Материал: XX

Внимание! Если размещение файла нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам

лади. Бу эса, ўз навбатида зиёли, мударрис, муаллим ва ҳимматли кишилар зиммасига масъулиятли вазифаларни юклар эди.

Туркистон мусулмонларининг фавқулодда IV қурултойи янги тузилган Муваққат ҳукумат аъзолари олдига яқин орада чақириладиган Таъсис мажлиси масаласини кўриб чиқиш вазифасини юклади. Туркистон Мухторияти Муваққат ҳукумати томонидан Туркистон Таъсис мажлисини ўтказилиши 1918 йил 10 март кунига белгиланди1.

М. Бакирнинг мазкур масалага бўлган муносабати унинг “Туркистон мажлиси муассасони” (“Эл қурултойи”) мақоласида ўз ифодасини топган. Унда муаллиф Туркистон мусулмонларининг IV фавқулодда Умумтуркистон ўлка съезди томонидан яқин орада Мажлиси муассасонни (Таъсис мажлисини. – С.М.) вужудга келтирилиши зарур ва лозим топилгани, уни Муваққат ҳукумат томонидан 1918 йилнинг 20 мартида очишга қарор қилингани ҳақида ёзиб, уни мамлакатда бўлган қонун ва низом тузишга молик бўлган бир олий муассаса сифатида таърифлайди.

1917 йили ноябрда эълон қилинган Туркистон Мухториятининг умумхалқ хоҳиши билан вужудга келгани, уни мазкур қурултой тарафидан тасдиқ қилингани ҳақида сўз юритган муаллиф, “қурултой чақирилиши билан Муваққат ҳукуматнинг вазифаси тамом бўлгач, ҳукумат унинг аъзолари халқ вакилларига ҳисоб бериши ҳамда қурултой тарафидан доимий бир ҳукумат сайланиб қўйилиши керак”2, деб ёзади.

М. Бакирнинг таъкидлашича, қурултойнинг энг биринчи ва энг муҳим вазифаси − мамлакат учун қонун асоси бўлган тартиб ва интизом ўрнатишдир3.

Мазкур мақола ўзининг эркин, лекин ўз навбатида кескин фикрлари билан ажралиб туради. Муаллиф миллий демократик давлат “қонун ва интизомлар мажмуи” − конституцияга эга бўлиш ҳақида гапирар экан, уни Европа халқларидан шунчаки кўчириб қўймасдан, миллий анъана, тарихий ва географик вазият тақозосига кўра, миллий менталитетга асосланиб янги конституция яратиш лозимлигини4 алоҳида таъкидлаб кўрсатади.

Миллий давлатчиликнинг вужудга келиши ва куч олишига халақит бераётган омиллардан бири – турли ижтимоий-сиёсий

1Туркистон Учредителний собранияси // Улуғ Туркистон. 1918 йил 19 декабрь.

2Бакир М. Туркистон мажлиси муассасони (Эл қурултойи) // Улуғ Туркистон. 1918 йил

19февраль.

3Ўша жойда.

4Ўша жойда.

-46 -

кучлар ўртасидаги иттифоқсизликни бартараф этиш масаласи ўлкадаги бошқа тараққийпарварлар каби М. Бакирни ҳам бефарқ қолдирмади. Унинг Туркистон уламолари ва улар тарафидан мухторият ҳукуматига қарши чиқарилган қарорларини танқид остига олган “Биз не вақт одам бўламиз” деб номланган мақоласи1 бунга мисол бўла олади.

Бундан ташқари, Мухтор Бакирнинг Туркистонда тузилажак мустақил давлатнинг иқтисодий жиҳатларига ҳам алоҳида эътибор қаратганини айтиб ўтиш жоиз. У Туркистон мусулмонларининг фавқулодда IV қурултойида Фарғона вилоятидан миллат мажлиси аъзоси сифатида қатнашган ҳамда бошқарув комитетининг бош вазири Муҳаммаджон Танишбоевнинг ўринбосари вазифасига сайланган хуқуқшунос Ислом Шоаҳмедовнинг ер-сув масаласини ҳал этиш, ссуда (кредит – С.М.) ва касб ишларини йўлга қўйиш зарур, деган фикрига қўшилган ҳолда мухториятни сақлаб қолишда миллий хазинани ташкил этиш, молияни ислоҳ қилиш, солиқ ва закотларни бир интизомга солиш орқали ҳукуматнинг даромадини таъмин қилиш кераклиги ва буларни амалга қўйишда тажриба ва фидокорлик талаб қилинишини уқтиради2.

У миллий армия ташкил этилишига ҳам алоҳида эътибор билан қаради. М. Бакир миллий армиянинг ташкил этилишини мухториятни сақлаб қолишнинг энг муҳим омилларидан бири деб ҳисоблади ва ўз мақолалари орқали туркистонликлардан миллий аскар ташкил этишга даъват этиб борди3.

Ўша даврда совет ҳукуматига умид билан қараган, уларнинг “барча миллатлар тенглиги” шиорига ишонган бошқа миллий тараққийпарвар зиёлилар қатори М. Бакирда ҳам кўп вақт ўтмай большевикларга нисбатан умидсизлик пайдо бўлди.

Ўлкадаги мавжуд сиёсий муносабатларга, айниқса, совет ҳокимияти томонидан амалга оширилган сиёсатларга норозилик кайфияти унинг қуйидаги фикрида яққол акс эттирилган: “Марказий ҳокимият бошида турган айбдошлар (большевиклар – С.М.) ўзларининг ҳукуматларини тан олгиси келмай, мухторияти миллия асоси билан идора қилинурга тилаган миллат ва партиялар билан ваҳшиёна урушлар эттирарлар. Ўзларидан бошқа ҳамма кишини “буржуй ва муҳофазакорчилик” билан туҳмат этарлар ва шул заминда

1Бакир М. Биз не вақт одам бўламиз // Улуғ Туркистон. 1918 йил 24 январь.

2Бакир М. Туркистон ва туркистонлилар // Улуг Туркистон. 1917 йил 20 декабрь.

3Бакир М. Туркистон мухториятининг барпо бўлишига куч керак // Улуг Туркистон. 1917 йил 24 декабрь.

-47 -

Русиянинг турли кўчаларинда инсониятнинг хотирина келмайтурғон

ваҳшат ва барбодликлар қиладилар”1.

Муаллиф мазкур газетанинг 1917 йил декабрь сонларидан бирида чоп эттирган мақоласида большевикларга ишончсизлик билдириб, уларнинг қандай бўлмасин мухториятни йўқ қилиш ҳаракатида юрганликларини қуйидагича ёзади: “Мухторият ҳар жиҳатдан ҳавф − хатардадир. Мухториятнинг барпо бўлишига дохилдан ҳам, хориждан ҳам душманлар кўпдир. Хусусан, ҳозирги ҳокимият тепасида турган большевиклар Туркистонда ҳар нечукда тартибсизликлар чиқарувнинг ҳаракатидадурлар. Камбағал ила бойлар, деҳқонлар ила савдогарлар, ёшлар фирқаси ила уламолар орасига васваса ва душманлик солишга тиришарлар”2.

Дарҳақиқат, кўп ўтмай унинг бу хавотирлари тўғри чиқди. 1918 йилнинг февралида Қўқон шаҳри большевиклар томонидан қонга ботирилиб, Туркистон Мухторияти ҳукумати ноқонуний равишда ағдариб ташланди ва ҳокимият улар томонидан қўлга киритилди.

Туркистон Мухторияти куч билан бостирилгандан кейин, жадидчилик ҳаракати намояндалари икки гуруҳга ажралиб кетди: янги тузум билан келиша олмаган биринчи гуруҳдаги тараққийпарварларнинг бир қанчаси большевиклар томонидан қўлга олиниб, отиб ташланди ёки бўлмаса ватандан ташқарига сургун қилинди. Иккинчи гуруҳи эса, гарчи большевиклар сиёсатини қабул қилмаган бўлсалар ҳам, ўз ғоя ва мақсадларини совет ҳокимияти идораларидаги амалиётлари орқали амалга оширмоқчи бўлдилар. Уларнинг кўпчилиги ўз фаолиятларини маориф соҳасида давом эттирдилар. Мухтор Бакир ҳам шу йўлни танлади ва имкон қадар халқ манфаатига хизмат қилишга ҳаракат қилди.

Унинг ўлкадаги фаолияти Туркистон дорилфунуни билан ҳам боғланади. Мунаввар Қори Абдурашидхоновнинг ташаббуси билан 1918 йилда ташкил этилган мазкур дорилфунунни ташкил этилиши муносабати билан тузилган комиссия таркибига Мухтор Бакир ҳам киритилиб, шу йилнинг 3 майида ташкил этилган университет раҳбарияти сайловида саркотиблик вазифасига сайланади3.

Шунингдек, М. Бакир ҳафтада бир чиқадиган илмий, фанний, иқтисодий, адабий газета – “Халқ Дорилфунуни” (“Народный Университет”)нинг масъул муҳаррири вазифасида ҳам фаолият олиб борди.

Мазкур газетанинг деярли ҳар бир сонида унинг маориф масаласига бағишланган мақолаларини учратиш мумкин4. Бизнинг

1Бакир М. Булутлар қуйиладур // Улуғ Туркистон. 1918 йил 21 январь.

2Бакир М. Туркистон мухториятини барпо бўлишига куч керак …

3Мунаввар Қори Абдурашидхонов. Хотираларимдан. Тошкент: Шарқ. 2001. 8-бет.

4Мунаввар Қори Абдурашидхонов. Аввалги ва ҳозирги ҳолимиз // Халқ дорилфунуни. 1918 йил 15 июнь; Ўша муаллиф. Мактабдор ва муаллим бўлишни хоҳлаганлар диққатина // Халқ дорилфунуни. 1918 йил 28 июнь; Ўша муаллиф. Мусулмон маориф қурултойи // Халқ дорилфунуни. 1918 йил 30 июнь; Ўша муаллиф. Ўзимизга оид // Халқ дорилфунуни. 1918 йил 30 июнь; 5 июль; Ўша муаллиф. Мусулмон маориф

-48 -

фикримизча, мазкур газетадаги муаллифи қайд этилмаган бош мақолалар ҳамда “Осиёли” тахаллуси остидаги мақолалар Мухтор Бакирга тегишли бўлса керак. Чунки, газетада унинг исми, отасининг исми ёки шунга ўхшаш қисқартмали тахаллус учрамайди.

Совет ҳокимиятининг дастлабки йиллариданоқ фанда ҳам бошқа соҳалардаги каби сохтакорлик, тарихни инқилоб ва янги тузум манфаатларига мослаб ёзиш тамойили пайдо бўлди.

Жадидларнинг миллий тарих яратиш тўғрисидаги ҳаракатлари 1917 йилги октябрь тўнтаришидан кейинги йилларда ҳам кузатилади. Ана шундай нашрлардан бири – Мухтор Бакирнинг 1918 йилда чоп этилган тарих ва география фанига оид совет давридаги дастлабки маҳаллий туркий тилдаги “Туркистон қитъаси (Тарихий ва жўғрофий жиҳатдан)”1 асаридир.

Мазкур дарслик мактаблар, шунингдек, муаллимлар курсида ўқитилиши учун мўлжалланган бўлиб, араб алифбосида, тошбосма кўринишда “Ака-ука Бакировлар компанияси тижоратхонаси”да нашр этилган. Унинг умумий ҳажми 189 саҳифани ташкил этади. Уч бобдан иборат дарсликнинг биринчи (Туркистон тарихи ва географиясига бағишланган қисми) боби 1918 йилнинг апрель ойларида ёзиб тамомланган.

Муаллифнинг сўзига қараганда, “Туркистон тарихи ва географияси бўйича туркий тилда бирорта ҳам асар йўқлиги мазкур дарсликни яратилишига туртки берган”2.

“Россияда бу кунга қадар Туркистон мамлакати ҳақида жўғрофий ва тарихий маълумот берадиган туркий бир асарнинг йўқлиги мактаб ва адабиётимиз учун улуғ қусур эди”, − деб ёзади муаллиф, – мана шул ҳолни мулоҳаза этиб, биз Туркистон ҳақиндаги ислом ва оврўпа асарларина мурожаат қилиб ҳам баъзи бир миллий мажалла ва жаридаларимизда Туркистон ҳақинда ёзилган илмий ва ижтимоий мақолаларга таяниб, турк мактабларинда Туркистон жўғрофияси ва тарихи ҳақинда бир дарслик бўлур умиди ила ушбу асарни майдонга қўюрга жасорат этдик.

Кўмилиб ётган туркий асарларини қазиб чиқариб, унутила бошлаган маданиятимиз ва миллий анъаналаримизни тургизганлар (Рус тадқиқотчилари назарда тутилмоқда. – С.М) Турк маданиятини бутун жаҳонга танитганлар. Уларнинг шул хизматларига қарши нақадар ташаккур қилсакда, оздир.

қурултойи; 1918 йил 18 июл; Тараққийга бир одим // Халқ дорилфунуни. 1918 йил 18 июл; Ўша муаллиф. Ислом матбуоти // Халқ дорилфунуни. 1918 йил 21 июль.

1Бакир М. Туркистон қитъаси (тарихий ва жўғрофий жиҳатдан). Тошкент: Биродарон Бакировлар ва компанияси тижоратхонаси, 1918. 189-бет.

2Ўша асар. 3-бет.

-49 -

Туркистон тўғрисида оврўпаликлар тилинда кўплаб (фақат рус тилинда) 300 дан ортиқ маснифот бўлгани ҳолда туркийча биргинада асар йўқ ҳукминда эди. Биз туркларга нақадар орликдурки, ўз юртимизни ўзимиз тафтиш қилиш ўрнида бизга уни ажнабийлар тафтиш этиб берарлар!1 Муаллиф “… Таасуфки, ҳатто оврўпаликларнинг шул асарларинининг борлигидан хабаримизда йўқ...”, деб ёзар экан, европаликларнинг Туркистондаги тадқиқот ва кашфиётлари билан ғоят катта хизмат қилганликлари, кўмилиб ётган туркий тиллардаги асарларни ўрганишга, унитила бошлаган маданият ва миллий анъаналарни тиклашга, маданиятимизни бутун жаҳонга танитишга қўшган улкан хизматларини юксак баҳолайди, бу хизматлари учун уларга юксак эҳтиром билдиради ва шу билан бир қаторда, уларнинг асарларида ёзилган ҳар бир нарсани ҳақиқат деб қабул этиб бўлмайди, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, “илмий ва фанний жиҳатдан улуғ қисмат жоиз бўлган бу асарларнинг баъзида миллият ва исломият нуқтаи назаридан ҳақиқатдан йироқ бўлган баъзи нарсалар ҳам ёзилиб, муҳаррирлари тарафгирлик ҳамда таъсиби миллийдан қутула олмаганлар”2.

Ана шу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда Мухтор Бакир Мушкетов, Логофет, Данилевский, Прежевальский, Гайер, Абазо, Грулев, Павлов, Н.П. Остроумов, Шишов, Н. Ликошин, Лавров сингари рус тадқиқотчилари асарларидан, “Шажараи турк”, “Мустафод-ал хабар”, “Тарихи қавм турки”, “Тарихи Бухоро”, “Тарихи хоний (“Тарихи ал хавоин”)”, “Хива саёҳатномаси”, “Осиё васати саёҳати”, “Амир Темур”, “Тарихи афғон”, “Қомус-ул улум” каби туркий асарлардан ҳамда баъзи миллий журнал ва газеталардан ўрин олган Туркистонга оид илмий ва ижтимоий мақолалардан фойдаланган ҳолда Туркистон тарихи ва географиясини ёритиб беришга ҳаракат қилган.

Асарнинг аҳамиятли томонларидан бири – унда Туркистон ўлкаси ҳудуди, иқлими, халқлари, хўжалигига доир батафсил маълумотлар берилгани, Туркистондаги ўтроқлашув жараёнлари бошланишидан то 1918 йилга қадар бўлган давр орлиғидаги тарихий воқеаҳодисалар содда, равон ва тушунарли тилда баён қилинганлигидадир. Унда Туркистоннинг ҳар бир вилояти аҳолисининг ижтимоий, сиёсий, маданий ҳаётига оид муҳим маълумотлар учрайди. Айниқса, муаллиф томонидан берилган статистик маълумотлар асар қимматини янада оширади.

1Ўша асар. 3-бет.

2Бакир М. Туркистон қитъаси… 3-бет.

- 50 -

Источник: https://studfile.net/preview/16573439/