиларни “инсоф ва виждон кўзи ила ҳолимизға назар қилсалар юзлари қизарур, виждонлари ҳаё ҳарорати ила кабоб бўлиб қовурилур”3, деб ҳисоблайди. Фикримизча, бундай баҳо миллатни уйғотиш, бир оз бўлса-да, жамиятнинг сара қатламини ҳаракатлантиришга қаратилган эди.
Музаффарзоданинг яна бир қизиқарли мушоҳадаларидан бири бу – Туркистон маданий ҳаётидаги турғунликни табиат ҳодисаси сифатида талқин этишга ҳаракат қилганлигидадир. Аксарият европалик файласуфлар каби у ҳам маданий жараёнларга қуйидаги баҳони беради: “Шамол табиатнинг ер юзидаги энг кучли воситачисидир. Шамол бўлмаса ва ул воситачилик қилмаса эди, қавм, тупроғ ва ҳаво ҳеч ҳаракат қилмасдан ва кўчмасдан ёлғуз бир ўриндагина турур эдилар. Сувлар ва денгизлар ҳаракатланмас, фўртонолар ҳосил бўлмас ва алҳосил ер юзида табиат қўли ила ювилмас ва сирламас эди. Бунинг натижаси ўлароқ ҳаво бузулиб турли ҳашаротлар ер Бир тарафдан қараганда бизим ҳозирги ҳолимизни ҳам шул намунага одам болалариға мискин бўлмаслик даражасида салоҳиятсиз бўлиб қолар эди. Ҳозирда миллатимиз манзара нуқтаи назаридан худди денгиз ўртасида тўхтаб, ёрдамдан маҳрум қолган шамол кемасиға ўхшайдир. Ҳаводан ёрдамсиз қолган кемадек Туркистон миллати ҳам чарчаб қолган, атрофда фойдали ва матлуб тарафға қараб юрадиган шамоллар келганин кутмакдадир. Миллат краби сув устида ҳаракатдан онгсиз ва муовинат миллиядан маҳрум бўлиб турмакда, даҳшатли денгиз гирдоблариға муоруз қолуб шул қўрқинчли тўлғалар орасида йўқолмоғидан хавф этмакдадур. Шунинг учун ул
1Музаффарзода Р. Тарбияга аҳамият бермабмиз // Садои Туркистон. 1914 йил 7 октябрь.
2Ўша жойда.
3Ўша жойда.
-36 -
заволли кема янги шамолни ва матлуб тарафға ўзини олуб борадирган фойдали шамолларга мунтазир”1. Музаффарзода янги маданият шамоллари деганда, албатта миллий ва маданий ислоҳотларни назарда тутган. Миллатни маданият кемасига ўхшатиши эса, уни ҳаракатлантириш зарурлиги ва бевосита ижтимой таназзулдан олиб чиқиш, маданий эҳтиёжларини қондириш зарурлигига қаратилди. У “Маданият ва биз” мақоласида юртдошларини “маданият қандай бўлғонини кўзимиз билан кўриб турсак ҳам, маданий бўлғон эҳтиёжларимиздан кўз юмамиз”2, деб айблайди. Фикримизча, тараққийпарвар маданиятнинг инсондан айро мавжуд бўлмаслигини яхши тушунган. Зеро, П. Сорокин сўзлари билан айтганда, “маданиятнинг моҳиятини тушуниш учун инсон ва халқларнинг фаолияти призмасида мушоҳада этиш зарур”3.
Р. Музаффарзоданинг “Маданият нардбони” номли катта мақоласида “маданият” иборасига бир-икки сўз билан таъриф бериб бўлмаслиги ҳақида таъкидланган. Унингча, маданият бу – “қоронғу гўшаларғача ўзининг нурини тушурган маданият офтобининг исми ҳар дақиқада тилларда сўйлануб кўзларга кўрилса ҳам онинг нима эканлиги, бунинг илагина албатта билуниб битмайдур”4ган иборадир. Маданиятнинг тадрижий ва ўзига хос ривожга эга эканлигига Рауф Музаффарзода шундай таъриф беради: “Дунёда ҳеч бир миллат бутун йигирманчи аср маданиятидан биргина мартаба қўли ила ҳовучлаб олмаган, ҳар бири тадрижий тараққий эткан. Миллатларнинг тараққий ва тамаддун даврлари ўнлабғина эмас, юзлаб ҳисобланадурлар”5. Рауф Музаффарзода бу ерда маданиятларнинг локал хусусиятларига тўхталган бўлса, ажаб эмас. Дарҳақиқат, олға бораётган маданият албатта такомиллашади, ўзидан аввал ўтган маданиятлар эса унга маънавий мерос сифатида ўтади. Музаффарзода илм ва маданиятни тарқатувчи зиёлиларни алоҳида эътироф этди. Унингча, “дунёнинг қоронғу кўчаларида маданиятдан илм ва урфондан бебаҳра қолғонларға маданият, илм ва маориф нима эканини билдира олувчилар илм ва маданият дунёсида энг олий сиймолардан саналадурлар”6. Миллатнинг маданиятлилик даражасига эришишнинг муҳим зинопоялари сифатида Музаффарзода илммаориф, матбуот, театр, жамиятлар, нашриёт ширкатлари ва энг
1Музаффарзода Р. Миллат краби нима кутар? // Садои Туркистон. 1914 йил 17 декабрьь.
2Музаффарзода Р. Маданият ва биз // Садои Туркистон. 1914 йил 30 май.
3Сорокин П.А. Человек. Цивилизация. Общество. М., 1992. С. 220.
4Музаффарзода Р. Маданият нардбони. 1-қисм // Садои Туркистон. 1914 йил 5 август.
5Ўша жойда.
6Музаффарзода Р. Маданият нардбони. 2 қисм // Садои Туркистон. 1914 йил 20 август.
-37 -
асосийси тарихга мурожаат масалалари эканлигини кўрсатди. Зеро, замоннинг ҳақиқий воқелигини тўлиқ ангалашда ўтмишни ўрганиш ғоятда муҳим саналади.
Музаффарзода тарих фанининг аҳамияти ҳақида гапириб, инсоннинг камол топишида ва жамиятнинг бошқарувида бу фаннинг ўрни беқиёслигини кўп маротаба таъкидлаб ўтади. Маданият тарихини у миллат ва жамият тарихи билан боғлиқликда кўрди. Унинг фикри бу борада қуйидагича: “Ҳозирда ҳар миллатнинг ўзининг маданият тарихини ёзмак учунга қанча жилдлар қораламак лозим бўладир. Маданият! Маданият! деб ҳар вақт қичқирмак ва ёзмак илагина ҳам маданият нима бўлганини албатта фаҳмлай олмайдир. Маданият сўзи қандай усулларнинг ва қандай маишатларнинг ҳаёт мажмуасига оталиқ қилганини билувчи ақидалар марҳамат қилуб қаламларни қўллариға олсунлар ва халқимизға тадрижий маишат ва маданият усулларин кўрсата бошласунлар эди. Мана шул вақтда биз ўзимизни (шукрлар бўлсин биз ҳам маданият йўлиға қадам босдуқ) дейур эдик”1. Кўриниб турганидек, муаллиф бу борада тарихчи олимларнинг зарурлигини қайд этади. Агар биз ўша давр ижтиомийсиёсий муҳитини эътиборга олсак, Музаффарзода истагидаги замонавий мутахассис тарихчилар деярли бўлмаганлигини айтиш керак. Бундай ҳолатни муаллиф қуйидагича ифода этди: “Аввало бизим бу тариқа осмондан тараққий ёмғури ёғганини кутуб иқтисодий, маиший ва саноий биргина доно бўлуб рисола, ёхуд мақола ёзмасдан ётишимиз ва мактабларимизда шогирдларга маълумот мадания дарслари ўқутмаслигимиз, ...халқнинг маданий тараққийсига салбий таъсир этишишини, агар янги тарихий билимлар тақдим этилса, “билакс илм ва маданиятга ва янги ислоҳатға бўлган борлиқ муҳаббат ва ҳуснларига сабаб бўлиши табиий бир ҳолдир”2.
1Музаффарзода Р. Маданият нардбони. 2 қисм …
2Ўша жойда.
- 38 -
Музаффарзода миллий маданий тарих яратиш хусусида ўзининг “Маданий жараёнлар ва миллий тарихимиз” номли мақоласида ҳам қизиқарли фикрлар билдирди. Унингча: “Маданий жараён инсонларнинг тарихий даврларида энг муҳим миқёсдир. Бунинг ила даврда келган уламо ва мутафаккирнинг, санойи ва ҳиммат арбобининг ва алҳосил миллатларида бўлган ҳар синф халқнинг не даражада ўзгариш кетурганларини билмак мумкиндир. Маданий жараён муаррихларнинг энг кўб истеъмол қиладургон қуроллари бўлган каби бутун тарихларнинг ягона бир занжиридир”1.
Демак, маданий ҳолат тарихий жараёнларни очиб беришда энг муҳим компонент вазифасини ўтайди. Маданиятнинг ҳақиқий ҳолатини эса ҳар бир даврнинг жамиятдаги ижодкорлик, яратувчанлик каби имкониятлари белгилаб беради. Музаффарзода: “... Тарихларнинг жиҳозлари миллатларнинг қолдирғон моддий ва маънавий асрорларидир. Жараён маданий эса тарихларнинг манбаларидан олғон маълумот тарихияға марказлик ташкил этуб аларни доимо табдил қилувчи маънавий бир матлаидир”, деганда ҳақ эди. Унингча маданий жараёнлар “муарриҳлар учун маънавий ва қувватли бирлашғон улуғ бир тарих ўлчови ўрнида истеъмол қилиниши” зарур. Бевосита Туркистон тарихига тўхталар экан муаллиф “... Ҳозирда бизим миллий тарихимиз Туркистон вилоятида асрлардан бери тирикчилик қилиб келган турк қавмининг ҳар турли аҳволидан иборатдир. Энди бизга ҳам ўзимизнинг боболаримизни халқимизға танитмак ва мактабларимизда миллий тарих дарслари ўқитмак замони келди. Бунинг учун албатта яқинда бир миллий тарих ёзмак лозим эди”2, – деб ҳисоблайди.
Албатта, юқорида айтганимиздек, ўша даврда миллий тарихни ёзиш учун тарихчи мутахассислар бўлмаган мана шундай шароитда Рауф Музаффарзода: “Агар Туркистонда ўзимиздан бу хизматни матлуб даражада фаолиятға чиқарурдай қувват соҳиблари бўлмаса, бу кундан эътиборан ҳеч нарсаға қарамасдан Туркистондағи машҳур шаҳарларнинг ҳар бирида илми тарафидан бирор кичик ҳайъат ташкил қилинса, нечук бўлар экан. Бу ҳайъатлар 3-4 зотдан мураккаб бўлуб, бўш вақтларида тарихий музокараларда бўлунурлар ва миллий тарихимиз учун моддий ва маънавий эҳтиёжни битирмак йўлида ғайрат этар эдилар. Бу вақтда қария ва қишлоқлардан ҳам мазкур ҳайъатларға тарихий маълумот бериб турувчилар бўлур эди. Йиғилғон маълумот ва материаллар миллий жаридаларда эълон
1Музаффарзода Р. Маданий жараёнлар ва миллий тарихимиз // Садои Туркистон. 1914 йил 9 сентябрь.
2Ўша жойда.
-39 -
қилуниб турилса ва қатъий этгач, бир ерға тўплануб муносиб кишилар тарафиндан жам ва тартиб қилунур эдилар. Сўнгра буни нашр этуб фойдаси овоз ила маданий хожатларимизға сарф қилинур эди. Шул тариқа бир миллий тарих фақат асосли бўлғон бир тарих вужудға келтурур эдик”1, – деган таклифни ўртага ташлайди. Кўриниб турганидек Музаффарзода жойлардаги миллий зиёлиларга катта умид билдирган ва маҳаллий тарихни яратишда оғзаки тарих усулини қўллаш тарафдори бўлган.
Туркистон миллий тарихини яратиш хусусидаги мунозараларга ХХ аср бошларида машҳур бўлган “Ойна” журналида ҳам кенг ўрин берилган эди. Жумладан, “Туркистон тарихи керак” мақоласининг муаллифи М. Беҳбудий: “Тарих кўп аҳамиятли ва фойдали бир нарсадир. Тарихнинг фойдаларидан баъзиси ушбудирки, бир миллатнинг на тариқада, қайси йўл ила тараққий этганин ўқуб ибрат олмак ёки бир миллатнинг на сабаблардин таназзул этиб, охири мунқариз бўлиб кетганин ўқиб мундин ҳам истифода этмак мумкиндир”2, деб ҳисоблайди ва “Садои Туркистон” газетасида мурожаат этилган “миллий тарихимизни ким ёзар?” саволига қуйидагича жавоб беради: “Бизнинг фикримизча, мундай тарихни ёзмоқлик ниҳоятда қийин иш бўлуб, ҳозирда бунинг ийфоси бизнинг қўлимиздан келмайдургонга ўхшайдур. Шунинг учун, бу хизматни Туркистон тарихи ила ошно бўла бошлаган ёш муарриҳимиз, муҳтарам Аҳмад Закий Валидий афандининг қаламидин умид этмакдамиз”3. Лекин, дейди муаллиф, тарих бўйича ёзилган китоб йўқ деб бўлмайди. “Туркий, форсий ва арабий тилларда неча китоблар ёзилгандурки, у китоблардан рус ва бошқа еврўпоийлар истифода этган ва этмакдадурлар. Тарихий асарлардан биз туркистонийлар истифода этуб, янги муҳокама ва тадқиқот ила ўз шевамизда мунтазам бир асар вужудға келтурганимиз йўқ”4. Ушбу ҳолатда энг катта айб моддий манфаат топишни мақсад қилган ноширлар зиммасига қўйилган эди.
Рауф Музаффарзоданинг матбуотни ривожлантириш тўғрисидаги фикрлари ҳам ғоятда қимматли. Унинг “Миллий ҳаёт ва Туркистон мусулмонлари”5 мақоласида матбуотнинг аҳамиятига эътибор берилган ҳолда, “Садои Туркистон” ва “Садои Фарғона” газеталари ҳамда “Ойна” журналининг катта Туркистон аҳолиси учун етарли эмаслиги, газета-журналларнинг кўламини кенгайтириш масаласи кўтарилди. “Бизим Туркистон аҳолисининг ҳам миллий ва маданий
1Ўша жойда.
2Туркистон тарихи керак // Ойна 1914 йил 12 июль. 38-сон.
3Ўша жойда.
4Ўша жойда.
5Садои Туркистон. 1914 йил 29 июль.
- 40 -