Материал: XX

Внимание! Если размещение файла нарушает Ваши авторские права, то обязательно сообщите нам

Бу мавзу муҳокамасига бағишланган бир қатор илмий анжуманлар тарихшуносликнинг тарихий билимлар тизимида ўз объекти, предмети, функциялари ва вазифаларига эга бўлган махсус соҳага айланишида муҳим омил бўлди.

Бугунги кунга келиб тарихчилар ҳамжамиятида тарихшунослик предметини тарих фанининг тарихидан кўра кенгроқ, фанлараро майдонда тушуниш тенденцияси кузатилмоқда. Тарихшуносликни фан сифатида фаншунослик, маданият тарихи, ижтимоий тарихлар туташган ҳолда мушоҳада қилиш қарор топмоқда. Бу муносабат билан илмий билимларни нафақат ишлаб чиқилиши балким унинг истеъмоли ва ёйилиши жараёнига ҳам эътибор берилмоқда. Замонавий тадқиқотчилар тарихшунослик турмуши, маданий макон, ижтимоий маданий анъана, интеллектуал ландшафт, интеллектуал дискурс каби категорияларга тез-тез мурожаат қилмоқдалар. Бу ўринда тарихшунос у ёки бу концепциянинг нафақат тайёр ҳолати, балким индивидуал-шахсий компоненти, вужудга келиш жараёни, ёйилиши, таъсири ва тақдири билан ҳам қизиқмоқда. Бугунга келиб Тарихшунослик тарих фанининг тарихи сифатида интеллектуал тарихнинг бир қисми эканлигини англадик.

Фаншунослик тафаккурида сўнгги ўн йилликлар давомида тайёр билимлардан кўра, унга эришиш усулларига кўпроқ эътибор қаратиб келиняпти. Бу эса ўз навбатида фаол ижодий шахсга, илмий ҳамжамиятлар дунёсига, улар ичидаги норматив белгиловчи қадриятларни ўрганишга бўлган қизиқишни рағбатлантиради.

Бироқ бундай фаншунослик ишланмалари анча қийинчиликлар билан 1960-70-йилларда тарихшунослик таҳлили амалиётига кириб келди. Тарихчиларнинг фаншуносликка бўлган бундай анъанавий эътиборсизлигини коммунистик қоидалар ва совет ғоявий қолиплари занжирида бўлганлиги, шунингдек интеллектуал жараёнларнинг вужудга келиши, кристаллашуви, ва маълум позицияга мужассамлашувини амалда тасвирлашнинг реал қийинчиликлари мавжуд бўлганлиги билан изоҳлаш мумкин.

1968 йилда ЎзФА Тарих институтида тарихшунослик бўлимининг ташкил топиши Ўзбекистонда тарихшуносликнинг мустақил соҳа сифатида ривожланишида муҳим роль ўйнаганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Шу ўринда Ўзбекистонда бу соҳа шаклланиши ва ривожида мазкур бўлимнинг биринчи раҳбари Б.В. Луниннинг хизматларини ҳам эътироф этиш жоиздир1.

1 Алимова Д., Зияева Д., Германов В. К 95-летию со дня рождения Б.В. Лунина // Ўзбекистон тарихи. 2001 йил. 3-сон. 58-61-бетлар.

- 366 -

Ф. Қосимов 1960-йилларда Ўзбекистонда тарихшунослик соҳа- сида тамал тошини қўйган олимлардан бири ҳисобланади. Унинг илмий йўналиши ва тадқиқот мавзуси бевосита маълум муаммо тарихшунослиги таҳлилига бағишланди1.

Авваламбор “муаммо тарихшунослиги” нима ва у “оддий тарихшунослик” дан қандай фарқ қилади деган саволга жавоб беришга уриниб кўрамиз. Муаммо тарихшунослиги маълум бир муаммони ёритувчи илмий ишлар, у ёки бу муаммо мавзувий “блокларга2 кирувчи алоҳида олинган тадқиқотларнинг бирлашмасидир. Муаммо тарихшунослигида “ўрганилаётган масала бўйича турли илмий мактаблар ва йўналишлар концепциялари таҳлили марказий ўринни эгалласа, концепциялар таҳлилида эса уларнинг келиб чиқиши методологияси, концепциялар генезисини ўрганиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга”3. Муаммо тарихшунослиги ҳақида гапирадиган бўлсак, бу соҳа Ўзбекистонда 1970-йилларда, Г. Желтова, Ф. Қосимов ва бошқа бир қатор тадқиқотчиларнинг монографик асарлари4 чоп этилиши билан вужудга келди. Бу тадқиқотчилик йўналишидаги тизимли иш тўғрисида шуни таъкидлаш ўринли бўладики, айнан шу даврдан бошлаб нафақат умумлаштирувчи балким, таҳлилий-танқидий мазмундаги капитал асарлар чоп этила бошлади. 1970 – 1980 йилларда муаммо тарихшунослиги ривожлана бориб, бу соҳада жиддий тадқиқотлар амалга оширилди, диссертациялар ҳимоя қилинди5, кўплаб мақолалар эълон қилинди.

ХХ асрнинг 60-йилларида расмий дунёқараш мафкураси сифатида марксизм ҳукмронлик қилган ва партия диктатураси шароитида тарихий тадқиқотларни амалга оширишда буларга хос талаблар ва ғоявий кўрсатмалардан четга чиқиб бўлмас эди. Шунга қарамай Ф. Қосимов илмий таҳлилни имкон даражасида мустаҳкам ғоявий қолиплардан чиқиб, тарихшунослик жараёнини барча муракккаб-

1Касымов Ф. Переход народов Средней Азии к социализму, минуя капитализм. Ташкент: Фан, 1979. – 168 с.; Шу муаллиф. Минуя капитализм: Советская историография перехода народов Средней Азии к социализму. М.: Наука, 1980. – 376 с.

2Бу “блокларни” равшанлаштириш учун шундай мисоллар келтирамиз. Мс., хўжалик ҳаёти тарихшунослиги; маданият, фан, таълим масалалари ҳақидаги адабиётлар; миллий озодлик ҳаракати ҳақидаги илмий билимлар ривожи тарихи; в.ҳ.

3Сахаров А. О некоторых вопросах историографических исследований // Сахаров A.M. Методология истории и историография. М.: Наука, 1981. 151-бет.

4Желтова Г. Социалистическое строительство в Узбекистане (20-30-е годы): Историографический очерк. Ташкент: Фан, 1975; Шу муаллиф. Историография социалистического и коммунистического строительства Советского Узбекистана (1930-1970-е годы). Ташкент: Фан, 1981; Касымов Ф. Переход народов Средней Азии к социализму, минуя капитализм. Ташкент: Фан, 1979. – 168 с.; Шу муаллиф. Минуя капитализм: Советская историография перехода народов Средней Азии к социализму. М.: Наука, 1980. – 376 с

5Алимова Д. Историография решения женского вопроса в Узбекистане. Авт. дис. на соиск уч. ст. к. и. н. Ташкент, 1980.

-367 -

ликлари ва ички зиддиятлари билан холисона ёритишга уринди. Илмий жамоатчилик шу туфайли қимматли мақолаларга эга бўлди.

Ф.Ҳ. Қосимов 1977 – 1980 йилларда Москвада ФА СССР тарихи институти докторантурасида тарих фанлари доктори, профессор В.Шерстобитов илмий маслаҳатчилиги остида тадқиқот олиб борди. Бу йилларда институтнинг “СССР халқлари умумий муаммолари” бўлимини бошқарган академик В.Шерстобитовнинг хотирлашича: «ХХ аср Ўрта Осиё халқларининг қолоқликдан инсоният тараққиётининг юқори чўққиларига ўтиши миқёси ва кўлами жиҳатидан мисли кўрилмаган давр бўлди. Минтақа (Ҳудуд) ижтимоий ҳаётида рўй берган ўзгаришлар моҳияти ва механизми ижтимоий фан вакиллари - тарихчилар, файласуфлар, социологлар в.б. илмий йўналишларини белгилади. Натижада минглаб нашрлардан иборат катта ҳажмдаги илмий маҳсулот вужудга келди. Тадқиқотлар йўналиши истиқболини белгилашда, уларнинг қимматли, аҳамиятли томонини ажратиб олиш, тадқиқотчилар диққат доирасидан четда қолган муаммоларни аниқлаш учун тарихшунослик таҳлилини амалга ошириш вақти етганди. Бироқ кундалик ишлар билан ниҳоятда банд бўлган Бўлим жамоаси узоқ вақт мобайнида ниҳоятда долзарб, катта ҳажмдаги бу мураккаб иш билан шуғулланишга кириша олмаётган эдилар. Қолаверса ўзида тадқиқотчилик тажрибаси, иш қобилиятини уйғунлаштирган, муаммони ва регионал адабиётларни ҳар томонлама биладиган мутахассис йўқ эди. Ф.Ҳ. Қосимов билан бўлган мулоқотлардан сўнг, унинг айнан мана шундай сифатларга эга эканлигига ишонч ҳосил қилдим ва бу иш билан шуғулланишни таклиф қилдим. ...

Бирмунча иккиланишлардан сўнг Фарҳод Ҳабибович таклифимга рози бўлди. Тез орада мўлжалланган тадқиқот мавзуси нафақат Бўлимда, балким академик М.В. Нечкина раҳбарлик қилаётган тарихшунослик бўйича Илмий кенгашда ҳам маъқулланди. Бошланғич босқичда Ф.Ҳ. Қо- симов ва илмий маслаҳатчи сифатида менга бўлажак тадқиқот структураси устида талайгина меҳнат қилишга тўғри келди. Ўнлаб вариантлар ишлаб чиқилди ва бекор қилинди. Биз охири асос қилиб масала назариясини ишланганлик ҳолатини, шунингдек мавзунинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий-маданий жиҳатларини ўрганиш имконини берадиган муаммовий-мавзувий принципда тўхталдик”1.

Совет даврида Москвада айниқса ижтимоий фанлар соҳасида камдан-кам Ўзбекистонлик тадқиқотчилар докторлик диссертациясини ҳимоя қилишга муяссар бўлар эдилар. Турли хил қийинчи-

1 Шерстобитов В. Слово о Ф.Х. Касымове // Ибратли умр саҳифалари. Тошкент: Фан,

2007. 89-90-бетлар.

- 368 -

ликлар, тил тўсиғи, талабларнинг мураккаблиги буларнинг барчаси кўпгина тадқиқотчиларни бирмунча чўчитар ва ...

Ф.Ҳ. Қосимов 1979 йилда СССР тарихи институти илмий кенгашида докторлик диссертациясини ниҳоят юксак даражада ҳимоя қилди. Унинг расмий оппонентларидан бири, мазкур институтнинг ўша пайтдаги директори академик Д.Л. Нарочницкий бу тадқиқотни беқиёс ишлар сирасига киритди. Шунингдек ҳимояда иштирок этган академиклар И.И. Минц, М.П. Ким в.б. Фарҳод Қосимовни чин дилдан қутладилар. Бу мамлакат етакчи илмий марказининг ўзбек олимини эътирофи бўлди.

Бундай юқори даражадаги диссертация, Ф.Ҳ. Қосимовнинг тадқиқотини1 ушбу институт ўз грифи остида “Наука” нашриётида чоп этди. “Бу институт (ноширлик лимити ниҳоятда чекланган бир пайтда) штатсиз муаллифнинг китобини чиқарган камдан-кам учрайдиган ҳолат эди”2 деб хотирлайди В.Шерстобитов.

Ф.Ҳ. Қосимовнинг “Минуя капитализм: Советская историография перехода народов Средней Азии к социализму” монографияси конкрет муаммо тарихшунослигига доир бўлсада, айни пайтда тарихшунослик тадқиқотлари мазмуни ва принциплари ҳақида умумий кўрсатмаларга эга эди. Бугунги кунда ҳам ушбу асар ниҳоят катта ҳажмдаги илмий ахборотни ўзида мужассамлаштиргани ва тарихшунослик соҳасида тадқиқотчилик техникаси ва усулларини ўрганишда аҳамиятини йўқотган эмас. Мазкур монография ҳозирга қадар тарихшунослик тадқиқотининг барча: яъни ғоявий-методологик, тарихшунослик, конкрет-тарихий даражасида бажарилган энг мукаммал намунаси ҳисобланади. Китобда тарихшунослик тадқиқотини кенг назарий методологик контекстга киритиш зарурати асослаб берилган бўлиб, бу ижтимоий-сиёсий воқеликни тарих фани ривожининг ҳар бир босқичига таъсирини тан олишни англатар эди.

Фарҳод Ҳабибовичнинг тарихшунослик иши ҳақида фикр юритар эканмиз, у тузилишига кўра ўрганилаётган мавзуга доир барча манбаларни имкони борича тўла жалб қилишга асосланган бўлиб, (олим таъбири билан айтганда “историографическая полнота”) деталлиштирмаган ҳолда амалга оширилган чуқур таҳлил эса, унинг тадқиқотчилик майдонини ташкил қилибгина қолмай, олим “тарихшунослик маданиятининг анъанавий юқори даражаси”ни ҳам белгилайди. Тарихшуносликни турли синфларнинг сиёсий ғоялари ва дунёқарашлари тарихи соҳаси билан чегаралаб қўйиш мумкин

1Касымов Ф. Минуя капитализм: Советская историография перехода народов Средней Азии к социализму. М.: Наука, 1980. – 376 с.

2Шерстобитов В. Слово о Ф.Х. Касымове … 91-бет.

-369 -

эмаслигини огоҳлантириб, тарихий билимлар ривожининг ички мантиғи мавжудлигини таъкидлайди. Тарихшуносликнинг яхлит, тизимли, табиатини асослар экан, тарих фани ривожи ички қонуниятларини аниқлаш ва англашни унинг ажралмас вазифаси деб ҳисоблади. Олимнинг тарихшунослик фаолияти давомида унинг тадқиқот предметини амалда нафақат тарих фани тарихи балки тарихий тафаккур тарихи белгилаганлигини кузатамиз. Бошқача айтганда тарихий билимлар тўпланиш, тадқиқотчилик услубларининг такомиллашуви жараёнини ёритиш билан бирга, тарихий англаш ривожининг умумий қонуниятларини аниқлаш инсон ижтимоий фаоллигининг алоҳида бир шакли сифатида муҳим ўрин тутганлигини кўрамиз. Катта илмий салоҳият, таҳлилий тафаккур соҳиби бўлган бу олим, тарихшуносга хос илмий интуицияси кучлилиги билан фан истиқболини кўра билишда юксак маҳоратга эга эди. Илмий тадқи- қотлари диапазони кенглиги, ўз ишига ниҳоятда масъуллик ва жиддийлик билан ёндошиш, ҳозиржавоблиги билан ажралиб турар эдилар.

ХХ асрнинг 1986 – 1992 йилларида Ф.Ҳ. Қосимов Бухоро давлат педагогика институтининг ректори лавозимида ишлади. Унинг ректорлик фаолияти совет жамиятида турғунлик ва инқироздан қутулиш учун “демократия ва ошкоралик” шиори остидаги қайта қуриш йилларига тўғри келди. Оқибати ўйланмаган, сохта шиорлар остида амалга оширилган бу сиёсат жамият ҳаётида туб ўзгаришлар ибтидоси ва одамлар тафаккурида ўзлигини англаш, тарихий ҳақиқатни тиклаш жараёнини бошланишига туртки бўлди. Бир томонда умри интиҳосига етган СССРни сақлаб қолишга уринаётган кучлар, иккинчи томонда вужудга келган имкониятдан фойдаланиб, миллий ўлкаларда миллий ўзликни англаш, миллий тил, миллий давлатчилик асосларини тиклаш йўлидаги соғлом кучлар ўртасидаги маънавий тўқнашувлар авж олди. Ана шундай мураккаб, зиддиятлар авж олган пайтда институт жамоасини бошқариш, талабаларни таълим ва тарбия жараёнини ташкил қилиш ва тўғри йўналтириш ректор Ф.Қосимовдан эҳтиёткорлик, маслаги йўлида собитқадамлик, ўрни келганда катта жасорат ҳам талаб қилди. Бу давр олим ҳаётининг илмий, маъмурий, давлат ва жамоатчилик ишининг энг қизғин палласи бўлиб, Ф.Ҳ. Қосимов ректорлик лавозимида ишлаган йиллар Бухоро давлат педагогика институти (университети) ривожида муҳим босқич бўлди. Бу илм даргоҳига иқтидорли, илмий тадқиқот истагида бўлган истеъдодли, ташаббускор ёшларни қабул қилишга алоҳида эътибор қаратилди, талабалар, ўқитувчилар, илмий ходимлар сони ошди. Университетнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланди.

- 370 -

Источник: https://studfile.net/preview/16573439/